ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2005 й. 99-ф-сон "Наврўз" умумхалқ байрамини нишонлаш тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

05.03.2005 й.

N 99-ф




"Наврўз" умумхалқ байрамининг халқимиз маънавий-маданий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни янада ривожлантириш ҳамда аҳоли барча қатламларининг мазкур байрам тадбирларида кенг иштирок этишини таъминлаш учун:


1. Халқимизнинг кўп минг йиллик байрами бўлган "Наврўз" азалий анъаналарга мувофиқ мамлакатимизнинг турли минтақаларида ранг-баранг шаклларда умумхалқ байрам-сайили сифатида ўтказилиши урф-одатга айланиб бораётганлиги эътиборга олинсин.


2. "Наврўз" байрами муносабати билан "Маҳалла" жамғармаси иштирокида кенг миқёсда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш, хашарлар уюштириш ва ундан тушган маблағларни қатъий равишда меҳр-мурувват тадбирларини бажаришга йўналтириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


3. Тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари, хайрия жамғармалари билан биргаликда кўмакка мухтож инсонлар ва оилаларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:


умумхалқ байрамини ўтказиш кунини маҳаллий шарт-шароитлар ва об-ҳавонинг ҳолатидан келиб чиқиб белгилаш ҳамда тегишли тадбирлар ишлаб чиқиш;

байрам-сайилни ҳар бир шаҳар ва қишлоқда юксак савияда ўтказишни таъминлаш, ўзига хос турли кўриклар, танловлар, маҳаллий бадиий ҳаваскорлик дасталари ва профессионал ижодий жамоаларни, етакчи санъаткорларни жалб қилган ҳолда театрлаштирилган кўнгилочар томошалар, концерт кечалари ўтказишни ташкил қилиш;

шаҳарлар ва туман марказларида кенг истеъмол моллари ва озиқ-овқат товарларининг савдо-ярмаркаларини уюштириш;

байрам-сайил тадбирларини ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 15-сон қарори талабларига қатъий амал қилиш масъулияти юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбекрақс", "Ўзбектеатр" бирлашмалари, "Ўзтелерадио" компанияси, бадиий жамоаларга эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маҳаллий ҳокимият идоралари билан келишган ҳолда барча етакчи санъаткорлар ва ижодкор ёшларни, шоир ва ёзувчиларнинг жойлардаги тадбирларда иштирок этишини таъминласин.


6. Вазирликлар ва идораларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, жамғармалар, жамоат ташкилотлари раҳбарларига ўз ташкилотлари жойлашган ҳудудлардаги тадбирларда моддий-молиявий иштирок этиш, ўз тизимларида ишлаб, нафақага чиққан фахрийларнинг аҳволидан хабар олиш тавсия қилинсин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА, бошқа оммавий ахборот воситаларига "Наврўз" умумхалқ байрам-сайилининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, жойларда байрамга тайёргарликнинг бориши ва ўтказилишини батафсил ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш "Мустақиллик куни" ва "Наврўз" умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев
































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск