ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2014 й. 133-ф-сон Фармойиши. 2014 йил март-апрель ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

06.03.2014 й.

N 133-ф




Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда "Соғлом бола йили" Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2014 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. 2014 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гуруҳ (А. Икрамов), Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, кўп қаватли уйлар ён-атрофи ва ҳовлилар ҳудудини, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

барча тураржой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Мева-шарбат" боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда жойлардаги давлат ўрмон хўжаликлари қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга ўрнатилган тартибда ўз вақтида етказиб беришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (Б. Ганиев) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


6. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


7. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар "Соғлом бола йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт анжомлари билан жиҳозлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (А. Аҳмедбаев) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари куни жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда ҳашар тадбирларида техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланишни назоратга олсин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


10. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 мартдаги

133-ф-сон фармойишига

ИЛОВА



2014 йил март-апрель ойларида

мамлакатимизнинг барча ҳудудларида

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

ойлиги ҳамда 15 март куни умумхалқ хайрия

ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

      

А. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


А. Аҳмедов

-

"Маҳалла" фонди республика бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


О. Абдурахманов

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, ишчи гуруҳ масъул котиби


А. Алимов

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Б. Ходиев

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


У. Иноятов

-

Халқ таълими вазири


Ў. Холмухаммадов

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


Б. Курбанов

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Б. Ганиев

-

"Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси


Б. Махмадалиев

-

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари


Д. Аллаев

-

"Маҳалла" фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Д. Усмонов

-

"Маҳалла" фонди республика бошқаруви раисининг ўринбосари


У. Махмудов

-

"Маҳалла" фонди республика бошқаруви бўлим бошлиғи


Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари


        































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск