Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.2001 й. 467-сон "Муборак ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.2001 й.

N 467




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтиёз ва зарур шарт-шароит яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2002 йилда ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхпатини республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, "Маҳалла" ва "нуроний" жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳабарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасидаэканлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита уларга ёрдам кўрсатиши эътиборга олинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З.Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1482 (бир минг тўрт юз саксон икки) АҚШ долларини имтиёзлди алмаштириб беришни таъхминласин.

Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўм маблағларини жойларда йиғиб олиш ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.

Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори ҳамда ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳининг сафар харажатлари банклараро савдо сессияларида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида ўрнатиладиган эркин курс эркин муомаладаги валютага конвертация қилинсин. Конвертация қилиш чоғида улар воситачилик йиғимларидан озод этилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлоари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоб рақамлари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А. Рўзматов) 2002 йил февраль-март ойларида зиёратчиларнинг ҳаж сафарига бориб келишлари учун қулай шароит яратиш, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги авиачипталарнинг нархини арзонлаштириш яораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф. Назиров) Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Ў. Комилов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиюёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Мсиллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгиласинлар.


9. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти, талаблари, муддати ва уни амалга оширишнинг тартиб-қоидалари ҳамда унинг якунлари кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






























Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск