Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.1991 й. 166-сон "Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Жигаристон посёлкасида рўй берган табиий офат - кўчки оқибатларини текшириш натижалари юзасидан Ўзбекистон ССЖ прокуратурасининг ахбороти ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.1991 й.

N 166



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АНГРЕН

ШАҲРИДАГИ ЖИГАРИСТОН ПОСЁЛКАСИДА РЎЙ

БЕРГАН ТАБИИЙ ОФАТ - КЎЧКИ ОҚИБАТЛАРИНИ

ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ ЮЗАСИДАН ЎЗБЕКИСТОН

ССЖ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ АХБОРОТИ ҲАҚИДА


Кучли жала ва сейсмик таъсир натижасида 1991 йилнинг 4 май куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Жигаристон посёлкаси районида табиий офат - кўчки юз берди ва у моддий зарар етказди. Уй-жойлар, хўжалик иморатлари, коммуникациялар, йўллар ва бошқа иншоотлар зарарланди. Қурбон бўлганлар бор.

Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, Жигаристон посёлкасида юз берган кўчки тасодифий ва кутилмаган ҳодиса эмас. 1990 йилнинг апрель ойидаёқ ёки воқеа юз беришидан бир йил олдин ЎзССЖ Давлат геология қўмитасининг инженерлик-геология хизмати 33 хонадондан аҳолини хавфсиз жойга дарҳол кўчириш ҳақида халқ депутатлари Ангрен шаҳар Совети (ўртоқ Юсупалиев)га расмий хатлар йўллаган эди.

ЎзССЖ Вазирлар Маҳкамаси 1990 йилнинг 5 май куни Тошкент вилоят ижроия қўмитаси (ўртоқ Сайдалиев)га ва “Средазуголь” ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Лелеко)га бу масалани дарҳол кўриб чиқиб, қабул қилинган чора-тадбирлар ҳақида жумҳурият Ҳукуматини 10 кун муддат ичида хабардор қилишни топширган эди. Лекин ҳеч қандай амалий чора-тадбирлар кўрилмади.

Бу масалага номаълум сабабларга кўра хавфли зонадан кўчишни рад этган Жигаристон аҳолисининг гапларига учиб, Ангрен шаҳар ижроия қўмитаси раҳбарлари мазкур масалага муросасозлик билан, бефарқ муносабатда бўлганликларини алоҳида қайд қилиш керак.

Мазкур раҳбарлар сансалорлик, ишда уюшқоқсизликка йўл қўйдилар, бу билан ана шу фожианинг олдини олиш юзасидан ўз вақтида чора кўрилмади.

Зарар кўрган аҳолига зарур ёрдам кўрсатиш ва табиий офат оқибатларини тугатиш учун ҳукумат комиссияси ва фавқулодда жумҳурият штаби тузилди. Одамлар хавфли зонадан дарҳол кўчирилди, уларга уй-жой берилди, моддий ёрдам кўрсатилди. Овқатланиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш, жамоат тартибини сақлаш, кундалик эҳтиёж моллари ва қурилиш материаллари билан савдо қилиш пунктлари ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Советининг раиси ўртоқ С.Ю.Юсупалиевнинг ва Ангрен шаҳар ижроия қўмитасининг раиси ўртоқ А.М.Алиқуловнинг бўлиб ўтган воқеа юзасидан жавобгарликлари ҳақидаги масалани халқ депутатлари Тошкент вилоят Советида кўриб чиқиш зарур ва мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


2. Кечиктириб бўлмайдиган масалаларни ҳал этишда сусткашликка йўл қўйганлиги ва юзага келган хавфли вазиятда одамлар тақдирига бефарқ муносабатда бўлганлиги учун “Средазуголь” ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори ўртоқ А.И.Лелеко қаттиқ огоҳлантирилсин. Ўртоқ А.И.Лелеко мансабдор шахсларнинг жавобгарлик даражасини аниқлаб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Тошкент вилоят ижроия қўмитаси, Ангрен шаҳар ижроия қўмитаси, “Средазуголь” ишлаб чиқариш бирлашмаси 2 ҳафта муддат ичида одамларнинг кўчки хавфи бўлган зонада бундан буён хавф-хатарсиз яшашини таъминлайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.


4. Вазирликлар, идоралар, Тошкент вилоят ижроия қўмитаси, Ангрен шаҳар ижроия қўмитаси, “Средазуголь” ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Жигаристон посёлкасидаги табиий офат - кўчки оқибатларини тугатишда қатнашувчи бошқа ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига қисқа муддат ичида барча зарур кучлар, техника ва моддий ресурсларни тўплаб, сентябрь ойида 50 та якка тартибдаги уй-жойларни фойдаланишга топшириш вазифаси юклансин, улар сув, электр энергия, алоқа ва йўллар билан таъминлансин, шунингдек, 1176 ўқувчи ўрнига эга бўлган умумий таълим мактаби, 280 ўринли болалар боғчаси қурилиши бошлаб юборилсин.


5. ЎзССЖ Давлат қурилиш ишлари қўмитаси (ўртоқ Темкин), ЎзССЖ Давлат геология қўмитаси (ўртоқ Шоёқубов), “Ўзгидромет” (ўртоқ Чуб) халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2 ой муддат ичида аҳоли яшайдиган жойларни, саноат корхоналарини ва бошқа халқ хўжалиги объектларини табиатнинг хавфли ҳуружидан ҳимоя қилиш масалаларини комплекс ҳал этишга қаратилган таклифларни тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


6. ЎзССЖ Давлат қурилиш ишлари қўмитаси манфаатдор ташкилотлар иштирокида 3 ой муддат ичида илмий-ишлаб чикариш комплекси (Ўзбекистон ССЖ “ГлавИНЖзашчита”)ни ташкил этиш ҳақида таклиф киритсин, у прогнозлаш, лойиҳалаш, ҳимоя иншоотларини қуриш ва ишга тушириш, экзоген жараёнларнинг олдини олиш юзасидан профилактик чора-тадбирларни ўтказиш масалаларини ҳал қилиши керак.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тармоқ бўлимлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск