ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 10.03.2011 й. 124-ф-сон Фармойиши. 2011 йил март-апрель ойларида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда 12-13 март кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

10.03.2011 й.

N 124-ф



Ватанимиз мустақиллигинниг 20 йиллигини муносиб кутиб олиш, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, уни юксак даражада уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказиш, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш, умумхалқ байрами арафасида қишлоқ ва шаҳарлардаги маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республикадаги санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар, жамоатчилик вакилларининг 2011 йил март-апрель ойларида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда 12-13 март кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси (А. Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ҳамда умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

қишлоқ ва шаҳар маҳаллалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва уйлар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда ариқларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш;

барча тураржой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш;

кексалар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган кўп болали оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

умумхалқ ҳайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган қурилиш ва маиший чиқиндиларнинг маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идоралар томонидан ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Мева-шарбат" боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази қишлоқ ҳамда маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини тегишли ташкилот ҳамда корхоналар ўрнатилган тартибда ўз вақтида етказиб беришни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси (А. Аҳмедов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (Б. Ғаниев) ва маҳаллий ҳокимликларга ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ ҳайрия ҳашарига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларни, шунингдек республиканинг барча аҳолиси, айниқса ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


5. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари "Маҳалла" жамғармасининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлим, бўлинмаларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилансин.


6. "Маҳалла" жамғармаси (А. Аҳмедов) ҳайрия ҳашаридан тушган маблағлар "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, хусусан, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.


7. Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари давомида, айниқса умумхалқ ҳайрия ҳашари кунлари жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ва тадбирларда техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ ҳайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири            Ш. Мирзиёев

















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск