Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2008 й. ПҚ-828-сон "Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2008 й.

N ПҚ-828



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ 2200 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган, ҳақли равишда "Шарқ дарвозаси" деб ном олган, ҳалқимизнинг ғурур-ифтихори бўлмиш азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг миллий давлатчилигимиз тарихида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Қадимдан илм-фан ва маданиятнинг йирик маркази, тинчлик ва дўстлик рамзи бўлиб келаётган Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини пойтахтимизнинг юксак нуфузи ва мавқеига муносиб равишда нишонлаш, унинг дунё миқёсидаги обрў-эътиборини янада ошириш, ҳалқимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш мақсадида:


1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 2007 йил 2 ноябрдаги 34-сессиясида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлаш ва юбилей тадбирларида ЮНЕСКОнинг иштирок этиши ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ижодий уюшмалар ва кенг жамоатчиликнинг Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини 2009 йилнинг сентябрь ойида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юбилей тадбирларини ўтказиш бўйича республика ташкилий кўмитаси таркиби 1-иловага, комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Тошкент шаҳридаги тарихий обидалар, ёдгорлик ва қадамжоларни таъмирлаш, ободонлаштириш, янги замонавий объектлар қуриш, шаҳарнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга доир тадбирлар режасини 3-иловага мувофиқ амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси иштирокида Тошкент шаҳрида 2009 йилнинг март ойида "Тошкентнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётида тутган ўрни" мавзусида ҳалқаро илмий конференцияни ташкил этиш, мамлакатимиз ва чет элдаги таниқли олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, уни ҳар томонлама юксак савияда ўтказиш, конференция материалларини чоп этиш ва анжуманни кенг ёритиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


6. Ташкилий қўмита (Ш.Мирзиёев)га қуйидаги вазифалар топширилсин:

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан пойтахтда кенг кўламли бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш;

мавжуд тарихий обидалар ва ёдгорликларни юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича амалий чоралар кўриш;

тарихий-маданий аҳамиятга эга иншоотларни таъмирлаш ишларини уларнинг асл қиёфасига мос тарзда белгиланган меъморий талаблар асосида амалга ошириш;

Тошкент шаҳрининг тарихи, бой маданий мероси ва унинг бугунги ҳаётини Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда тарғиб этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган байрам тантаналарини юксак савияда ўтказиш.


7. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, бир ой муддатда, ҳалқаро туристик ташкилотлар билан биргаликда, Тошкент шаҳрининг тарихий-меъморий обидаларини, зиёратгоҳ ва табиий жиҳатдан эътиборга молик масканларини кенг тарғиб этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


8. Юбилей муносабати билан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларни белгиланган муддатда бажариш ва фойдаланишга топшириш учун уларнинг лойиҳалаш ва қурилиш ишларини истисно тариқасида бир вақтда амалга оширишга рухсат берилсин.


9. Юбилей муносабати билан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган бино ва иншоотлар учум хориждан келтириладиган қурилиш материаллари ҳамда асбоб-ускуналар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви тўловларидан ташқари) озод қилинсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга доир тадбирларни амалга оширишда хомий сифатида қатнашиш истагини билдирган нодавлат ва жамоат ташкилотлари, хорижий ва ҳалқаро тузилмаларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур маблағларни тўплаш мақсадида махсус ҳисоб рақамини очиш ҳамда маблағларни аниқ йўналтирилган тарзда сарфлаш;

юбилей муносабати билан объектларни таъмирлаш, қайта тиклаш ва қуриш ишларини белгиланган муддатда сифатли амалга ошириш вазифаси топширилсин.


11. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистои Республика Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 2 апрелдаги

ПҚ-828-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик

кўриш ва юбилей тадбирларини ўтказиш бўйича

республика ташкилий кўмитаси

ТАРКИБИ

Ш.Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Р.Қосимов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Н.Ханов

-

Бош вазир ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Х.Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


А.Тўхтаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


З.Ниёзов

-

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи


Р.Қурбонов

-

Маданият ва спорт ишлари вазири


Б.Хўжаев

-

Иқтисодиёт вазири


Б.Матлюбов

-

Ички ишлар вазири


В.Норов

-

Ташқи ишлар вазири


Ф.Назиров

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Э.Ғаниев

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири


Ж.Қўчқоров

-

Молия вазирининг ўринбосари


А.Шайхов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Ш.Салиҳов

-

Фанлар академиясининг президенти


Т.Қўзиев

-

Бадиий академия раиси


А.Икромов

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг масьул котиби


З.Ҳакимов

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


М.Абдуллаев

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раиси


О.Раматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


В.Тян

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


А.Ходжаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


Б.Алимов

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


М.Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


А.Исҳоқов

-

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи


А.Абдуллаев

-

"Ўзархив" агентлиги бош директори


О.Юсупов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кўмита раиси вазифасини бажарувчи


А.Избосаров

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


А.Орипов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


А.Аҳмедов

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


А.Алимов

-

"Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси


М.Ҳожиматов

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари


Д.Алимова

-

ЎзФА Тарих институти директори


Н.Муҳаммадиев

-

Республика Байналмилал маданият маркази директори


А.Каримов

-

"Олтин мерос" халқаро жамғармаси раиси


Н.Ҳабибуллаев

-

"Ўзбекмузей" жамғармаси раиси


Ж.Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


М.Юсупова

-

Санъатшунослик институти директори


Ташкилий кўмита аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига тайинланган шахс лавозимига кўра ташкилий қўмита таркибига киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 2 апрелдаги

ПҚ-828-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юбилей

тадбирларини ўтказиш бўйича комплекс

чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

N

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Тахминий

харажатлар

миқдори ва

молиялаштириш манбалари*


Бажариш учун масъуллар


I. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1

Тошкент тарихига оид археологик обидаларда тадкикотлар олиб бориш, экспедициялар ташкил этиш хамда уларнинг илмий натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали республика ва хорижда кенг таргиб этиш


2008 йил

давомида


36,0 млн. сўм

Бажарувчиларнинг бюджетда кўзда тутилган маблағи


Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


2

Шаҳарнинг рамзи, қадимий ва замонавий обидалари, умумий ва алоҳида кўринишлари акс этган маркалар. эсдалик медальонлари ва тангаларни яратиш бўйича ижодкорлар ўртасида танловлар ўтказиш хамда уларни ишлаб чиқариш


2008 йил

июнь-декабрь


Бажарувчилар маблағи


Тошкент шаҳар хокимлиги. Бадиий академия, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Марказий банк


3

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган Ўзбекистон музейлари фестивалини ўтказиш


2008 йил

август


Бажарувчи ва хомийлар маблағи


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар хокимлиги, "Ўзбекмузей" жамғармаси


4

"Ватан ягонадир, Ватан биттадир" мавзусида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган энг яхши қўшиқ ва мусиқий наволар республика кўрик-танловини ўтказиш


2008 йил

май-июль


18,0 млн. сўм

Бажарувчилар маблағи

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси


5

"Тошкентнинг иқтисодий салоҳияти". Хорижий ишбилармонлар иштирокида бизнес-форум ҳамда янги инвестиция лойиҳаларининг тақдимотини ўтказиш


2008 йил

IV чорак


Бажарувчилар маблағи


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


6

Янги тематик туристик йўналишлар ташкил этиш хамда хорижий сайёхлар учун маълумотномалар чоп этиш


2008 йил

апрель


3,0 млн. сўм

Бажарувчи маблағи


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


7

Чет эл туристик компаниялари билан биргаликда шаҳарга хорижий сайёхлар келишини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2008-2009

йиллар давомида


15,0 млн. сўм

Хусусий сайёхлик ташкилотлари маблағи


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


II. ИЛМИЙ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

8

"Тошкентнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётида тутган ўрни" мавзусида ҳалқаро илмий конференция ўтказиш


2009 йил

март


70,0 млн. сўм

Республика бюджети


Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


9

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган байрам тантаналарини ўтказиш


2009 йил


1000,0 млн. сўм Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари (тенг улушларда) ва хомийлар ҳисобидан


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


10

Шаҳар тарихи ва бой маданий меросини Ўзбекистонда ҳамда хорижий мамлакатларда биродарлашган ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган шаҳарларда тарғиб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2008 йил

давомида

Бажарувчилар маблағи

Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги. Бадиий академия


11

"Тошкент - 2200" китоб-альбомини тайёрлаш, чоп этиш


2008 йил

декабрь


100,0 млн. сўм

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағи


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Бадиий академия


12

"Тошкент" энциклопедиясини тайёрлаш ва нашр этиш


2009 йил

январь


133,0 млн. сўм

Бажарувчилар (бундан шаҳар ҳокимлигининг 67 млн. сўм) маблағи


Тошкент шаҳар ҳокимлиги. "Ўзбекистон Миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти


13

"Тошкент тарихи" илмий-оммабоп рисоласини ҳамда "Тошкент тарихи археологик манбаларда" монографиясини нашр этиш


2008 йил

давомида


12,0 млн. сўм

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағи


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ЎзФА Тарих институти, Археология институти

14

Хорижий мамлакатларда Тошкент шаҳрининг тарихи ва бугунги кунига бағишланган махсус кечалар ва кўргазмалар ташкил этиш


2008 йил

июнь-ноябрь


Бажарувчилар маблағи


Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси


15

Таълим муассасаларида "Тошкент тарихини ўрганамиз" мавзусида махсус дарс соатлари ўтказиш


2008 йил

сентябрь-ноябрь


-

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


16

Мактаб ўқувчилари ўртасида Тошкент ҳақида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш


2009 йил

I чорак


-

Халқ таълими вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ


17

"Тошкент - азим шаҳрим" шиори остида шеърият танловини ўтказиш ва шеърият кечаларини ташкил этиш


2009 йил

I чорак


-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази


18

Тошкентнинг тарихий ва замонавий қиёфасини намоён этувчи тасвирий санъат асарлари ва фотосуратлар танловини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ва Тошкент фотосуратлар уйида ғолиб асарлар кўргазмасини ташкил этиш


2008 йил

сентябрь-октябрь


Бажарувчилар маблағи


Бадиий академия, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Тошкент фотосуратлар уйи


19

Маданият ва истирохат боғларида шаҳар юбилейига бағишланган халқ сайилларини ўтказиш


2008 йил

май -

2009 йил

март


Бажарувчилар маблағи


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази


20

"Тошкент: кеча ва бугун" номли икки қисмли ҳужжатли кинофильм яратиш


2008 йил

IV чорак


35.0 млн. сўм

Бажарувчининг йиллик бюджет маблағи


"Ўзбеккино" миллий агентлиги


21

Тошкентнинг тараққиёт йўли ва бунёдкорлик ишларини тарғиб этувчи видеороликлар туркумини яратиш ва намойиш этиш


2008 йил

давомида -

2009 йил

март


Бажарувчининг йиллик бюджет маблағи


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


22

"Гўзал Тошкентим" номли мультимедиа дискини яратиш ва ишлаб чиқариш


2008 йил

ноябрь


Ҳомийлар маблағи


Тошкент халқаро Вестминстер университети, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


23

"Тошкент шаҳри рақамларда" номли статистик кўлланма тайёрлаш ва чоп этиш


2009 йил

февраль


2,0 млн. сўм Бажарувчилар маблағи (тенг улушда)


Давлат статистика қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги



ЖАМИ

1424 млн. сўм

Шу жумладан:

570 млн. сўм - республика бюджети

500 млн.сўм - маҳаллий бюджет

339 млн. сўм - бажарувчилар маблағи

15 млн. сўм - бошқа ташкилотлар маблағи


*) Изоҳ: Тадбирлар харажатларининг якуний қиймати ҳар бир тадбир ижросидан сўнг тақдим этиладиган смета ҳужжатлари асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 2 апрелдаги

ПҚ-828-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида тарихий обидаларни таъмирлаш,

қурилиш, ободонлаштириш ҳамда шаҳарнинг ижтимоий

инфратузилмасини ривожлантиришга доир тадбирлар

РЕЖАСИ

     

N

Бажариладиган тадбир


Бажариш

муддати


Даетлабки

тахмимий

ҳаражатлар

миқдори

(млн.сўм)


Молиялаш-

тириш

манбаи

Лойиҳачи ва

пудратчилар

Ижро учун

масъуллар


1

Тошкент шаҳридаги қадимий Мингўрик шаҳарининг қолдиқларини консервация қилиш


2008 йил


40,0 - Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

50,0 - ҳомийлар


Бюджетдан ажратиладиган ижрочилар маблағи


Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ёдгорликларни сақлаш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, "Мерос чашмаси" унитар корхонаси


Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


2

Кўкалдош мадрасасининг кириш пештоғи ва олд қисми сатҳини таъмирлаш


2008 йил


85,0 - Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

15,0 - Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағи


Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ёдгорликларни сақлаш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, "Мерос чашмаси" унитар корхонаси


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


3

Тошкент шаҳридаги Сузук ота мақбарасини таъмирлаш


2008 йил


40,0


Ижрочилар маблағи


Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ёдгорликларни сақлаш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси, "Мерос чашмаси" унитар корхонаси


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


4

Қатағон қурбонларини ёд этиш музейи қурилишининг 2-навбати ва унинг экспозициясини янгилаш


2008 йил

5153,6 (қурилиш) 1213,0 (экслоз.)


Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва ҳомийлар маблағлари


"Ташгипрогор" лойиҳалаш интитути,

"12-қурилиш трести" АЖ


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги , Ўзбекистон Фанлар академияси. "Шаҳидлар хотираси" жамғармаси


5

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биносини қуришни бошлаш


2009 йил

5000,0


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари


"Ташгипрогор" лойиҳалаш институти, пудратчи ташкилот очиқ тендер асосида белгиланади


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


6

"Ёшлар ижодиёти кўргазма марказивни қуриш

2008 йил

17723,3

Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ва ҳомийлар маблағлари


"Ташгипрогор" лойиҳалаш институти, "Нефтгазмонтаж" МЧЖ қурилиш ташкилоти


Тошкент шаҳар ҳокимлиги



"Пахтакор" марказий стадионини реконструкция қилиш



5,0 млн. АҚШ доллар


Ҳомийлар ва таъсисчилар маблағи


"Пахтакор" ҚК, "ДТАИ Иншоат" МЧЖ ҲК


Ўзбекистон Футбол федерацияси, "Пахтакор футбол клуби" МЧЖ ҚК


7


2008 йил






"Пахтакор" марказий стадионининг атроф-ҳудудини ободонлаштириш ва "Ёшлик" спорт мажмуасини капитал таъмирлаш



2425,3


Маҳаллий бюджет маблағлари


"Пахтакор" спорт машғулотлари ўқув маркази, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


8

Тошкент Ислом университетининг янги ўқув биносини қуриш


2008 йил


I1053,5


Марказлашти рилган капитал қўйилмалар ва ҳомийлар маблағлари


"Ташгипрогор" лойиҳалаш институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармасининг қурилиш бирлашмаси


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


9

Тошкент шаҳрининг маҳалла ва мавзелардаги ички йўлларни асфальт қилиш


2008 йил


10000,0

Маҳалий бюджет ва ижрочилар маблағлари


Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси, "Тошшаҳарйўл қурилиштаъмирлаш" трести, "ҚАБЗ" МЧЖ, "Ўзавтойўл" ДАК "Автомагистраль" АЖ, "Сифатли йўл қурилиш" МЧЖ


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


10

Кичик халқа йўлидан Сарақўл кўчасига ўтувчи темир йўл кўпригини кенгайтириш ва реконструкция қилиш


2008 йил


5000,0


Ижрочилар маблағи


ТошкентбошпланЛИТИ, "Боштранслойиҳа" ОАЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК қошидаги кўприк-қурилиш трести


"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК


11

А.Қодирий (Амир Темур кўчасидан Пушкин кўчасигача) кўчасини реконструкция қилиш


2008 йил


4500,0


Республика йўл жамғармаси маблағи


ТошкентбошпланЛИТИ, "Ўзавтойўл" ДАК, "Тошшаҳарйўлқурилиш таъмирлаш" трести


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


12

Амир Темур кўчасини (А.Навоий кўчасидан бошлаб) реконструкция қилиш


2008 йил


5100,0

Республика йўл жамғармаси маблағи


ТошкентбошпланЛИТИ, "Ўзавтойўл" ДАК, ''Тошшаҳарйўлкурилиш таъмирлаш" трести


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


13

Паркент кўчасини реконструкция қилиш ва Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳани кенгайтириш


2008 йил


4400,0


Республика йўл жамғармаси маблағи


ТошкентбошпланЛИТИ, "Ўзавтойўл" ДАК, ''Тошшаҳарйўлқурилиш таъмирлаш" трести


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


14

Шаҳрисабз (Пушкин ва Мовароуннахр кўчалари оралиғи) кўчасидаги йўлни капитал таъмирлаш


2009 йил


1000,0


Республика йўл жамғармаси маблағи


ТошкентбошпланЛИТИ, "Ўзавтойўл" ДАК, "Тошшаҳарйўлқурилиш таъмирлаш" трести


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


15

Фарғона йўли (Нукус ва Жарқўргон кўчалари оралиғи) кўчасидаги йўлни реконструкция қилиш ва автомобиль кўпригини таъмирлаш


2009 йил


1700,0

Республика йўл жамғармаси маблағи


ТошкентбошпланЛИТИ, "Ўзавтойўл" ДАК, "Тошшаҳарйўлқурилиш таъмирлаш" трести


Тошкент шаҳар ҳокимлиги


16

200 дона янги йўловчи ташиш "Мерседес-Бенц Конекто" автобусини харид қилиш ва жамоат транспортида фойдаланиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 февралдаги ПҚ-788-сонли қарорига мувофиқ)


2008 йил


26,4 млн.

Евро

Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси маблағи


'"Тошшаҳартрансхизмат'' уюшмаси, "Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси


17

30 дона янги йўловчи ташиш трамвайини харид қилиш ва жамоат транспортида фойдаланиш


2008-2009

йиллар


7,5 млн

АҚШ доллар


Тошкент шаҳар ҳокимиятининг бюджетдан ташқари маблағлари


''Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ''Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси


18

Келес, Навоий ва Сайилгоҳ электр подстанцияларини қуриш


2008-2009

йиллар


52,7 млн.

АҚШ доллар

Хитой ҳукуматининг кредити ва "Ўзбекэнерго" ДАК маблағлари


"Средазэнергосетьпроект" ОАЖ, "Махсусэлектртармоқ қурилиш" ОАЖ, "ТошИЭС қурилиш" ШК

"Ўзбекэнерго" ДАК

74498,7 млн.сўм + 65,2 млн. АҚШ доллар + 26,4 млн. Евро







































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск