ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақидаги Низом (АВ томонидан 17.05.2013 й. 2457-сон билан рўйхатга олинган 27.03.2013 й. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 9-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 24-сон, Ташқи ишлар вазирлигининг 12-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-22-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-28-сон қарори билан тасдиқданган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 17 майда 2457-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг

2013 йил 27 мартдаги 9, 24, 12,

2013-22, 01-02/19-28-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари

томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш

ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш

билан иштирок этиш тўғрисида хабардор

этиш тартиби ҳақидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 148-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон "Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 246-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чет элдаги ташкилот - хорижий мамлакатларда юридик шахс сифатида ёки таъсис этилган давлат қонунчилигида назарда тутилган бошқа шаклда таъсис этилган ташкилот, шу жумладан, савдо уйи, ваколатхона, филиал, ташкилот;


таъсисчи - Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс;


чет элда ташкилот ташкил этиш - таъсисчи томонидан чет элдаги ташкилотни ташкил этиш ёки чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги.


2. Таъсисчилар ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида, ташкил этилаётган давлат ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, чет элда ташкилотлар ташкил этиш ҳуқуқига эга.


3. Таъсисчилар чет элдаги ташкилотни таъсисчининг таъсис ҳужжатларига асосан, ваколатига чет элда ташкилот ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш кирадиган бошқарув органи қарорига асосан ташкил этишади.

Бунда, таъсисчи чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)даги ўз улушини товарлар билан шакллантиришда, божхона органларига чет элда ташкилот ташкил этиш тўғрисида қарор тақдим этган ҳолда, товарларни чет элдаги ташкилот устав фонди (капитали)даги ўз улушини шакллантириш ҳисобига "вақтинча олиб чиқиш" божхона режимига расмийлаштиради (товарларни олиб ўтишнинг хусусиятлари "товарларни инвестиция сифатида олиб чиқиш" сифатида кўрсатилади).

4. Таъсисчи чет элдаги ташкилотни ташкил этиш давлати қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш давлатининг рўйхатдан ўтказувчи органида давлат рўйхатидан ўтказади.


5. Давлат мулкчилик шаклидаги юридик шахслар томонидан чет элда корхоналар ташкил этиш, устав фондида иштирок этиш, қайта ташкил этиш ва корхоналарни тугатиш, чет эллардаги давлат мулкини сотиб олиш ва тасарруф этиш масалаларини келишиш ҳамда чет элдаги давлат мулкининг сақланиши ва уларнинг самарали бошқарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1488, 2005 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 195-модда) мувофиқ, давлат корхонаси Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда чет элда ташкилот ташкил этиши мумкин.



2-БОБ. ЧЕТ ЭЛДА ТАШКИЛОТ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ХАБАРДОР ЭТИШ


6. Чет элдаги ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин таъсисчи бир ой ичида ваколатли органни ушбу ҳақида чет элда ташкил этилган ташкилотнинг тасдиқланган, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги аккредитациядан ўтган жойи бўйича дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси томонидан легализация қилинган таъсис ҳужжатларини тегишли таржимаси билан бирга юборган ҳолда хабардор қилади.

Легализация, агар:

ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, бир аҳдлашувчи томоннинг ҳудудида махсус муассаса ёки ваколатли шахс томонидан тайёрланган ёки гувоҳлантирилган, уларнинг ваколати доирасида ва белгиланган шаклда ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлса, бошқа аҳдлашувчи томоннинг бирон-бир махсус гувоҳлантиришсиз қабул қилиниши белгиланган бўлса, талаб этилмайди.


7. Ваколатли орган чет элдаги ташкилотнинг тақдим этилган таъсис ҳужжатлари асосида таъсисчилар томонидан ташкил этилган чет элдаги ташкилотлар реестрини шакллантиради ва юритади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай, ваколатли органга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда чет элдаги ташкилотлар манзилига товарлар жўнатган таъсисчилар тўғрисида маълумотни тақдим этади.


9. Ваколатли орган ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмай, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига чет элда ташкилотлар ташкил этилганлиги тўғрисида хабар юборган таъсисчилар рўйхатини (зарур бўлганда - электрон шаклда) тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ваколатли органдан таъсисчилар рўйхатини олган кундан эътиборан уч иш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига рўйхатда кўрсатилган таъсисчиларнинг бюджет олдида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани (зарур бўлганда - электрон шаклда) тақдим этади.

10. Давлат божхона хизмати органлари ваколатли орган томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан устав фонди (капитали)ни шакллантириш ҳисобига олиб чиқилган товарларни "экспорт" божхона режимига қайта расмийлаштирадилар.


11. Қайта расмийлаштириш жараёнидан сўнг таъсисчи чет элдаги ташкилотнинг устав фонди (капитали)ни шакллантириш учун юборилган товарларни қайтариш мажбуриятидан озод этилади.


12. Чет элдаги ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, у қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, шунингдек чет элдаги ташкилотнинг таъсисчилари, шу жумладан хорижий таъсисчилари ўзгарганда таъсисчи бир ой ичида ваколатли органни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда легализация қилинган тегишли ҳужжатларни юборган ҳолда хабардор этади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Таъсисчилар ваколатли органга чет элдаги ташкилотнинг у ташкил этилаётган давлатдаги рўйхатдан ўтказиш ва унинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тартиби тўғрисида маълумот олиш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли.


14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона

қўмитаси томонидан ваколатли органга тақдим

этиладиган чет элдаги ташкилотлар манзилига

товарлар жўнатган таъсисчилар тўғрисида

МАЪЛУМОТ


(20__ й. ______________ - ______________ даври учун)

N

Таъсисчи

(экспорт

қилувчи)


Таъсисчининг

(экспорт қилувчи)

СТИРи


Чет элдаги

ташкилот номи


Импорт қилувчининг

давлати


Контракт

санаси


Контракт

рақами


Товар номи









Жадвалнинг давоми

Устав фонди

(капитали)

ҳисобига


ТИФ ТН

коди


Ўлчов

бирлиги


Сони


Қиймати

ҚШ

долларида)


Божхона юк

декларацияси

маълумот

рақами


Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий

алоқалар, инвестициялар

ва савдо вазирлигининг

хабарнома рақами


Чет элдаги ташкилот

манзилига ушбу

таъсисчи томонидан

охирги марта

товарни жўнатиш

санаси









"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 267-модда





































Время: 0.0253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск