Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.02.1995 й. 55-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 14 февралдаги

55-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

хусусий тадбиркорлик тўғрисида

НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хусусий тадбиркорлик - бу фуқаролар (алоҳида фуқаро) томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир.

Фаолиятни ёлланма меҳнатни жалб қилган ҳолда амалга ошираётган хусусий тадбиркор юридик шахс сифатида иш кўради ва корхонани рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.

Ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган хусусий тадбиркор (якка тадбиркорлик) ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил қилмай амалга оширишга ҳақлидир.

2. Хусусий тадбиркорнинг мулки давлат, кооператив ёки бошқа корхонанинг барча мулки ёки унинг бир қисми фуқаро мулкига утиши ёки у томонидан харид қилиниши, ижарадаги мулк сотиб олиниши ёки у қонунда назарда тутилган бошқача усулларда йўлга киритилиши асосида юзага келади.


3.Тадбиркорнинг хусусий мулкига асосланган корхона Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига  ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритувчи хусусий корхона ҳисобланади. Ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра хусусий корхона унитар корхона ҳисобланади.

Ушбу Низом хорижий фуқаролар иштирокидаги хусусий корхоналарни ташкил қилиш, уларнинг фаолияти ҳамда уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига татбиқ этилади.

Мазкур Низомнинг амал қилиши хорижий фуқаролар иштирокидаги хусусий корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига жорий қилинмайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига татбиқ қилинмайди.

4. Қорақалпоғистон Республикасида хусусий корхонанинг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва тугатилишининг ҳусусий, иқтисодий ҳамда ижтимоий асослари шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.


II. ХУСУСИЙ КОРХОНАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

5. Хусусий корхоналар юридик шахе ҳисобланадилар, мустақил балансга, муҳрга, ҳисоб-китоб счётига эга бўладилар.


6. Хусусий корхона ўзи жойлашган жойдаги туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар хокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб юридик шахе ҳуқуқини олади.

7. Хусусий корхоналар ўз филиаллари, шўъба корхоналари ва ваколатхоналарини ташкил этишлари мумкин.


8. Хусусий корхонани давлат рўйхатидан  ўтказиш тадбиркорлик субъектларини  давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


III. ХУСУСИЙ КОРХОНАНИНГ МУЛКИ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ


11. Хусусий корхона мулкини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати корхонанинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил қилади.


12. Хусусий корхона эгаси ўз мулкига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмайдиган ҳар қандай харакатни амалга оширишга ҳақлидир.


13. Хусусий корхона мажбуриятлар бўйича шахсий мулк ҳуқуқида корхона эгасига тегишли бўлган ўз мулки билан жавоб беради.


14. Хусусий корхона эгаси ишлаб чиқариш, тижорат ва юридик мустақилликка эга бўлади. Корхона эгаси хусусий корхонани бошқаришни ташкил этади.


15. Хусусий корхона ўз маҳсулоти (ишлар, хизматлар)ни, ишлаб чиқариш чигитларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича сотади.


16. Тадбиркорлик фаоолияти субъетларининг барча ишлаб чиқариш харажатлари қоплангандан, солиқлар, йиғмалар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, шунингдек, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қоладиган даромади (фойдаси) уларнинг хоҳишага кўра фойдаланилади.


17. Фаолиятни хусусий мулк асосида амалга ошираётган хусусий тадбиркорларнинг даромадларига мулк эгасининг шахсий даромади сифатида қаралади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солинади.

18. Хусусий тадбиркор пул маблағларини сақлаш ва барча турдаги ҳисоб-китоб, кредит ҳамда касса операцияларини амалга ошириш учун исталган банкда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларни очишга ҳақлидир.


19. Хусусий корхона томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар, уларда фирма белгиси ёки ишлаб чиқарувчининг фамилияси, буюмнинг номи ёки рамзи, буюмни ифодаловчи бошқа маълумотлар кўрсатилиб, албатта маркировка қилиниши керак.


20. Хусусий корхона белгиланган шакллар бўйича статистика ва бухгалтерия ҳисобини юритади. Хусусий корхона эгаси ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради,


21. Хусусий корхона фаолиятини текшириш назорат органлари томонидан уларнинг белгиланган ваколатлари доирасида, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Хусусий корхоналар фаолиятини  текшириш жараёнида назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш  органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни  рўйхатга олиш дафтарига қайд ёзувини киритадилар.

Хусусий корхонанинг фаолияти текширилган-да текширувчи органлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқкорхонанинг тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотларининг сақланишига риоя этилишини ва ошкор қилинмаслигини таъминлайдилар.


IV. ХУСУСИЙ КОРХОНАДА ИШЧИ КУЧИНИ

ЁЛЛАШ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


22. Хусусий корхоналар ходимларни томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилиб ёзма шаклда тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ёллайдилар,


23. Меҳнат шартномаси (контракти) қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

-маълум ихтисослик, малака ёки лавозим бўйича ишни бажариш мажбурияти;

-контракт тузилган муддат;

-меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, ижтимоий ва тиббий суғурта -ҳамда ижтимоий таъминот тартиби;

-ходимнинг ижтимоий ҳимояланганлиги;

-меҳнат шартномасини бузганлик учун жавобгарлик;

томонларнинг келишувига кўра бошқа маълумотлар.


24. Хусусий корхона Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига риоя қилишга, корхонадаги ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилашга, меҳнат хавфсизлиги, санитария ва гигиенаси талабларига риоя қилинишини таъ-минлашга мажбурдир.


25. Хусусий корхонада ишлаётган ходимларга белгиланган тартибда меҳнат дафтарчаси берилади.


26. Ёлланиб ишлаётган шахслар меҳнатига шартнома ёки конт-рактда кўрсатиб ўтилган ҳақ тўлаш давлат томонидан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.


27. Хусусий тадбиркор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқижтимоий ва тиббий суғурта ҳамда ижтимоий таъ-минот жамғармаларига мажбурий ажратмалар ажратади.


28. Хусусий корхоналарда меҳнатга оид низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.



V. ХУСУСИЙ КОРХОНАНИ ТУГАТИШ


29. Хусусий корхона мол-мулк эгасининг қарорига кўра ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг (хўжалик судининг) қарори билан тугатилади.


30. Шахсий корхона давлат рўйхатига олиш реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб тугатилган ҳисобланади.


31. Маблағларнинг бюджет ва ташкилотлар, тугатилган шахсий корхона ходимларидан қарзлар белгиланган тартибда тўлангандан сўнг қолган қисми корхона эгасига тегишли бўлади.



VI. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

32. Якка тартибдаги тадбиркорлик хусусий тадбиркорлик шаклларидан бири ҳисобланади ва жисмоний шахс томонидан юридик шахс бўлмасдан амалга оширилади.

33. Якка тартибдаги тадбиркорни  давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини  давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш  учун  белгиланган тартибда  амалга оширилади.


VII. ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИККА

БЕРИЛАДИГАН ДАВЛАТ КАФОЛАТЛАРИ


37. Давлат хусусий тадбиркорнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини кафолатлайди, эркин ҳалол рақобат учун шароит яратади, моддий-ашёвий, молиявий, меҳнат, ахборот ва бошқа ресурсларни олишда, бу ресурслар бозорининг монополия қилинишига йўл қўймай, тенг имкониятларни таъминлайди.


38. Агар давлат ёки бошқа орган томонидан унинг ваколатига ёки қонунчилик талабларига мувофиқ, келмайдиган хужжат чақирилиши натижасида хусусий тадбиркорнинг ҳуқуқи бузилса, у бундай хужжатли қонуний кучга эга эмас деб эътироф этиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.


39. Хусусий тадбиркорлик субъектига етказилган зарар, зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ миқдорда, бой берилган фойдани ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда қопланади. ғонун зарар ўрнини қоплаш мажбуриятини зарарни етказувчи ҳисобланмайдиган шахс зиммасига  юклаши мумкин.

Хусусий тадбиркорлик субъектига давлат органлари,  фуқароларнинг ўзини ўзи   бошқариш органларининг ноқонуний қарорлари  натижасида етказилган зарар, суд қарорига асосан, мазкур органлар мансабдор шахсларининг  айбидан қатъи назар, қопланади.

Хусусий тадбиркорлик субъектига давлат органлари,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарар суд қарорига асосан қопланади.




















































Время: 0.0236
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск