ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2004 й. 98-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2004 й.

N 98




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Республикамизда истеъдодли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларни амалиётга татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (рўйхат илова қилинади).


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8-Март хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. "Ўзтелерадио" компанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Иномова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил.1 мартдаги

98-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Туремуратова Айжамал

Камилжановна


-

Тошкент давлат консерваториясининг 2-курс талабаси


Абдуллаева Дилрабохон

Зумратбековна


-

Андижон давлат университетининг 1-курс магистранти


Ондаева Юлдуз

Отаназаровна


-

Бухоро шаҳридаги 12-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Мирзаева Шоҳида

Марс қизи


-

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицейнинг 3-курс талабаси


Рахимова Наргиза

Холмирзаевна


-

Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги Ал-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси


Нарзиева Хуршида

Шарофовна


-

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Абдуқаххорова Феруза

Дилшодбек қизи


-

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси


Хайдарова Нафиса

Бойназаровна


-

Самарқанд вилояти Темирйўл туманидаги 64-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Сулейманова Гулноза

Исаковна


-

Сирдарё вилояти Ш.Рашидов туманидаги номли 18-умумтаълим мактаб кутубхоначиси


Қурбонова Феруза

Венеровна

-

Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги 84-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Шожалилова Шаҳноза

Акбаралиевна


-

Тошкент вилояти Паркент туманидаги 22-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси


Ёрбоева Гулзода

Эгамбердиевна


-

Фарғона вилояти "Тадбиркор аёл" уюшмаси ходими


Джаббарова Фарохат

Реимбергеновна


-

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 16-умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси


Эрматова Камола

Азизбековна


-

Тошкент давлат юридик институти қошидаги академик лицейнинг 3-курс талабаси

  










































Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск