Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2001 й. 459-сон "Республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2001 й.

N 459


РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИДА ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ДАСТУРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш дастурига мувофиқ жорий йилда 39 та қўшма корхона ташкил қилинган, 2001 йил учун белгиланган таклифлар Жиззах, Тошкент, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида тўлиқ бажарилди.

Айни бир вақтда шаҳарлар ва туманларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда айрим қолоқликлар мавжуд. Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 2001 йилда ташкил қилиниши мўлжалланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан амалда 30 фоиздан камроғи барпо этилган. Кўпгина минтақаларда талабни ўрганиш ва янги ташкил этилаётган ишлаб чиқаришлар соҳасини белгилаш, потенциал хорижий инвесторларни топиш бўйича ишлар суст ташкил қилинган. Дастурга киритилган айрим лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги етарли ишлаб чиқилмаганлиги маълум бўлди. Дастур қоидаларини амалга оширишда ҳудудий бошқарув органлари, идоралар ва корхоналар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг зарур даражада бўлиши таъминланмаган.

Шаҳар ва туманларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган замонавий корхоналар ташкил этиш йўли билан минтақаларнинг ресурслар ва хом ашё бўйича имкониятларини ишлаб чиқаришга янада тўлиқ ва самарали жалб қилиш, уларни ташкил этишга бевосита хорижий инвестицияларнинг кенг жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг 2005 йилгача бўлган даврда республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари 1-илова* (1-1 - 1-14-сон)га мувофиқ маъқуллансин.

Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир маъқулланган дастурнинг амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек шаҳар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


2. Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари доимий ишловчи ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибини бир ҳафта муддатда янгиласинлар.

Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳга, зарурат бўлганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг 2005 йилгача бўлган даврда республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича таклифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишига рухсат берилсин. 


3. Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ (Р.С. Азимов) Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир тасдиқланган дастур бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширсин.

Дастурнинг амалга оширилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари:

- маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига дастурда белгиланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишда, янги ташкил қилинган корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини эксперт баҳолашда, шу жумладан техника ва технология сиёсати, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ва номенклатураси, хорижий инвесторларни жалб этиш масалалари бўйича зарур ёрдам кўрсатсинлар;

- Минтақаларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир тасдиқланган дастурни амалга оширишда тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг қатнашиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўшма корхоналар ташкил этишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 11 октябрдаги 393-сон қарорининг 1-банди, 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.











































Время: 0.0148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск