язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобилларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига кредит бериш Тартиби (ЎзР ВМ 26.03.1996 й. 118-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 мартдаги

118-сон қарорига

ИЛОВА


"ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб

чиқараётган автомобилларни сотиб олиш учун

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига кредит бериш

ТАРТИБИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган "Асака" давлат-акционерлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 7 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда "Асака" банки муассасалари томонидан "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобилларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига имтиёзли кредитлар бериш асосларини белгилаб беради.


2. Автомобиллар сотиб олиш учун кредитлар "Асака" банки муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг доимий иш жойига ёки бошқа кафолатли даромад манбаларига эга бўлган ҳамда тўлиқ меҳнатга қобилиятли бўлган фуқароларига яшаш жойлари бўйича кредит шартномаси асосида етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кредитни қайтариш муддатига боғлиқ равишда кредит бўйича фоиз ставкаси билан берилади.

Кредит уч йилгача муддатда қайтарилган тақдирда фоиз ставкаси 4 фоиз йиллик фойда миқдорида, уч йилдан беш йилгача муддатда қайтарилганда - 5 фоиз йиллик фойда, беш йилдан етти йилгача муддатда қайтарилганда - 7 фоиз йиллик фойда миқдорида белгиланади. Кредит суммаси қарз олувчи томонидан сотиб олинадиган автомобиль нархининг 65 фоизидан ошмаслиги керак.


3. Мулкни гаровга қўйиш, суғурта полисларини расмийлаштириш, сотиб олинаётган автомобилнинг ДАН органлари томонидан рўйхатдан ўтказилиши тегишли муассасалар ходимлари томонидан бевосита "Асака" банки филиалларида амалга оширилади.



"АСАКА" БАНКИ МУАССАСАЛАРИДА

"АВТООМОНАТ" СЧЁТИНИ ЮРИТИШ

ВА КРЕДИТ БЕРИШ


4. Қарз олувчи кредит олинишидан олдинги даврда доимий яшаш жойи бўйича "Асака" банкининг ҳудудий муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

олинадиган даромад ва ушлаб қолишлар миқдори кўрсатилган ҳолда доимий ишлаш жойидан маълумотнома, шунингдек қарз олувчининг бадаллари ҳар ойда "Асака" банкига ўтказилиши ҳақида кафолатли мажбурият;

қарз олувчи тўловга қодир бўлмай қолган такдирда унинг қарзларини "Асака" банкига тўлаш тўғрисида топшириқ берувчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган юридик шахснинг топшириғи;

гаровга қўйилган мулкнинг полис суғуртаси билан биргаликда нотариал идорада тасдиқланган мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаси (бунда гаровга қўйилган мулкнинг миқдори олинадиган кредит суммасининг камида 125 фоизини ташкил этиши керак);

қарз олувчи кредит бўйича қарзини тўлашгача вафот этиши эҳтимолига унинг суғурта полиси.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ва прописка тўғрисидаги белги қўйилган паспорт (ҳарбий хизматчининг ҳарбий билети ёки гувоҳномаси) тақдим этилгандан кейин "Асака" банки муассасаси томонидан қарз олувчига "Автоомонат" счёти очилади, унга автомобиль нархининг камида 35 фоизи қўйилади.


5. "Автоомонат" счётлари бўйича йўқлаб олинадиган омонатлар бўйича белгиланган ставкага кўра фоизлар ҳисобланади. Кредит олингунга қадар "Автоомонат" счётига ўтказилган фоизлар жамғариш суммасига қўшилади.


6. Омонатчи ҳисобланган фоизларни олгач "Автоомонат" счётини ёпишга ҳақли бўлади. Счётдан маблағларни қисман беришга йўл қўйилмайди.


7. Омонатчи вафот этган тақдирда "Автоомонат" счёти бўйича ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланган меросхўрга қайта расмийлаштирилиши ёки омонат суммаси меросхўрларга тўланиши мумкин. Бунда омонатнинг меросхўри прописка қилинган паспортни (ҳарбий билет ёки ҳарбий хизматчи гувоҳномасини) ҳамда белгиланган шаклдаги мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиши шарт.


8. "Автоомонат" счётида автомобиль қийматининг камида 35 фоизи мавжуд бўлган тақдирда "Асака" банки муассасаси харидорга (карз олувчига) автомобиль нархи билан "Автоомонат" счётига қўйилган омонат миқдори ўртасидаги фарқ суммасига тенг кредит беради.


9. Кредит шартномаси қуйидаги шартлар мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда икки нусхада тузилади:

кредит суммаси;

кредит бериладиган муддат;

кредит учун фоиз ставкаси, фоизларни ҳисоблаш тартиби;

асосий қарзни ва у бўйича фоизларни узиш ҳисобига тўловлар жадвали;

томонлар шартнома шартларини бажармаганликлари учун жарима санкциялари;

муддати ўтказиб юборилган қарзларни ҳисоблаб чиқиш ва ундириш тартиби.


10. Кредит шартномаси тузилгандан кейин операциялар ўтказиладиган икки кун ичида автомобиль нархи миқдоридаги маблағ "Асака" банки томонидан Сотувчи - "Ўзавтотеххизмат" акционерлик бирлашмаси счётига ўтказилади, "Автоомонат" счёти ёпилади. Кредит бериш бўйича операциялар алоҳида ссуда счётидан кредит суммасига ўтказилади, кейинчалик унга қарз олувчининг кредитни тўлашга йўналтириладиган маблағлари ўтказилади.



АВТОМОБИЛЬ ХАРИД ҚИЛИШ

ЮЗАСИДАН ШАРТНОМА ТУЗИШ


11. Харидор "Автоомонат" счётида автомобиль нархининг камида 35 фоизи миқдорида маблағ мавжудлиги тўғрисида "Асака" банки муассасасининг маълумотномасини ва кредит шартномаси нусхасини тақдим этиб, Сотувчи - "Ўзавтотеххизмат" акционерлик бирлашмаси билан шартнома (кейинги ўринларда "Олди-сотди шартномаси" деб аталади) тузади. Шартнома Харидорга шартнома тузилган пайтдан бошлаб муайян муддатда, бу муддат бир ойдан ошмаслиги керак, автомобилни белгиланган нарх бўйича сотиб олиш ҳуқуқини беради.

Башарти Олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар автомобилнинг нархи "Автоомонат" счётида маблағ мавжудлиги тўғрисида "Асака" банкининг маълумотномаси олинган пайтдагидан юқори бўлса, автомобиль янги нархининг 35 фоизига етмаётган тегишли сумма Харидор томонидан унинг "Асака" банки муассасасидаги "Автоомонат" счётига ўтказилади.


12. "Автоомонат" счёти эгаси (Харидор) билан Сотувчи ўртасида тузиладиган Олди-сотди шартномасида:

Сотувчининг муайян маркадаги автомобилни муайян муддат ичида етказиб бериш тўғрисидаги мажбурияти;

томонларнинг Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги белгиланиши керак.



АВТОМОБИЛНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА

КРЕДИТ БЎЙИЧА ҚАРЗНИ ТЎЛАШ


13. Олди-сотди шартномасида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин Сотувчи қарз олувчига автомобилни етказиб бермаган тақдирда, Харидор Олди-сотди шартномаси қоидаларига мувофиқ Сотувчидан автомобиль етказиб берилмаганлиги туфайли унга етказилган зарар ундирилишини талаб қилиши мумкин.

"Асака" банки Сотувчи томонидан "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб чиқарган автомобилларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига кредит ҳисобига ўз вақтида сотилишини назорат қилади.

Сотувчи Олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда Харидорга автомобилни етказиб бермаган тақдирда, банк жазо санкциясини қўллашга - кечиктирилган ҳар бир кун учун автомобиль нархининг 0,04 фоизи миқдорида пеня ундиришга ҳақлидир. Ўтказилган пеня суммаси Харидорнинг қарз мажбуриятини тўлашга йўналтирилади.


14. Қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича мажбурият тўлиқ тўлангунга қадар "Асака" банки муассасаси кредити ҳисобига сотиб олинган автомобилни сотиш ёки бошқача тарзда бировга бериш тақиқланади.


15. Қарз олувчи автомобилни сотиб олганидан кейин 5 кун муддат ичида автомобилни ДАН органларидан рўйхатдан ўтказишга, айни вақтда транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисини тўлашга ва олишга мажбурдир.

Кредит ҳисобига сотиб олинган автомобиль техник паспортда унинг кредит ҳисобига сотиб олинганлиги тўғрисида албатта белги қўйилган ҳолда ДАН органларида рўйхатдан ўтказилади. Белги автодўконнинг маълумотномаси ҳисобига кредитга сотиб олинганлиги ҳақидаги белги асосида қўйилади ва автомобиль эгаси томонидан "Асака" банки муассасаси берган кредит бўйича қарзлар тўланганлиги ҳақидаги маълумотнома тақдим этилгандан кейин бекор қилинади. Қарз олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида яшаш жойини ўзгартирган тақдирда ДАН органлари томонидан автомашинани ҳисобдан чиқариш кредит берган "Асака" банки муассасасининг рухсати билан амалга оширилади.


16. Асосий қарз ва фоиз тўловларини тўлаш қарз олувчи томонидан ҳар ойда амалга оширилади. Қарз олувчи асосий қарзни узиш ҳисобига муддатидан илгари тўловлар тўлашга ҳақлидир.


17. Қарз олувчи асосий қарзни ва у бўйича фоизларни ўз вақтида тўламаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган қарзга кредит шартномасига мувофиқ пеня ҳисобланади.


18. Кредит бўйича қарзларни узиш қарз олувчи томонидан банк муассасалари орқали нақд пул билан, "Асака" банки муассасаси ва алоқа корхонаси орқали пул ўтказиш йўли билан, ёхуд счётлардан пул ўтказиш орқали, шунингдек иш жойи бўйича бухгалтерияга ёки пенсия тайинлаган органга унинг топшириғи асосида иш ҳақидан, пенсиялардан ушлаб қолиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини узгунга қадар доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетган тақдирда асосий қарз ва муддати ўтказиб юборилган қарз ҳисобланган фоизлар тўланган ҳолда муддатидан илгари тўланиши керак. Бунда асосий қарз ва унинг бўйича фоизлар тўлангунга қадар автомобилни четга олиб чиқиб кетиш ёки бошқа шахсларнинг ундан ишончномага кўра фойдаланишлари тақиқланади.






Тартибга

ИЛОВА


"ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси ишлаб чиқарган

автомобилларни ички бозорда сотиш схемаси



4



"Асака" банки










2



7

1






Харидор

5

Сотувчи "Ўзавтотеххизмат"


"ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси



3

6

1. Сотувчи - "Ўзавтотеххизмат" ва "Асака" банки ўртасида кредит шартномаси тузиш.


2. "Асака" банкининг "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси фойдасига автомобилнинг завод нархининг 100 фоизи миқдорида аккредитив очиши.


3. "ЎзДЭУавто" қўшма корхонасининг автомобилларни сотувчига - "Ўзавтотеххизмат"га жўнатиши.


4. Харидорнинг автомобиль чакана нархи қийматининг камида 35 фоизини "Асака" банкининг минтақа бўлинмасидаги "Автоомонат" счётига қўйиши, шунингдек "Асака" банки минтақа бўлинмаси билан харидор ўртасида белгиланган тартибда чакана нарх бўйича автомобиль нархининг 65 фоизидан кўп бўлмаган суммага кредит шартномаси расмийлаштирилиши.


5. Сотувчи ("Ўзавтотеххизмат") билан харидор ўртасида автомобилнинг олди-сотди шартномаси тузилиши.


6. Сотувчининг автомобилни харидорга бериши.


7. Харидорнинг кредитни "Асака" банки минтака бўлинмасига тўлаши.