ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2014 й. ПҚ-2138-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2014 й.

N ПҚ-2138




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган низомга асосан:


1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг аъло хулқи, зукколиги, ўқишдаги муваффақиятлари, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича кўзда тутилган 14 та мукофот ўрнига 2014 йил учун истисно тариқасида 16 та мукофот берилиши белгилансин.


3. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 3-сон, 69-модда






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 3 мартдаги

ПҚ-2138-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

    

Жолдасбаева Айжамал

Махсетбай қизи

  

-

Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси


Абдумуталлибова Ойдиной

Камолиддин қизи

  

-

Андижон педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Намозова Моҳинур

Бобировна

  

-

Бухоро туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Холбекова Ёқутхон

Назарқосим қизи


-

Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Нодирова Мафтуна

Рустамовна

  

-

Қарши давлат университетининг 4-босқич талабаси


Қосимова Зария

Ўктамовна


-

Навоий вилояти Зарафшон компьютер технологиялари коллежининг 1-босқич ўқувчиси

  

Усубжанова Шоҳсанам

Азамжон қизи

  

-

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси

  

Олимова Дурдона

Олим қизи

  

-

Самарқанд шаҳридаги Сиёб тиббиёт коллежининг 1-босқич ўқувчиси


Холжигитова Дилбархон

Баходир қизи

  

-

Гулистон давлат университети қошидаги 1-академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси


Баротова Лутфия

Абдусаттоp қизи

  

-

Сурхондарё вилояти Термиз қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси


Юсупова Нилуфар

Қодир қизи

  

-

Сурхондарё вилояти Термиз санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Абдулхакимова Севара

Одил қизи

  

-

Тошкент вилояти Ангрен ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси


Мамадибрагимова Динорахон

Муҳаммадрайим қизи

  

-

Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси (Фарғона вилояти)


Атажонова Гуляр

Комилжон қизи

  

-

Урганч давлат университетининг 3-босқич талабаси


Роминова Насиба

Тохир қизи

  

-

Хоразм вилояти Хива туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Хакимова Хуршида

Сарвар қизи


-

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 122-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

  

                 














































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск