ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2011 й. ПҚ-1632-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2011 й.

N ПҚ-1632



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада юксалтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам “Қурбон ҳайит”ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2011 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 ноябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, ушбу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 1 ноябрь























Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск