язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ ЎзР ВМ 21.11.2000 й. 456-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 21.11.2000 й. 456-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 20.02.2018 й.

ПҚ-3550-сон Қароридан олдинги таҳрири



55-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


таклиф этилган нархларнинг ўртача жаҳон ва консалтинг фирмаси, ёки Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика маркази ёки Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосалари бўйича бозор конъюнктурасида юзага келган нархларга мослигига асосан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



62-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


62. Тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш юқорида кўрсатилган банк кафолатини олиш бўйича буюртмачининг тасдиғи бўлганда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



62-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) ғолиб деб топилганда тендер натижалари бўйича тузилган контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилмайди. (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 18.12.2017 й. 992-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.

300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан (ушбу Низомнинг 5-4 ва 5-5-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади: (ЎзР ВМ 26.03.2015 й. 69-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг тавсифномасини, сонини, бажариш муддатини ва товарни етказиб бериш жойини кўрсатган ҳолда таклифларни етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга юбориш;

етказиб берувчилар ёки пудратчилар эълон қилган нархлар ва тавсифномаларни та??ослаш.

Махсус комиссия буюртмачининг раҳбар ходимлари ва ваколатли мутахассисларидан камида уч нафардан иборат бўлган таркибда тузилади. Махсус комиссиянинг қарори протокол билан расмийлаштирилади. (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Тендер комиссияси товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошмайдиган битта контракт бўйича амалга оширилганда харид қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда “буюртмачи” деб аталади) томонидан тузилади. Товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошадиган битта контракт бўйича амалга оширилган тақдирда тендер комиссияси буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тузилади.



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда); (ЎзР ВМ 16.08.2017 й. 638-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


19. Ишчи орган тендер (тендер савдолари) ўтказилишидан камида 30 кун олдин тендер тўғрисидаги эълонларни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) махсус ахборот порталида жойлаштиради ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш (бунда ушбу мақсад учун ҳам мамлакатимизда, ҳам чет элларда энг кенг тарқалган ва ихтисослашган журналлар, газеталарни танлаш мажбурий ҳисобланади) ва/ёки мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини албатта жалб этган ҳолда почта, телефакс орқали ёки бошқача шаклда аниқ даъвогарларга расмий таклифномалар юбориш йўли билан даъвогарларга етказади. (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 18.09.2017 й. 740-сон Қароридан олдинги таҳрири



55-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда, агар тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари иштирок этса, бу корхоналарга товарлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари), шунингдек давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер савдоларида иштирок этганда 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади. (ЎзР ВМ 03.02.2012 й. 30-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 16.08.2017 й. 638-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда); (ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар;



5-3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5-3. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган барча ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини аниқлаш ёки тендер савдоларини ўтказиш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт.



19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


19. Ишчи орган тендер (тендер савдолари) ўтказилишидан камида 30 кун олдин тендер тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш (бунда ушбу мақсад учун ҳам мамлакатимизда, ҳам чет элларда энг кенг тарқалган ва ихтисослашган журналлар, газеталарни танлаш мажбурий ҳисобланади) ва/ёки мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини албатта жалб этган ҳолда почта, телефакс орқали ёки бошқача шаклда аниқ даъвогарларга расмий таклифномалар юбориш йўли билан даъвогарларга етказади. (ЎзР ВМ 20.02.2009 й. 50-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 13.01.2016 й. 9-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга;

агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар бериш ва хорижий грантлар бериш шартларида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса, татбиқ этилмайди.

(ЎзР ВМ 08.11.2012 й. 319-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 26.03.2015 й. 69-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан (ушбу Низомнинг 5-4-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади: (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-1-банд 3) кичик бандининг олдинги таҳрири


3) шартнома тузиш вақтида 300 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаган миқдорда товарлар сотиб олинганда; (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-4-банднинг олдинги таҳрири


5-4. 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турлари давлат харидлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон аукцион савдолар орқали амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 10-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни биржа савдоларида харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 08.04.2013 й. 100-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 04.12.2014 й.

ПҚ-2270-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-1-банд 8) кичик бандининг олдинги таҳрири


8) енгиб бўлмас кучлар (табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар, авариялар ва ҳоказолар) оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун зарур бўлган муайян товарларга тезкор эҳтиёж туғилганда, бунинг натижасида вақтнинг йўқотилиши талаб қилинадиган бошқа буюртмани жойлаштириш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаганда (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) билан келишуви бўйича); (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)




ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда); (ЎзР ВМ 23.05.2012 й. 143-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 11.06.2013 й. 166-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-3-бандининг олдинги таҳрири


5-3. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 10-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчини аниқлаш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт. (ЎзР ВМ 08.04.2013 й. 100-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 08.04.2013 й. 100-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-3-бандининг олдинги таҳрири


5-3. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчини аниқлаш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт. (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)



5-4-бандининг олдинги таҳрири


5-4. 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турлари давлат харидлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон аукцион савдолар орқали амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5-1-банди 1, 3 - 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни биржа савдоларида харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР ВМ 08.11.2012 й. 319-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Низом импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни давлат бюджети, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари, ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳамда халқаро ва хорижий молия институтлари, шу жумладан Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тара??иёт банки, Осиё тара??иёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик банки, “КфВ” банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий грантлар ҳисобига харид қилиш юзасидан тендер савдолари (кейинги ўринларда “тендерлар” деб аталади) ўтказишни ташкил этиш механизмини белгилаб беради. (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги банд)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ  товарларни тендер бўйича харид қилишга, шунингдек агар хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида  харидларнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, татбиқ этилмайди.




ЎзР ВМ 23.05.2012 й. 143-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда); (ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



12-бўлим номининг олдинги таҳрири


XII. ЖАВОБГАРЛИК




ЎзР ВМ 03.02.2012 й. 30-сон Қароридан олдинги таҳрири



55-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда, агар тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари иштирок этса, бу корхоналарга товарлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари), шунингдек давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер савдоларида иштирок этганда 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади. (ЎзР ВМ 18.02.2011 й. 42-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


10 та энг кам ойлик иш ҳақидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарори билан, тендер савдолари ўтказмасдан, қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади:



5-1-банд 3) кичик банднинг олдинги таҳрири


3) шартнома тузиш вақтида энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаган суммада товарлар сотиб олинганда;



47-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тендерга фақат биттагина қатнашчининг таклифи тақдим этилса;




ЎзР ВМ 18.02.2011 й. 42-сон Қароридан олдинги таҳрири



55-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда, агар тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари иштирок этса, бу корхоналарга товарлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари), шунингдек давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер савдоларида иштирок этганда 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади. (ЎзР Президентининг 29.12.2008 й. ПҚ-1024-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон

Қароридан олдинги таҳрири



5-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда харидлар энг яхши танлов таклифларини танлаб олиш асосида амалга оширилади.




ЎзР ВМ 20.02.2009 й. 50-сон Қароридан олдинги таҳрири



20 банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


тўлов шартлари, закалатни ва тендер ҳужжатлари ҳақини тўлаш учун банк реквизитлари;




ЎзР ВМ 08.09.2005 й. 206-сон Қароридан олдинги таҳрири



55 банд учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


таклиф этилган нархларнинг ўртача жаҳон ва консалтинг фирмаси, ёки Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика маркази ёки Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг хулосалари бўйича бозор конъюнктурасида юзага келган нархларга мослигига асосан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хат боши)



62 банд биринчи ва иккинчи хат бошиларининг олдинги таҳрири


62. Тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш юқорида кўрсатилган банк кафолатини олиш бўйича буюртмачининг тасдиғи бўлганда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)

Мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) ғолиб деб топилганда тендер натижалари бўйича тузилган контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида экспертизадан ўтказилмайди. (ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 30.09.2003 й. 416-сон Қароридан олдинги таҳрири



62 банд биринчи ва иккинчи хат бошиларининг олдинги таҳрири


62. Тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларни рўйхатга олиш юқорида кўрсатилган банк кафолатини олиш бўйича буюртмачининг тасдиғи бўлганда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хат боши)

Мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) ғолиб деб топилганда тендер натижалари бўйича тузилган контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатга олинмайди. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги хат боши)