язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.1996 й. ПФ-1652-сон "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.11.1996 й.

N ПФ-1652


ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА

ИМТИЁЗЛАР ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Хорижий сармоялар ва хорижий сармоядорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган, шунингдек республика иқтисодиётига сармоя қўядиган хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилишини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:

- корхонанинг низом жамғармаси 400 миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас;

- хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 15 фоизини ташкил этиши зарур.

Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди.

2. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи низом фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига туғри келадиган хорижий, шўъба ва қўшма корхоналар хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари жумласига киради.


3. Ушбу Фармон қабул қилингунга қадар рўйхатга олинган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар учун ҳозир амалда бўлган солиқ имтиёзлари белгиланган муддат тугагунча сақлаб қолинсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижий сармоялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари жумласига кирмайдиган янгидан ташкил этилаётган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга нисбатан амалдаги ва қўшимча равишда жорий этилаётган солиқ имтиёзлари тадбиқ қилинмайди.


6. Белгилаб қўйилсинки, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг устав жамғармаларини таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорларда шакллантиришнинг охирги муддати ҳукуматнинг айрим қарорларида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.

7. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва меъёрий хужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов