ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.12.2006 й. ПҚ-525-сон "Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2006 й.

N ПҚ-525



КИОТО ПРОТОКОЛИНИНГ

МУСАФФО РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИ

ДОИРАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқларида экологик ҳамда энергияни тежайдиган лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилишни фаоллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенциясининг Киото Протоколини ратификация қилгани, унга мувофиқ Мусаффо ривожланиш механизми доирасида республика зарарли чиқиндилар чиқаришни чеклаш ва қисқартириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари, чет мамлакатлар ва компанияларнинг инвестицияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб эта олиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгаш 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Идоралараро кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Котибияти 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Идоралараро кенгаш зиммасига қуйидаги асосий функциялар юклатилсин:

Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизмидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

миллий даражада Мусаффо ривожланиш механизми бўйича лойиҳаларни танлаш ва маъқуллаш қоидалари ҳамда тартибларини тасдиқлаш;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган экспертизалар натижаларига кўра миллий даражада Мусаффо ривожланиш механизми бўйича лойиҳаларни маъқуллаш;

Мусаффо ривожланиш механизми бўйича лойиҳалар қатнашчилари ўртасида чиқиндилар чиқариш қисқартирилишини сотиб олиш тўғрисидаги Битимлар лойиҳаларини маъқуллаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий органи этиб белгилансин ва унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклатилсин:

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий ва технологик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун тайёрлаш ва танлаб олиш, улар бўйича тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;

Мусаффо ривожланиш механизми доирасида амалга ошириш учун тақдим этиладиган лойиҳаларнинг Киото Протоколининг 12-моддасида белгиланган шартлар ва тартиб-қоидаларга, халқаро шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек барқарор ривожланишнинг халқаро ва миллий мезонларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш бўйича ваколатли вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Мусаффо ривожланиш механизми бўйича амалга ошириш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини маъқуллаш учун Идоралараро кенгашга киритиш;

Мусаффо ривожланиш механизми бўйича. инвестиция лойиҳаларини Идоралараро кенгаш маъқуллаганидан сўнг БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси Котибияти ҳузуридаги Мусаффо ривожланиш механизмининг Ижро этувчи Кенгашига тақдим этиш;

Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш.


4. Белгилансинки, Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга оширувчи хорижий шерикларнинг фойдаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойда солиғи тўлашдан озод этилади.

5. Белгилаб қўйилсинки, Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-техник ҳужжатлари Киото Протоколи талабларига мувофиқ:

шундай лойиҳалар учун Мусаффо ривожланиш механизми Ижро этувчи Кенгаши томонидан жорий этилган ягона форматга қатъий мувофиқ ишлаб чиқилади;

Мусаффо ривожланиш механизми Ваколатли тезкор органи томонидан валидация (лойиҳани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор) қилиниши ва Ижро этувчи кенгаши томонидан рўйхатга олиниши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий органини БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенцияси Котибиятида белгиланган тартибда рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Мусаффо ривожланиш механизми доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 6 декабрдаги

ПҚ-525-сон қарорига

1-ИЛОВА


Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш

механизми бўйича Идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Идоралараро кенгаш раҳбари


2. Т.А. Ишметов

-

молия вазири, Идоралараро кенгаш раҳбари ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раҳбари ўринбосари


4. Ш.Х. Ходжаев

-

энергетика вазири ўринбосари


5. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


6. Ш.С. Хидоятов

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


7. Л.Ш.Кудратов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


8. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


9. Н.Н. Обломуродов

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


10. Ш.Х. Хабибуллаев

-

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори


11. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


12. Ф.М. Абдурахманов

-

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси


13. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


14. Н.Т. Агзамов

-

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


15. Лавозими бўйича

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси


16. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси


17. Д.Э. Маннонов

-

"Фарғонаазот" АЖ бошқаруви раиси


18. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Департаменти директори, Идоралараро кенгаш котибияти раҳбари

           

Изоҳ. Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 6 декабрдаги

ПҚ-525-сон қарорига

2-ИЛОВА


Идоралараро кенгашнинг жамоатчилик

асосида фаолият юритадиган котибияти

ТАРКИБИ

1. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Департаменти директори, Котибият раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти бош мутахассиси


3. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи


4. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи


6. Лавозими бўйича

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи


8. Лавозими бўйича

-

Гидрометеорология хизмати маркази бошқарма бошлиғи

Изоҳ. Котибият аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.





















































Время: 0.0334
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск