Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2005 й. 270-сон "Муборак ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2005 й.

N 270




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги конституциявий хуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этиш учун қулайликлар ва зарур шароитлар яратилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2006 йилда муборак хаж сафарини ташкил қилиш, фуқароларнинг талаб-эхтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги ҳамда зиёратга борувчилар сони 5000 киши миқдорида белгиланганлиги эътиборга олинсин.


2. "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиакомпанияси (В.Тян) 2005 йил декабрь - 2006 йил январь ойларида зиёратчиларнинг ҳаж сафарига бориб келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларни Тошкент-Мадина, Жидда-Тошкент йўналишларида ҳамда вилоятлардан Тошкент шаҳрига ва аксинча ташиш, авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Э.Ғаниев), Давлат божхона қўмитаси (Б.Матлюбов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Саудия Арабистони хаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва мамлакатнинг иқлим шароитларини хисобга олган ҳолда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш ишларини ҳамда ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатилишини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) республикамиз фуқароларининг ноқонуний йўллар билан хаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф.Муллажонов) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (С.Рахимов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатига биноан ҳажга кетаётган фуқароларнинг Саудия Арабистонидаги харажатлари учун маблағларни қулай шароитларда конвертация қилиш ва хорижий ҳамкорга ўтказиш чораларини кўрсин.


7. Дин ишлари бўйича қўмита (Ш.Миноваров) ҳаж зиёратларини муносиб ташкил этиш учун зарур чора-тадбирларни дахлдор давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан мувофиқлаштиришда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига яқиндан ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг мохияти, талаблари ва уни амалга оширишнинг тартиб-қоидалари ва ҳаж зиёрати билан боғлиқ бошқа масалаларни ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск