ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.09.2015 й. ПҚ-2407-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2015 й.

N ПҚ-2407



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрин, моҳияти ва аҳамиятини, ҳалқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида"ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 19 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2015 йил, 9-сон, 346-модда























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск