Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1996 й. 125-сон "Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.1996 й.

N 125



ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР

ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталари томонидан ташкил этилади.


2.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Палата раиси ва унинг ўринбосарлари Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг юқори органи - съезд томонидан сайланадилар, Палатанинг ижро этувчи аппаратини маблағ билан таъминлаш эса Палата қатнашчилари бадаллари, шунингдек унинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ўзига юкланган функциялар ва вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Палата аъзоларига консалтинг, аудиторлик, юридик, ахборот хизматлари, шунингдек кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир хизматлар кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар (марказлар, хизматлар, фирмалар) ташкил этиш;

кейинчалик солиқ ва бошқа органларга тақдим этиш учун Палата аъзолари топшириғига биноан бухгалтерия ва молия ҳисоботлари тузиш;

иқтисодий тусдаги баҳслар ва низоларни ҳал этувчи комиссияларга эга бўлиш.


4. Белгилаб қўйилсинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталари:

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман (шаҳар) палаталарини бирлаштирадилар, ўзларига берилган функцияларнинг бажарилиши юзасидан ўз аъзолари олдида жавоб берадилар;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан кирган ҳолда, ўз фаолиятини вилоят конференцияси томонидан тасдиқланадиган ҳудудий палата Уставига мувофиқ амалга оширадилар.

Ҳудудий палаталар раислари Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми билан келишган ҳолда конференцияларда сайланадилар.

5. Кичик ўрта ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг асосий бўғини сифатида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг туман (шаҳар) палаталари ташкил этилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман (шаҳар) палаталари таркибига ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг хўжалик юритувчи субъектлари кирадилар;

ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман (шаҳар) палаталари томонидан бошқарув функцияларини бажариш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш унинг қатнашчиларининг аъзолик бадаллари, шунингдек ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Бизнес-фонд" ва "Мадад" агентлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг таъсис съездини ўтказсин, унда республика палатаси кенгаши ва президиуми таркибини тасдиқласин;

бир ҳафта муддатда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палаталарининг намунавий уставларини ишлаб чиқсин.


9. Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун солиқ солиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини 15 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ижро этувчи аппаратини Тошкент шаҳар, Фурқат кўчасидаги 1-уйга жойлаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат АТСи алоқаси билан таъминласин.


12. Юқорида қайд этилган Фармоннинг 4-бандига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар ким ошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда ҳақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартиби 3-иловасига;

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойишининг 2 ва 3-иловаларига қисман ўзгартиришлар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Чжен ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.

Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1996 йил июль ойида ва йил якуни бўйича кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск