язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.1999 й. 335-сон "Сименс" акциядорлик жамияти билан Тошкент шаҳридаги шаҳарлараро-халқаро EWSD станциясини кенгайтириш қўшма лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.1999 й.

N 335


"СИМЕНС" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ БИЛАН ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ШАҲАРЛАРАРО-ХАЛҚАРО EWSD СТАНЦИЯСИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ҚЎШМА ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг "Сименс" акциядорлик жамияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги Инвестиция дастурига киритилган Тошкент шаҳридаги шаҳарлараро-халқаро EWSD станциясини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент телеграф-телефон станцияси лойиҳа бўйича буюртмачи ва кредитлар бўйича қарз олувчи этиб белгиланганлиги;

"Ўзимпэксалоқа" акциядорлик жамияти қарз олувчи мажбуриятлари  бўйича кафолатчи этиб белгиланганлиги;

"Ўзимпэксалоқа" акциядорлик жамияти томонидан лойиҳани амалга ошириш мақсадида, буюртмачининг манфаатларини назарда тутиб, "Сименс" акциядорлик жамияти билан 2285,3 минг ЕВРО (4469,7 минг Германия маркаси) миқдорида контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки, контрактни маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

контракт қийматининг 1942,5 минг ЕВРО миқдоридаги 85 фоизи - КфВ банки (Германия)нинг "Гермес" (Германия) экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остидаги, тўлаш муддати 5 йил бўлган маблағларини қайта молиялаш йўли билан Миллий банк кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 342,8 минг ЕВРО миқдоридаги 15 фоизи - КфВ банки (Германия)нинг  тўлаш  муддати 5 йил бўлган  маблағларини қайта молиялаш йўли билан Миллий банк кредити ҳисобига  амалга оширилади.

Асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақларини ва жалб қилинадиган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш Тошкент телеграф-телефон станциясининг ўз маблағлари ҳисобига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган контрактни маблағ билан таъминлаш юзасидан хорижий банк билан белгиланган тартибда кредит битимлари тузсин ва маблағларни  Тошкент телеграф-телефон станциясига қайта молиялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазири Миллий банкнинг тўлов мажбуриятлари бўйича хорижий банкка ва Тошкент телеграф-телефон станциясининг тўлов мажбуриятлари бўйича Миллий банкка бериладиган кафолатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банкни қониқтирадиган шаклда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари  бўйича юридик хулосалар берсин.


7. Ўзбекистон Республикасига мазкур лойиҳа доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, материаллар (ишлар ва хизматлар) божхона тўловлари ва қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.