язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик/ Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2014 й. 119-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 12 майдаги

119-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

ер қаъри мониторингини олиб

бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъри мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Ер қаъри мониторинги (кейинги ўринларда мониторинг деб аталади) мунтазам кузатишларни, ахборотни йиғиш, тўплаш ва уни қайта ишлашни, геологик муҳит ҳолатини таҳлил қилиш ва чамалашни, табиий ҳолдаги табиий ва техноген омиллар, ер қаъридан фойдаланиш ва фаолиятнинг бошқа турлари таъсири остида ер қаърининг ўзгаришлари прогнозини ўз ичига олади.


3. Мониторинг атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Мониторинг маълумотларидан давлат маърузалари ва материалларни расман эълон қилиш, шунингдек белгиланган тартибда идоралараро ва халқаро даражаларда ахборот айирбошлаш учун фойдаланилади.



II. МОНИТОРИНГНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Ер қаърининг ҳолатини чамалаш, табиий ва техноген омиллар таъсирида ер қаъридаги хўжалик фаолиятига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ўзгаришлар билан боғлиқ вазиятларни аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш мониторингнинг асосий мақсади ҳисобланади.


5. Қуйидагилар мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

табиий шароитлардаги ва геологик муҳитга техноген таъсир ривожланиши ҳудудларида ер қаърининг ҳолатини мунтазам кузатишларни ташкил этиш;

ер қаърининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш;

ер қаърининг ҳолати ўзгаришларини прогнозлаштириш;

ер қаъридан фойдаланишда юз берадиган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир тавсияларни ишлаб чиқиш;

ер қаъри бойликлари мониторингининг ахборот-таҳлил тизимини яратиш;

давлат ҳокимияти органлари, давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ер қаъри ҳолатининг ва атроф табиий муҳитнинг бошқа компонентлари ўзгаришлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

ер қаъридан оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш;

мониторингнинг бошқа тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.


6. Экзоген ва эндоген жараёнлар, ер ости сувлари (шу жумладан, термал ва минерал сувлар), фойдали қазилмалар барча турларининг истиқболли участкалари ва конлари, сейсмик фаол минтақалар ва экзоген геологик жараёнлар ривожланадиган ҳудудлар мониторинг объектлари ҳисобланади.


7. Амалда мониторингни амалга ошириш ер қаърининг ҳолати устидан махсус ташкил этилган мунтазам кузатишларни (кузатув пунктлари, суратга олиш, текшириш, қидириш ва масофадан кузатишларни), ўзгаришларни аниқлашни, уларни чамалашни ва:

ер қаърининг ўзгариши ҳолатини;

ер қаърига таъсир кўрсатиш манбаларини;

табиий ва техноген жараёнлар ва ер қаърига таъсир кўрсатиш омилларини;

геологик муҳит ифлосланиши даражаси ҳолати прогнозини назарда тутади.



III. МОНИТОРИНГНИНГ ТУЗИЛИШИ


8. Мониторинг тизимининг таркиби қуйидаги кичик тизимлардан иборат:

ер ости сувлари;

хавфли экзоген геологик жараёнлар;

эндоген геологик жараёнлар;

қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёсининг истиқболли участкалари ва конлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри участкалари.


9. Ер ости сувлари мониторинги сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича уларнинг ҳолатини чамалаш ва ўзгаришларни, шу жумладан, ер ости сувларининг фойдаланилаётган конлари ўзгаришларини прогноз қилиш, ер ости сувларининг прогноз ресурслари ва захираларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, ер ости сувлари давлат кадастрларига киритиш учун ахборот тайёрлаш учун мўлжалланган.


10. Хавфли экзоген геологик жараёнлар мониторинги экзоген геологик жараёнларни кузатиш, табиий ва техноген омилларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳудудий тарқалишини аниқлаш, шу жумладан, хавфли экзоген геологик жараёнлар пайдо бўлиши ва ривожланишини ўз вақтида огоҳлантириш учун мўлжалланган.


11. Эндоген геологик жараёнлар мониторинги сейсмик фаол зоналарнинг тоғ жинслари кескин деформацияга учраши ўзгаришларини тезкор чамалаш учун мўлжалланган.


12. Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг истиқболли участкалари ва конлари мониторинги улардаги мавжуд фойдали қазилмаларнинг жорий ҳолатини чамалаш ва ўзгаришларни прогнозлаштириш, шу жумладан, тоғ жинслари массиви, ер ости сувлари, геологик жараёнлар ва ер қаъри участкасидаги атроф табиий муҳитнинг бошқа компонентлари ҳолати устидан кузатиш учун мўлжалланган.


13. Углеводород хом ашё конлари мониторинги нефть ва газнинг ишга тушириладиган конларининг жорий ҳолатини чамалаш ва ушбу ҳолатнинг ўзгаришларини, шу жумладан, ер қаърининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини, атроф табиий муҳитнинг динамик, гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларига таъсирни прогнозлаштириш; углеводородларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаъридан фойдаланиш объектлари бўйича ер қаъри участкаларининг ҳолатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.


14. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланиладиган ер қаъри участкалари мониторинги ер қаърининг ҳолатини чамалаш ва тоғ жинслари қатламларида нефть ва газ сақланадиган жойларни қуриш ва улардан фойдаланишда, ер ости горизонтларида радиоактив ва хавфли моддаларни кўмишда, шунингдек саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндиларни ер қаърига жойлаштиришда ўзгаришларни прогноз қилиш учун мўлжалланган.



IV. МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


15. Мониторинг ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


16. Мониторинг қуйидаги даражаларда олиб борилади:

республика даражасида (республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади);

минтақавий даражада (физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чекланган ҳудудни қамраб олади);

маҳаллий (ишлаб чиқариш) мониторинг (муайян табиий-техноген ва ландшафт-экологик комплекслар ҳудудини қамраб олади).


17. Республика ва минтақавий мониторинг:

ер ости сувлари, экзоген-геологик жараёнлар, қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёсининг истиқболли участкалари ва конлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ("Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси билан биргаликда);

эндоген геологик жараёнлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг минтақавий станциялари томонидан;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

18. Республика ва минтақавий мониторинг:

таянч кузатув тармоғи, шу жумладан, табиий ва техноген бузилган майдонларда жойлаштириладиган кузатув пунктлари (қудуқлар, участкалар, полигонлар)нинг маълумотлари асосида;

ахборот-таҳлилий материаллар асосида миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳудудий даражалардаги бўлинмаларда шакллантириладиган маълумотлар банклари асосида амалга оширилади.


19. Шу жумладан тақдим этиладиган ахборотнинг муддатлари ва шаклларини назарда тутадиган мониторинг олиб бориш методикаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Фанлар академиясининг Сейсмология институти қарорлари билан тасдиқланади.

20. Республика ва минтақавий даражаларда мониторинг олиб бориш билан боғлиқ ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган дастурлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


21. Ишлаб чиқариш мониторинги ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шарт-шароитларига, конларни ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан олиб борилади.


22. Ишлаб чиқариш мониторинги ер қаъри участкаларида геологик муҳит кузатувлари маълумотлари асосида, фойдаланиш учун белгиланган тартибда берилган контурлар доирасида амалга оширилади.


23. Ишлаб чиқариш мониторинги билан боғлиқ ишлар ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


24. Мониторинг давомида олинган ахборотда геологик муҳитдаги ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли участкаларда ер қаърининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобга олиш, умумлаштириш, сақлаш ва белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш учун хулосалар ва тавсиялар бўлиши керак.


25. Мониторинг давомида олинган ахборот:

ер ости сувлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ва Давлат сув кадастрида ҳисобга олинади;

экзоген геологик жараёнлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида умумлаштирилади ва юқори табиий хавф зоналарининг Давлат кадастрида ҳисобга олинади;

эндоген геологик жараёнлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институтида умумлаштирилади;

қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёсининг истиқболли участкалари ва конлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ва "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компаниясида умумлаштирилади ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари ва прогноз ресурслари давлат балансларида ҳисобга олинади;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида умумлаштирилади.

26. Мониторинг давомида олинган ахборот:

ер ости сувлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

экзоген геологик жараёнлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига;

эндоген геологик жараёнлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёсининг истиқболли участкалари ва конлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ва "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компаниясига;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этилади.


27. Мониторинг давомида олинган ахборот тегишли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг ҳолати тўғрисидаги миллий маърузани тайёрлаш учун бир йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тақдим этилади.

Геологик муҳит ҳолати ўзгаришларининг алоҳида хавфли ва чекланган йўл қўйиладиган жараёнлари аниқланиши тўғрисида ахборот олинган тақдирда ушбу ахборот тезкорлик билан ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган давлат органларига тақдим этилади.


28. Давлат сири мавжуд бўлган маҳфий ва ёпиқ ахборотни умумлаштириш ва бериш тартиби ва шартлари тегишли қонун ҳужжатларида белгиланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Мониторингнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш ёхуд ўзга шахсларга бериш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


30. Давлат органлари ва юридик шахсларнинг раҳбарлари, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар мониторинг натижалари бўйича тақдим этиладиган ахборотнинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ер қаъри

мониторингини олиб бориш

СХЕМАСИ

Мониторинг объектлари

Ер ости сувлари

(шу жумладан, минерал ва термал сувлар)


Экзоген геологик жараёнлар


Қаттиқ фойдали қазилмалар ва углеводород хом ашёсининг истиқболли участкалари ва конлари



Эндоген геологик жараёнлар


Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкалари






















































V




V





V






V





V



Мониторинг олиб борувчи давлат органлари

Давлат геология қўмитаси (тегишли бўлинмалар)



Фанлар академиясининг Сейсмология институти (минтақавий станциялар)


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (тегишли бўлинмалар)
















































V




V





V






V





V



Мониторинг натижалари

Хўжалик фаолиятига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган ер қаъри ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятларни аниқлаш, хабардор қилиш ва олдини олиш.

Ер ости бойликлари давлат фондини бошқаришни ахборот билан таъминлаш ва ер қаъридан оқилона фойдаланиш.

Ер қаърининг ҳолатини, ер қаъридан фойдаланиш ва сувдан фойдаланиш объектлари бўйича ресурсларни чамалаш ва ҳисобга олиш.

Табиий ва техноген омилларнинг таъсири остида ер қаърининг ҳолати ўзгаришини ўз вақтида аниқлаш ва прогнозлаштириш.

Ер қаърининг ҳолатини чамалаш ва уларнинг ўзгаришини прогнозлаштириш.







































V




V





V






V





V



Ахборотни бериш

Давлат геология қўмитаси,

Давлат экология қўмитаси


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


Давлат геология қўмитаси,

"Ўзбекнефтгаз" МХК



Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


ФВВ, Давлат геология қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" ДИ,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси





































































V












Умумлаш-

тирилган

ахборот

Давлат экология қўмитаси

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 225-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 45-модда