язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ ЎзР ВМ 21.11.2000 й. 456-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 21.11.2000 й. 456-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 18.12.2017 й. 992-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Белгилансинки, 2000 йил 1 декабрдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт қилинадиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади; (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган тендер контрактлари бўйича юклар ташилишини таъминлайдиган транспорт-экспедиторлик компаниялари  тендер асосида танланади.


ЎзР ВМ 08.11.2012 й. 319-сон Қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Қуйидаги ҳолларда, агар:

товарлар (ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ харид қилинаётган бўлса;

донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар бериш ва хорижий грантлар бериш шартларида ўзгача ҳол белгиланган бўлса, тендерлар ўтказилмайди.




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат бюджети, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт қилинадиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади; (ЎзР ВМ 08.11.2012 й. 319-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ олувчилар товарлар, ишлар, хизмат ларнинг барча турларини харид қилишда ушбу Низомга амал қиладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР Президентининг 12.12.2007 й. ПҚ-744-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 08.11.2012 й. 319-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат бюджети, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари, шунингдек  ҳукумат кафолати остида халқаро ва хорижий молия муассасалари, шу жумладан Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тара??иёт банки, Осиё тара??иёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик банки, “КфВ” банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий кредитлар  ва грантлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт ва мамлакатимиздаги хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар  тендер асосида харид қилинади; (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Агар ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, шунингдек харидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса тендерлар ўтказилмайди.