Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.2011 й. 146-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 майдаги

146-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш

ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган

бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, атроф-муҳитни, тарихий ва маданий мерос объектларини, шаҳарсозлик фаолияти билан алоҳида тартибга солинадиган ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш учун ер участкаларидан фойдаланишни;

ер участкаларидан қатъиян белгиланган мақсадда фойдаланилишини;

корхоналар, бинолар ва иншоотлар (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) қуриш учун ер участкалари олишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини;

бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари берилаётганда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши мумкин бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари амалга оширилишини;

ер участкаларидан оқилона фойдаланилишини;

ер участкаларининг аҳоли пунктларидаги қурилишларнинг комплекслилигини, яхлитлигини ва уйғунлигини ҳамда атроф ландшафтини сақлаб қолган ҳолда берилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аҳоли пунктларининг ерлари - шаҳарлар ва посёлкалар, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари доирасидаги ерлар;


ер участкаси - белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;


давлат ер кадастри - ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат тавсифи ва қиммати, ер участкаларининг манзили ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизими;


ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга бериш (реализация қилиш) - ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш, шаҳарсозлик фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаси бериш юзасидан давлат ҳокимияти тегишли органи томонидан қарор қабул қилиш бўйича чора-тадбирлар комплекси;


ер участкасини ижарага бериш - ижара шартномаси шартларида ер участкасига муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш;


ер участкасини аукционда реализация қилиш - шаҳарлар (туманлар) давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги ер участкаларига умрбод мерос қилиб қолдириладиган ҳолда эгалик қилиш ҳуқуқини фуқароларга кимошди савдоси асосида реализация қилиш;


юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи - юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;


ер участкасининг режаси - қабул қилинган шартли белгиларга мувофиқ ер участкасининг белгиланган чегаралари кўрсатилган топографик режаси;


ер участкасини олиб қўйиш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;


аҳоли пунктларининг чегараси - шаҳар, шаҳар посёлкаси, қишлоқ аҳоли пункти ерларининг шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланадиган ташқи чегаралари;


аҳоли пунктининг бош режаси - ҳаёт фаолияти муҳитини шакллантиришнинг комплекс шартларини, аҳоли пунктларини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжати;


қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини меъморий режалашни ташкил этиш лойиҳаси - аҳолининг яшаш шароитларини таъминлашни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришни, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни, табиий, одам ва моддий ресурслардан фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ аҳоли пунктларининг режали тузилмасини, тўла қимматли архитектура қиёфасини яратган ҳолда қишлоқ (овул) фуқаролари йиғини ҳудудини комплекс ривожлантириш ва зоналаштиришдан иборат асосий шаҳарсозлик вазифалари ечимларини таъминлайдиган комплекс шаҳарсозлик ҳужжати;


лойиҳа-смета ҳужжатлари - ҳажмий-режали, конструктив ва техник ечимларни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ишлари қийматини белгилайдиган, объектни қуришга рухсат бериш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар;


шаҳарсозлик - комплекс ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техника, архитектура-бадиий ва санитария-гигиеник ечимларни таъминлайдиган аҳоли пунктлари, қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуриш назарияси ва амалиёти;


шаҳарсозлик фаолияти - тегишли давлат ҳокимияти органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролар, ижтимоий ва давлат манфаатлари, шунингдек ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш турларини белгилаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;


шаҳарсозлик ҳужжатлари - ҳудудларни, аҳоли пунктларини ва қурилишларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;


давлат шаҳарсозлик кадастри - давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари, уларнинг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизими.


3. Ер участкаларини жойлаштиришда шаҳарсозлик, иқтисодий, экологик, санитария ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.


4. Юридик ёки жисмоний шахслар эгалик қилаётган, фойдаланаётган, ижарага олган ёки уларнинг мулки бўлган ер участкасини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун бериш фақат ушбу участка улардан белгиланган тартибда олингандан (ҳақ тўлаб олингандан) кейин амалга оширилади.


5. Ер участкаларини жойлаштириш ва у бўйича материаллар тайёрлаш туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан амалга оширилади.


6. Аҳоли пунктларида ер участкасини жойлаштириш материаллари асосида ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан, қолган ҳудудларда эса - туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан амалга оширилади.

Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни ваколатли органлар билан келишиш аҳоли пунктларида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан, қолган ҳудудларда эса - туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан бир жойнинг ўзида амалга оширилади.

Ер участкаларини жойлаштириш, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари юридик ёки жисмоний шахс билан тузилган шартнома асосида бажарилади.

Ишларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.


7. Аҳоли пунктларининг чегараларини белгилаш уларнинг тасдиқланган бош режалари ҳамда шаҳар, посёлка чизиғи лойиҳалари, шунингдек тегишли ер тузиш ҳужжатлари асосида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Аҳоли пунктлари чегараларини белгилаган ҳолда шаҳар (шаҳар посёлкаси) ва қишлоқ аҳоли пункти чизиғи лойиҳаси тасдиқлангандан кейин қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар аҳоли пунктининг тегишли ерлари таркибига киритилади ва ер участкаси шаҳарсозлик фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ажратилгунгача вақтинча қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг тасарруфида, фойдаланишида ва ижарасида қолади.


8. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳудудидаги қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари, улар шаҳар ва шаҳар посёлкаси чегарасига кирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳар ва шаҳар посёлкасининг тегишли ерлари таркибига киритилади.


9. Ер участкалари бериш билан боғлиқ бўлган шаҳарсозлик фаолияти аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш бўйича қуйидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) асосланади:

аҳоли пунктларининг бош режалари;

шаҳар ва посёлка чизиғининг лойиҳалари;

аҳоли пунктлари ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари;

қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари (ҚФЙ ҲМРТЛ);

аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ);

қуриш лойиҳалари.


10. Аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз аҳоли пунктлари ҳудудида ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларда ер участкалари бериш тақиқланади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


11. Ер участкалари бериш юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари асосида, икки босқичда амалга оширилади:


биринчи босқичда - ер участкасини жойлаштириш, объектни лойиҳалаштириш учун ер участкаси танлаш материалларини расмийлаштириш, уларни манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ва ер участкаси танлашни тегишли давлат ҳокимияти органи қарори билан тасдиқлаш амалга оширилади;


иккинчи босқичда - юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган, белгиланган тартибда келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари (кейинги ўринларда қурилиш лойиҳаси деб аталади) асосида ер участкасини ажратиш материалларини расмийлаштириш ва ер участкаси ажратишни тегишли давлат ҳокимияти органининг объектни қуришга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланадиган қарори билан тасдиқлаш амалга оширилади.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида объектларни жойлаштириш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини ҳисобга олмасдан, бир ойдан ошмайдиган муддатда, тегишли равишда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 22 августдаги 189-сон ҳамда 2009 йил 22 январдаги 16-сон қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан, шунингдек Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи инфратузилмаси ва сервис объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси томонидан амалга оширилади.

Ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд. сўм ва ундан ортиқ бўлган объектлар қурилиши учун (улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарори мавжуд бўлган объектлар қурилиши бундан мустасно) ер участкалари ажратиш, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссиясининг ижобий қарори олингандан кейин расмийлаштирилади.

11-1. "Ангрен" махсус индустриал зонасида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун ер участкаларини ажратиш "Ангрен" махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгашининг қарорлари бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.


II. ТАСДИҚЛАНГАН ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

БЎЛМАГАН ТАҚДИРДА ЕР УЧАСТКАСИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ,

ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАНЛАШ ВА АЖРАТИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


12. Ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимига ариза берадилар.

Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза билан шаҳар ҳокимига мурожаат қиладилар.

Ер участкаси жойлаштирилиши керак бўлган туманни (маъмурий бирликни) олдиндан аниқлаш зарур бўлганда, шунингдек объектлар икки ва ундан кўп вилоятлар ёки туманлар ҳудудида жойлаштириладиган ер участкаларида қуриладиган тақдирда ер участкаси бериш тўғрисидаги ариза тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига юборилади.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкасининг қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга зарурлиги, унинг тахминий жойлашиш жойи ва ўлчами, талаб қилинадиган майдоннинг асосланиши, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари, жисмоний шахснинг паспорти маълумотлари мавжуд бўлиши керак.


13. Туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни мобайнида юридик ёки жисмоний шахснинг ер участкаси бериш тўғрисидаги аризасини объектни қуриш учун ер участкасини жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.


14. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўн иш куни мобайнида ер участкасини жойлаштириш тўғрисида таклиф тайёрлайди.

Ер участкасини жойлаштиришда унинг умумий майдони, бино ва иншоотларнинг мавжудлиги, муҳандислик инфратузилмасининг жойлашиши аниқланади.

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада юридик ва жисмоний шахс томонидан ер участкасининг аниқ жойлашган жойи кўрсатилмаган тақдирда, шунингдек уни жойлаштириш учун муайян зарурат пайдо бўлганда ер участкалари бир неча вариантларда танланиши мумкин.

Ер участкасини жойлаштириш вариантларини таққослаш учун муҳандислик қидирувлари материалларидан, зарур майдоннинг ўлчамини асословчи маълумотлардан ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан объектни қуриш учун ер участкасини жойлаштириш материаллари қуйидаги таркибда тайёрланади:

туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, туманлар (шаҳарлар)нинг архитектура ва қурилиш бўйича, ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича, табиатни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиология хизмати, давлат ёнғин назорати бўйича органларининг ваколатли вакиллари билан келишилган, ер участкалари қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг, магистрал қувурларнинг, темирйўл ва автомобиль йўлларининг, электр қуввати узатиш ва алоқа линияларининг, маданий мерос объектларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ва чиқиндилар ҳамда заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар яқинида танланган тақдирда - ушбу ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар вакиллари билан келишилган ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг М 1:2000 масштабли навбатчи режасидан ёки М 1:10 000 масштабли, кўриб чиқилаётган ҳудуднинг вазият режаси акс эттирилган М 1:10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нусха);

зарур майдоннинг ўлчамларини асослайдиган маълумотлар ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

объектнинг архитектура-режа нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги объектнинг фасадлари ва бош режаси эскизи;

ер участкасининг камида икки томонидан ўраб турган объектлари билан биргаликдаги фотосурати (15 х 20).


15. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкасини жойлаштириш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокимининг илова хати билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг (кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг қўшма мажлисида келишиш учун юборади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ер участкасини жойлаштириш бўйича материаллар олгандан кейин икки иш куни мобайнида вилоят комиссиясини қўшма мажлис ўтказиладиган кун тўғрисида хабардор қилади.

Қўшма мажлисда келишилган ер участкасини жойлаштириш бўйича материаллар беш иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун юборилади.

Кўриб чиқиш натижалари вилоят комиссиясининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура ва шаҳарсозлик кенгашининг қўшма протоколи билан расмийлаштирилади.


17. Ер участкасини жойлаштириш бўйича материаллар етти иш куни мобайнида Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, Тошкент вилоятининг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва шаҳар посёлкаларида - "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа вилоятларнинг шаҳарлари, туманларнинг маъмурий марказлари ва шаҳар посёлкаларида - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларда - "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш бош лойиҳа-қидирув ташкилоти илмий-техник кенгашининг келишув баёни, ваколатли мансабдор шахснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ер участкасини жойлаштириш топографик режасини Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборган ҳолда амалга оширилади.

Материалларни бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишиш жорий қурилишнинг муаллифлик назоратини ва аҳоли пунктларининг бош режаларини амалга ошириш мониторингини юритиш учун тушадиган маблағлар ҳисобига улар томонидан юридик шахслар (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари) билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.


18. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида белгиланган тартибда тайёрланган объектларни жойлаштириш бўйича материаллар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли равишда 2008 йил 22 августдаги 189-сон ва 2009 йил 22 январдаги 16-сон қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар томонидан кўриб чиқиш ва улар билан келишиш учун юборилади.

Олдин ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича шаҳарлар ва посёлкаларда (туман марказларида) қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, тураржой кичик даҳалари ҳудудида қуриш учун объектларни жойлаштириш бўйича материаллар қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан белгиланган тартибда келишилиши керак.

19. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ер участкасини жойлаштириш бўйича материаллар олингандан кейин бир иш куни мобайнида уларни ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ер участкаси танлаш бўйича материалларни тайёрлаш учун тегишли равишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига юборадилар.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан бажарилган аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ишларининг ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғининг (АПЗ-I ва АПЗ-II) қиймати туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан тайёрланадиган ер участкаси танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ишларини бажариш шартномасига киритилади.

20. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати ўн бир иш кунигача бўлган муддатда ер участкасини танлаш бўйича материалларни лойиҳалаштириш учун тайёрлайдилар.

Ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ҳамда зарурат бўлганда, тадқиқотларнинг бошқа турлари амалга оширилади;

объектлар қуриш учун ер участкасини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлардан ёки қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқсиз ёхуд сифати ёмон қишлоқ хўжалиги ерларидан танлаш имконияти ўрганилади;

ер участкалари қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фонди ерларидан танланган ҳолларда алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерларни, ҳудуднинг мавжуд архитектуравий режалаштириш ва ички хўжалиги ташкил этилишини энг тўлиқ даражада сақлаб қолиш, экологик вазиятни яхшилаш ва сақлаш, эрозия жараёнларини, ерларнинг ботқоқланишини тўхтатиш зарурлиги ҳисобга олинади;

ер участкаларини танлашда бинолар ва иншоотларнинг, айниқса уй-жойларнинг асоссиз равишда бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик имконияти қидирилади;

танланаётган ер участкасида бинолар, иншоотлар ва уй-жойларнинг, шу жумладан, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларнинг, ерости муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг таркиби аниқланади;

ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг улардан ерларнинг олиниши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан кўрган зарарларининг миқдори ҳамда кўрилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори белгиланган тартибда аниқланади;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш кераклиги аниқланади;

ер участкасини унинг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан олиб қўйиш шартлари белгиланади.


21. Ер участкасини танлаш бўйича ҳужжатлар ва уни олиш шартлари улар (туман) шаҳар ҳокими томонидан тасдиқлаш учун тақдим этилгунгача тегишли равишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан:

ер участкалари олинаётган юридик ва жисмоний шахслар билан;

ер участкалари олиб қўйилаётган ташкилотларнинг юқори бошқарув органлари билан (мавжуд бўлса);

ер ресурслари ва давлат кадастри, табиатни муҳофаза қилиш, давлат санитария ва ёнғин назорати органлари билан, агар ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган бўлса - қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан;

ер участкалари қўриқланадиган, сув муҳофазаси ҳамда қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темирйўл ва автомобиль йўллари, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, маданий мерос объектларининг санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар яқинида танланган тақдирда - ушбу ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар билан келишилади.


22. Ер участкасини танлаш бўйича материалларни келишиб берадиган ташкилотлар материаллар олингандан кейин етти иш куни мобайнида уларни кўриб чиқадилар ҳамда ўзларининг асосланган хулосаларини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига тақдим этадилар.


23. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати ер участкасини танлаш материалларини қуйидаги таркибда тайёрлайдилар ҳамда туман (шаҳар) ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) билан келишадилар:

объектни жойлаштириш материаллари;

ер участкаси чегараларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган режаси;

ер участкасини танлаш бўйича материаллар келишишдан ўтадиган ташкилотларнинг хулосалари;

оилалари билан кўчириладиган фуқароларнинг янги ер участкалари ёки квартира олишни хоҳловчилари кўрсатилган рўйхати, шунингдек зарурат бўлганда - ажратилган ер участкасида жойлашган уй-жойлари ва бошқа иморатлари бузилиши керак бўлган тегишли юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхати;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини аниқлаш далолатномаси (зарурат бўлганда);

ер участкаси ўрмон хўжалиги корхоналари тасарруфидаги ерлардан олинган тақдирда ажратилаётган ер участкасининг техник ўрганиш далолатномаси (зарурат бўлганда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат экология экспертизасининг хулосаси;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг танланган ер участкасининг ер қонунчилиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ўзларидан ер участкаси олинаётган юридик ва жисмоний шахслар билан материалларни келишиш ҳужжатлари.

Кўрсатиб ўтилган барча ҳужжатлар асл нусхада киритилади.


24. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари баён билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар акс эттирилади:

комиссиянинг мажлисда қатнашган аъзолари рўйхати;

ер участкаларида бинолар ва иншоотлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, муҳандислик инфратузилмаси, кўп йиллик ўсимликлар мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорининг ҳисоб-китоби (мавжуд бўлганда);

ер участкасининг экин майдонлари (мавжуд бўлса) бўйича тавсифи. Қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерларда ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари бўйича тупроқ бонитети баллари кўрсатилади;

жисмоний шахслар кўчирилган тақдирда уй-жойлар ва бошқа иморатлар қуриш учун уларни ер участкалари билан таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар (зарурат бўлганда);

атроф-муҳитни, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш талабларини ҳисобга олган ҳолда ер участкалари бериш шартлари;

ерларни рекультивация қилиш ва унинг йўналишлари масалалари (зарурат бўлганда);

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш масалалари (зарурат бўлганда);

комиссия аъзолари хоҳишига кўра бошқа масалалар;

комиссия хулосаси.

Туман (шаҳар) комиссияси ер участкасини танлаш материалларини кўриб чиқади ва келишилган тақдирда, уларни ушбу банд талабларига мувофиқ расмийлаштирилган танлов ҳужжатларини тасдиқлаш учун келишиш баёни билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлаш учун ёки тегишли материалларни тасдиқлаш ваколатига кирадиган тегишли давлат ҳокимияти органларига юбориш учун тақдим этади.

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйида ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокими илтимосномасига биноан, тегишли равишда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйича йўл атрофи инфратузилмаси объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш ва келишиш бўйича комиссияга келгусида келишиш учун киритилади.


25. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида ушбу Низомнинг 49 ва 50-бандларига мувофиқ уч иш куни мобайнида лойиҳалаштириш учун ер участкаси танлашни тасдиқлайди ва ўз қарорини ер участкаси танлаш бўйича йиғмажилдни шакллантиришни ташкил этиш учун тегишли равишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига юборади.

Ер участкаси танлаш бўйича йиғмажилд уч нусхада шакллантирилади, улардан биттаси - ўзига ер участкаси танланган юридик ва жисмоний шахсга, у туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига томонларнинг шартномадаги мажбуриятларига мувофиқ ер участкасини жойлаштириш ва ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш бўйича ишлари учун ҳақ тўлагандан кейин берилади, иккинчи нусхаси - туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га, учинчи нусхаси - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига берилади.


26. Шаҳарсозлик ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, объектни лойиҳалаш (ер участкасини жойлаштириш ва уни танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва тасдиқлаш) учун ер участкасини танлаш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.


27. Ер участкасини танлашни тасдиқлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими ваколатига кирадиган ҳолларда ер участкасини танлаш бўйича ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига юборилади.


28. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими ер участкасини танлаш бўйича материалларни кўриб чиқадилар ва ўз ваколати доирасида ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ беш иш куни мобайнида материалларни тасдиқлайди ҳамда ер участкаси танлаш бўйича йиғмажилдни шакллантиришни ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳокимига қайтаради.


29. Ер участкаларини танлашни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирадиган ҳолларда ер участкасини танлаш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ер участкасини танлаш бўйича материалларни беш иш куни мобайнида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) кўриб чиқиш учун юборади. Республика комиссияси ўн иш куни мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни кўриб чиқади ва баён билан расмийлаштирилган хулоса беради, уни материаллар билан бирга Вазирлар Маҳкамасига лойиҳалаштириш учун ер участкасини танлаш бўйича материалларни ўн иш куни мобайнида тасдиқлаш учун киритади.


31. Тегишли давлат ҳокимияти органларининг танланган ер участкасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори ўзи учун ер участкаси танланган юридик ва жисмоний шахс томонидан кўрсатиб ўтилган ер участкасидан фойдаланишни бошлаш учун асос ҳисобланмайди.


32. Объект қурилишини лойиҳалаш учун танланган ер участкаси уни ушбу Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ олиш (ҳақ тўлаб олиш) амалга оширилгунгача юридик ва жисмоний шахсларнинг тасарруфида, фойдаланишида, ижарасида ва мулкида қолади.


33. Ер участкасини танлаш бўйича материаллар тасдиқлангандан кейин ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан амалга оширилган бино ва иншоотлар қурилишига қилинган харажатлар қопланмайди.

Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни тасдиқлаш ёки уларни тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида ерларини олиш (ҳақ тўлаб олиш) мўлжалланган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари хабардор қилинадилар.


33-1. Туман (шаҳар) ҳокимининг лойиҳалаш учун ер участкаси танлаш тўғрисидаги қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) бир кун муддатда техник шартларни олиш юзасидан газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва телефон алоқаси бўйича тегишли туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотларига буюртманома беради.

Фойдаланувчи ташкилотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни 3 иш куни мобайнида берадилар.

Фойдаланувчи ташкилотлар томонидан техник шартларни бериш бепул амалга оширилади.

Техник шартларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда фойдаланувчи ташкилотлар 3 иш куни мобайнида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га рад этиш сабаблари ва аниқ қонунчилик нормалари кўрсатилган ёзма жавобни юборадилар.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан техник шартларни беришни рад этишнинг асосланганлиги ўрганилади.

Рад этишнинг асосланмаганлиги аниқланган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ҳужжатларни фойдаланувчи ташкилотга қайтариш ҳуқуқига эга, фойдаланувчи ташкилот 2 иш куни мобайнида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масаласини ҳал этиши шарт.

Рад этиш асосланган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рад этиш кунидан кейинги кундан кечикмай бу тўғрида аризачига ёзма равишда хабар қилади. Бунда аризачи билан келишган ҳолда техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.

Техник шартлар бериш тўғрисидаги буюртманомани қайта кўриб чиқишда илгари техник шартлар беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу шартларни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Техник шартларни беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи қонунчиликда назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.

33-2. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тегишли туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан техник шартлар берилган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ишлаб чиқилишини таъминлайди.

33-3. Архитектура-режалаштириш топшириғида экспертиза ўтказиш юзасидан талаблар ёки шартларнинг белгиланишига қуйидаги лойиҳалар бўйича йўл қўйилмайди:

мавсумий ишлар ва узоқ жойлардаги чорвачилик учун вақтинчалик иморатлар ва маиший бинолар бўйича;

амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги (кўпи билан 300 куб. м) объектлар бўйича.

Архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар)ни ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан тўлов асосида, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун - энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 бараваридан ошмайдиган суммада тўлов тўланган ҳолда амалга оширилади.

Қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектлари учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 5 бараваридан ошмайдиган суммада белгиланади.

Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, объектнинг мураккаблик тоифасига қараб белгиланади.

33-4. Белгиланган муддатдан кечикмай, лекин қонунчиликда белгиланган миқдорда олдиндан ҳақ тўлангандан кейин ишлаб чиқилган техник шартлар ва геодезия-топография карталари билан биргаликдаги архитектура-режалаштириш топшириғи Инспекцияга тақдим этилади.

34. Архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) асосида лойиҳалаш ташкилоти томонидан қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

35. Қурилиш лойиҳасининг архитектура қисми Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳузуридаги ёки вилоят ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилади.

Қурилиш лойиҳасини келишиш архитектура-шаҳарсозлик кенгаши томонидан, тўлов ундирилмасдан етти иш куни мобайнида амалга оширилади.

Келишилган қурилиш лойиҳаси белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтади.


36. Объектни лойиҳалаштириш учун ер участкаси танланган юридик ёки жисмоний шахс икки ой мобайнида қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишни бошламаган ҳолларда, тегишли давлат ҳокимияти органи қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқиш мониторингини олиб борувчи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) тақдимномасига асосан ер участкасини танлаш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилиши мумкин.

Кўрсатилган икки ойлик муддатга риоя қилиш имкони бўлмаганда, юридик ёки жисмоний шахс муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига ўз вақтида илтимоснома киритиши керак. Агар илтимоснома икки ойлик муддат тугагунга қадар тақдим этилмаса, у ҳолда тегишли давлат ҳокимияти органи ер участкасини танлаш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилади.


37. Мазкур Низомнинг 36-бандида белгиланган муддат тугаганда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бу тўғрида туман (шаҳар) ҳокимини хабардор қилади, у ушбу хабарнома асосида уч кун муддатда ер участкасини танлаш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилади ва бу ҳақда юридик ёки жисмоний шахсга хабар беради.


38. Қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишнинг бориши мониторингини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) юритади.

Юридик ёки жисмоний шахс қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)ни лойиҳалаштиришнинг бориши тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этган ҳолда мажбурий тартибда ёзма равишда хабардор қилади:

лойиҳалаш ташкилотининг номи;

лойиҳалаш ташкилотининг манзили;

лойиҳалаштиришга лицензия нусхаси;

лойиҳани ишлаб чиқишга шартноманинг санаси ва тартиб рақами;

лойиҳани ишлаб чиқиш бошланган сана;

лойиҳа ишларини бажаришнинг календарь жадвали.


39. Объектни қуриш лойиҳаси келишилган ва тасдиқлангандан кейин юридик ва жисмоний шахс ер участкаларини ушбу туман (шаҳар)да жойлаштиришда - туман (шаҳар) ҳокимига ёки ер участкаларини бир нечта туманлар (шаҳарлар)да жойлаштиришда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига ер участкаси ажратиш тўғрисида ариза беради.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ер участкасини танлаш бўйича материаллар;

объектни қуриш ишларининг навбати кўрсатилган ҳолда унинг бош режаси нусхаси;

қурилиш лойиҳасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари билан келишиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

қурилиш лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш баёни нусхаси;

давлат экспертиза органининг объектни қуриш лойиҳаси бўйича хулосаси.

Ер участкасини ажратиш ва унинг материалларини тайёрлаш жараёни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемада келтирилган.


40. Туман (шаҳар) ҳокими уч иш куни мобайнида юридик ёки жисмоний шахснинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги аризасини ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун: ер участкасини аҳоли пунктларида ажратишда - туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га, шунингдек ер участкасини қолган ҳудудда ажратишда - туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига юборади.


41. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати ўн беш иш кунигача бўлган муддатда ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатларни юридик ёки жисмоний шахс билан шартнома асосида тайёрлайди.


42. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни расмийлаштириш ер участкасини танлаш бўйича материаллар ҳамда белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган объектни қуриш лойиҳаси асосида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратиш уларнинг амалда зарурлигига қараб, қоидага кўра, уларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин амалга оширилади.


43. Ер участкасини вақтинча фойдаланишга (қурилиш даврига) беришда қарорда ер участкаси берилаётган аниқ муддат назарда тутилади. Фойдали қазилма конларини қазиш, қурилиш ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик ерлари уларга бўлган эҳтиёж тугагач, ушбу ер участкаларидан вақтинча фойдаланган юридик ва жисмоний шахслар уларни қишлоқ хўжалиги, ўрмон ёки балиқчилик хўжалигида фойдаланиш учун ўз ҳисобидан яроқли ҳолатга, ушбу ишларни бошқа ерларда бажаришда эса - улардан белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирадилар.

Вақтинча фойдаланишга берилган ер участкалари белгиланган муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайтарилмаганда, тегишли давлат ҳокимияти органлари мазкур Низомда назарда тутилган тартибда, ер участкасини унинг олиб қўйилган (ҳақ тўлаб олинган) эгаси, фойдаланувчи, ижарачиси ва мулкдорига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисига, ҳуқуқий вориси бўлмаган тақдирда эса - ер захираси таркибига қайтариши мумкин.

Фойдаланиш муддати узайтирилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги қўшимча равишда қопланади, шундан кейин узайтирилган муддатда вақтинча фойдаланишга ажратилган ер участкасидан фойдаланишга йўл қўйилади.


44. Ер участкасини мавжуд корхоналар, бинолар ва иморатларни кенгайтириш учун ажратишда, шунингдек ер участкасини очиқ усулда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ажратишда илгари ажратилган ерлар текширувдан ўтказилади, улардан белгиланган мақсадда фойдаланганлиги, шунингдек бузилган ерларни унумдор қилиш ишларининг аҳволи текширилади.

Ер участкасини қўшимча равишда ажратиш, қоидага кўра, вақтинча фойдаланиш учун илгари ажратилган ер участкаси белгиланган мақсадда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтирилгандан кейин амалга оширилади.


45. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни ишлаб чиқиш жараёнида ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари кўриши мумкин бўлган зарарлар миқдори, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.


46. Лойиҳаланган объект ва ер участкаси хусусиятларига мувофиқ тайёрланган ер участкаси ажратиш бўйича материаллар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан туман (шаҳар) комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

Туман (шаҳар) комиссияси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни уч иш куни мобайнида кўриб чиқади ва келишилган тақдирда уларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимига қуйидаги таркибда киритади:

туман (шаҳар) комиссияси аъзолари томонидан имзоланган ер участкаси ажратиш бўйича материалларнинг келишиш баёни;

объектни қуриш лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш баёни;

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати билан келишилган, ер участкаси чегарасини аниқ кўрсатиш имконини берадиган масштабдаги ер участкаси чегаралари режаси;

фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхати, янги ер участкалари ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолдаги (мавжуд бўлганда);

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг бошқа зарарлари миқдорини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорини (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномаси;

ер участкаси ўрмон хўжалиги корхоналари тасарруфидан чиқарилган тақдирда, ажратилган ер участкасининг техник текшириш далолатномаси;

ер участкасини танлаш бўйича материаллар;

объект қурилишларининг навбати кўрсатилган ҳолдаги бош режаси нусхаси;

объект лойиҳасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар билан келишиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

объектни қуриш лойиҳаси бўйича давлат экспертиза органининг хулосаси;

баҳоловчининг бузиладиган бинолар ва иморатлар баҳоси тўғрисидаги ҳисоботи.


47. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида уч иш куни мобайнида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ер участкасини ажратиш ва унинг чегараларини натурада кўрсатиш бўйича йиғмажилдни шакллантириш учун, ер участкаси ажратиш бўйича материаллар нусхаларини илова қилган ҳолда, ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига тақдим этади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори кейинчалик белгиланган тартибда, тегишли Халқ депутатлари кенгаши қарори билан тасдиқланади.


48. Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек ерлари олиб қўйиладиган (ҳақ тўлаб олинадиган) ер мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари номи;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий майдонлари, шунингдек олинаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати (бонитет баллари);

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг қопланиши керак бўлган (мавжуд бўлганда) кўрилган зарарлари миқдори;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдори (мавжуд бўлганда);

ер участкасини унумдор қилишнинг зарурлиги, олиб қўйилган ер участкасини мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари;

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги (мавжуд бўлганда);

сув муҳофазаси, экология, ёнғинга қарши, санитария, бошқа шартлар ва талаблар.

Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига, унинг ажралмас қисми сифатида, ажратилаётган ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади.

Ер участкасининг чегаралари режаси умумий қабул қилинган шартли белгиларда, жойнинг чегарасини зарур белгилаш билан аниқлаш имконини берадиган масштабда тузилади. Ер участкасининг чегаралари режасида ер участкасининг чегаралари чизилади, агар бир нечта юридик ва жисмоний шахслар ерларидан участкалар ажратилса, у ҳолда ушбу ер участкаларининг чегаралари ҳам чизилади, жойнинг топографик элементлари, бурилиш нуқталари координаталари бўйича чегараларнинг тавсифи берилади. Чегаралар режаси туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ва туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарлари томонидан имзоланади.


49. Шаҳар ҳокимининг (Тошкент шаҳар ҳокими бундан мустасно) ваколатига, ер участкаси майдонидан қатъи назар, шаҳар чегаралари доирасида ер участкаларини ажратиш киради, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари бундан мустасно.

Ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларидан ажратилган ҳолларда ер участкалари ажратиш бўйича материаллар шаҳар ҳокими томонидан уч кун муддатда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун юборилади.


50. Туман ҳокимининг ваколатига бир нафар ер эгаси ва ердан фойдаланувчига қуйидагилардан ўн гектаргача ўлчамда ер участкаси ажратиш киради:

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан, уларни тубдан яхшилаш бўйича ишлар олиб борилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно, ўрмон фонди ерларидан, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;

саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар;

сув фонди ерлари.

Туман ҳокимининг ваколатига, ер участкаси ўлчами ва ерларнинг турларидан қатъи назар, захира ерлардан ер участкаси ажратиш ҳам киради.


51. Ер участкаси ажратиш туман (шаҳар) ҳокимининг ваколатига кирмайдиган ҳолларда, ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тегишли илтимоснома билан уч иш куни мобайнида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимига кўриб чиқиш учун юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ер участкаси ажратиш бўйича тушган материалларни вилоят комиссиясига юборадилар.

Вилоят комиссияси тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, беш иш куни мобайнида тақдим этилган материалларнинг ер ва шаҳарсозлик қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида ўз хулосасини беради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари тегишли комиссияларнинг ижобий хулосаси асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида ўз ваколатлари доирасида беш иш куни мобайнида қарор қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ваколатига барча ерлардан ер участкалари ажратиш киради, қуйидагилар бундан мустасно:

алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерлар - кадастр баҳоси ўртача туман бонитет баллидан 20 фоиздан ошадиган қишлоқ хўжалиги ерлари;

алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш жойлари, рекреацион ва тарихий-маданий жойлар);

шаҳар атрофидаги ерлар ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далалари ерлари;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер участкалари ажратиш бўйича материалларни тегишли туман (шаҳар) ҳокимига қайтаради, у ер участкаси чегараларини натурага кўчириш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига беради.

Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳужжатлар туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан, тегишли давлат ҳокимияти органининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида тайёрланади.


52. Ер участкаси ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ваколатига кирмайдиган ҳолларда ер участкаси ажратиш бўйича материаллар уч иш куни мобайнида Республика комиссиясига юборилади.

Республика комиссияси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни кўриб чиқади, ўз хулосасини баён билан расмийлаштиради, ер участкаси ажратиш тўғрисида тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритади.


53. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика комиссиясининг ижобий хулосаси асосида ўн иш куни мобайнида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига қуйидагилардан:

давлат мулкида бўлган барча ерлардан ер ажратиш, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирадиган ер участкаларидан;

алоҳида қимматли, унумдор суғориладиган ерлардан ер ажратиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлардаги ерлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш жойлари, рекреацион ва тарихий-маданий жойлар)дан;

шаҳар атрофидаги ерлар ва шаҳарларнинг яшил зоналаридан;

илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасаларининг тажриба далаларидан;

ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлардан;

ер участкалари ижарага берилганда - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш киради.

Қарор қабул қилингандан кейин ер участкалари ажратиш бўйича материаллар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қайтарилади, улар материалларни ер участкаси чегараларини натурага кўчиришни ва объектни қуриш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига беришади.

Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳужжатлар туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан, тегишли давлат ҳокимияти органининг қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига асосан тайёрланади.


54. Ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилар ва мулкдорлар тегишли давлат ҳокимияти органларининг ерларни олиб қўйиш (ҳақ тўлаб олиш) тўғрисидаги қароридан ёки ерларни олиб қўйиш (ҳақ тўлаб олиш) шартларидан норози бўлишганда улар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.



III. ТАСДИҚЛАНГАН ШАҲАРСОЗЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИ  МАВЖУД  БЎЛГАНДА

ЕР УЧАСТКАСИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ,

ТАНЛАШ ВА АЖРАТИШ ТАРТИБИ


55. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда ер участкасини танлаш, ажратиш ушбу Низомнинг 12-14, 20-38-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

Объектни лойиҳалаштириш учун ер участкасини аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига, архитектура-режалаштириш ташкилотининг қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудуди лойиҳасига ва муфассал режалаштириш лойиҳасига тўлиқ мувофиқ ҳолда жойлашган аҳоли пунктида танлашда ер участкасини жойлаштиришни Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан келишиш амалга оширилмайди.


56. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда объектни лойиҳалаштириш учун ер участкасини танлаш схемаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.


57. Аҳоли пунктида аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режасига, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудининг меъморий-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасига ва батафсил режалаштириш лойиҳасига тўлиқ мувофиқ ҳолда жойлашган объектни қуриш учун ер участкасини ажратиш ушбу Низомнинг 39-54-бандларида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.



IV. ОБЪЕКТНИ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ

ТАНЛАШ ВА АЖРАТИШНИ РАД ЭТИШ


58. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни кўриб чиқишда тегишли давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати, туман (шаҳар), вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси, Республика комиссияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳолларда объектни қуриш учун ер участкаси жойлаштирилишини рад этиш ҳуқуқига эга:

ёнғинга қарши, санитария ва табиатни муҳофаза қилиш нормалари бузилиши мумкин бўлган ҳолларда;

ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилганда.

Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материаллар белгиланган рўйхатга мувофиқ тақдим этилмаганда қайтарилиши мумкин.

Рад этилган тақдирда давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар), вилоят, Тошкент шаҳар комиссиялари, Республика комиссияси материаллар тегишли асослар билан тегишли равишда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига қайтарадилар, у ариза берган юридик ва жисмоний шахсни икки иш куни мобайнида рад этиш тўғрисида хабардор қилади.


59. Ер участкалари ажратиш билан боғлиқ ҳолда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



V. ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ

ҚУРИШ УЧУН БЕРИШ (РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ)


60. Ушбу Низом массивлар учун (икки ва ундан ортиқ якка тартибда уй-жой қуришга ер участкалари мажмуи) якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш тартибини белгилайди, уларда фуқароларга ер участкалари бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги низом билан белгиланади.


61. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоларида сотиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


62. Кимошди савдоларида сотиш учун ер участкаси танлаш бўйича материалларни тайёрлашда объектнинг фасадлари эскизи ва бош режаси талаб қилинмайди.


63. Ер участкаларини ажратиш бўйича кимошди савдоси ташкилотчилари кимошди савдосини ўтказиш учун шартнома асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га реализация қилинадиган ер участкасида ер массивини жойлаштириш бўйича қурилишнинг мақсади, майдони, кириш йўллари, кўкаламлаштириш зоналари ва бошқа шаҳарсозлик талаблари кўрсатилган шаҳарсозлик топшириғини тайёрлаш юзасидан буюртма беради, бу кимошди савдосини ўтказишнинг мажбурий талаби ҳисобланади.

Шаҳарсозлик топшириғи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан етти иш куни мобайнида бажарилади ва кимошди савдоси ташкилотчилари томонидан унинг қатнашчиларига танишиш учун берилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари (бош режа, ҚФЙ ҲМРТЛ, БРЛ) мавжуд бўлмаганда объектни жойлаштириш бўйича шаҳарсозлик топшириғи белгиланган тартибда бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.


64. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи қиймати ер участкасига бўлган сотиладиган ҳуқуқ қийматига қўшилади ва харидорлардан маблағлар тушгандан кейин қопланади.


65. Кимошди савдоси ўтказилгандан кейин объектни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


66. Кимошди савдосида сотиб олинган ер участкасидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш, шунингдек ер участкасида қурилишни шаҳарсозлик топшириғида назарда тутилгандан бошқача тартибда амалга ошириш тақиқланади.

Кимошди савдосида сотиб олинган ер участкасида амалга ошириладиган қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқишда, шаҳарсозлик топшириғида назарда тутилган шаҳарсозлик талаблари ўзгарган тақдирда харидор (юридик ёки жисмоний шахс) лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда мажбурий тартибда ушбу ўзгартиришларни мазкур топшириқни ишлаб чиққан ҳудудий архитектура органи билан келишади.



VI. ЕР УЧАСТКАСИ ЧЕГАРАЛАРИНИ, ШАҲАРСОЗЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ВА ҚУРИЛИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧИЗИҚЛАРИНИ

НАТУРАГА КЎЧИРИШ


67. Тегишли давлат ҳокимияти органининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори олингандан кейин юридик ва жисмоний шахслар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига тасдиқланган ва келишилган лойиҳа ҳужжатларининг талаб қилинган рўйхатини тақдим этади, улар томонидан уч иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини натурага кўчириш амалга оширилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) аҳоли пунктларида ер участкаси чегараларини натурага кўчиришда қизил чизиқ ва қурилиш лойиҳасининг таҳлилий ҳисоблаш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда ер участкаси чегараларини, қизил чизиқ, қурилиш чизиғи ва бошқа бўлиш элементларини натурага кўчириш ва бириктириш ишларини бажариш учун шартнома асосида "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонасининг туманлар (шаҳарлар)даги лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхоналарини жалб этади.

Аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкаси чегараларини натурага кўчириш туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати томонидан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)нинг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилади.

Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш бўйича ишлар қиймати ушбу Низомнинг 6-бандига асосан ер участкаси ажратиш бўйича ишлар қийматига қўшилади.


68. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш далолатнома билан расмийлаштирилади ва далолатнома ишларнинг ижрочиси, ўзига ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарлари томонидан имзоланади.


69. Ер участкасини ажратиш бўйича йиғмажилд уч нусхада шакллантирилади, улардан бири ўзига ер участкаси ажратилган жисмоний ёки юридик шахсга, у томонларнинг шартномавий мажбуриятларига мувофиқ ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизматига тўловни амалга оширгандан кейин, иккинчи нусхаси - туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га, учинчиси - туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига берилади.


70. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш тугаллангандан кейин етти иш куни мобайнида объектни фойдаланишга топшириш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ваколатли бўлинмалари билан ижро ҳужжатлари таркибида бинолар ва иморатларнинг, ерости муҳандислик коммуникацияларининг ижро съёмкалари амалга оширилишини таъминлайди.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


71. Ер участкаларини ижарага бериш учун ер участкасини жойлаштириш, ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


72. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан мазкур Низомда назарда тутилган тартибни бузган ҳолда банд қилинган ер участкалари ўзбошимчалик билан банд қилиб олинган ер участкалари ҳисобланади.

Ўзбошимчалик билан банд қилинган ер участкасини ер участкасининг эгасига, фойдаланувчисига, ижарачисига ва мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёхуд қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд қарори бўйича амалга оширилади.


73. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматларининг, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишишни амалга оширадиган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларини бузганлиги учун меҳнат қонунчилигига (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига) мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар.


74. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматларининг, ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишишни амалга оширадиган ташкилотларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 66-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.


75. Қурилиш лойиҳасини тайёрлашни амалга оширадиган ташкилотлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда, тузилган шартномаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (24-34-моддалар), шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Шаҳарсозлик ҳужжатлари (бош режа, қишлоқ (овул)

фуқаролар йиғини ҳудудини меъморий режалаштиришни

ташкил этиш лойиҳаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси)

мавжуд бўлмаганда объектни лойиҳалаштириш учун ер

участкаси танлаш (ер участкасини жойлаштириш, уни

танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва тасдиқлаш)

СХЕМАСИ


1-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс

1

>

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

<

10

Туман (шаҳар) ер участкалари бериш комиссияси

<


<









Аризани кўриб чиқиш ва юбориш - 3 иш куни


Ер участкасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш - 3 иш куни





<


<







  

Ариза















Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тасдиқлаш учун киритиш - 3 иш куни







^

















14







  















15



16









  








































2




11




12



13





8

























  


V









V



V



V









Лойиҳалаш ташкилоти





Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)



Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати

















Қурилишни лойиҳалаштириш - ШНҚ бўйича норматив муддатда, лойиҳалаштиришнинг бориши туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан назорат қилинади






1. Ер участкасини барча ҳудудларда жойлаштириш юзасидан таклиф тайёрлаш - 10 иш куни



Аҳоли пунктларидан ташқарида жойлаштириладиган ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш - 11 иш куни



  



3

7








>


   











>








2. Аҳоли пунктларида жойлаштириладиган ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш - 11 иш куни












  

































6








9




















  


























Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия







  

























  









>






















  























Ер участкасини жойлаштиришни келишиш - 7 иш куни








  


























4




^

5










  







































V






















Бош лойиҳа-қидирув институти









  















































Ер участкасини жойлаштиришни келишиш - 7 иш куни










  

































































  














>


Сўнгра 2-босқич

































      

         

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда объектни лойиҳалаштириш учун ер участкасини танлашнинг (ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш ва тасдиқлаш бўйича материалларни тайёрлаш) умумий муддати - 44 иш куни.






Низомга

2-ИЛОВА



Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни

тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш, унинг

чегараларини натурага кўчириш

СХЕМАСИ


2-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс

<

6


Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ёки туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати



<


>



Ер участкасини натурага кўчириш учун берилган ариза

Ер участкаси ажратиш тўғрисида ариза


Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни шакллантириш - 15 иш куни
































3








5




























V



















Туман (шаҳар) ер участкалари бериш комиссияси































2


Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни келишиш - 3 иш куни























7




1







































4


























V




















Туман (шаҳар) ҳокимлиги






















Аризани юбориш - 3 иш куни

Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш - 3 иш куни


  









>

















































"ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг туманлардаги (шаҳарлардаги) ваколатхоналари билан биргаликда туман архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)










>































Аҳоли пунктларидаги ер участкаси чегараларини натурага кўчириш - 3 иш куни



























































>

Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати































Аҳоли пунктларидан ташқаридаги ер участкаси чегараларини натурага кўчириш - 3 иш куни


















































Объектни қуриш учун ер участкаси ажратишнинг умумий муддати (ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва тасдиқлаш) - 27 иш куни.






Низомга

3-ИЛОВА



Шаҳарсозлик ҳужжатлари (аҳоли пунктининг

бош режаси, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғини ҳудудини

меъморий режалаштириш бўйича ташкил этиш лойиҳаси,

батафсил режалаштириш лойиҳаси) мавжуд бўлганда

объектларни қуриш учун ер участкасини танлаш

СХЕМАСИ

1-босқич

Юридик ёки жисмоний шахс

1

>

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

<

6

Туман (шаҳар) ер участкалари бериш комиссияси

<


<









Аризани кўриб чиқиш ва юбориш - 3 иш куни

Ер участкасини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш - 3 иш куни





<


<







  

Ариза















Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тасдиқлаш учун киритиш - 3 иш куни







^

















10







  















11



12









  








































2




7




8



9





4

























  


V









V



V



V









Лойиҳалаш ташкилоти




Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)



Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хўжалик ҳисобидаги хизмати















Қурилишни лойиҳалаштириш - ШНҚ бўйича норматив муддатда, лойиҳалаштиришнинг бориши туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан назорат қилинади




1. Ер участкасини барча ҳудудларда жойлаштириш юзасидан таклиф тайёрлаш - 10 иш куни



Аҳоли пунктларидан ташқарида жойлаштириладиган ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш - 11 иш куни


  



3







>


   
















2. Аҳоли пунктларида жойлаштириладиган ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш - 11 иш куни












  






































5



















  











































  
















>

Сўнгра 2-босқич*



  




















  

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда объектни лойиҳалаштириш учун ер участкасини танлашнинг (ер участкасини жойлаштириш, уни танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва тасдиқлаш) умумий муддати - 30 иш куни.


*) Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда объектни қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда объектни қуриш учун ер участкаси ажратиш тартибига ўхшаш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 205-модда.
























































Время: 0.0112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск