Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1998 й. 17-сон "Алпомиш" достони яратилганлигининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1998 й.

N 17




"АЛПОМИШ" ДОСТОНИ ЯРАТИЛГАНЛИГИНИНГ

1000 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Алпомиш" достонининг аждодларимиз ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорлиги сифатида жаҳон халқлари эпик ижодиёти намуналари ичида алоҳида ўрин тутишини, унинг мустақил ривожланиш даврида миллат бирлиги ва маънавий уйғониши, миллий ғурур ва ўз-ўзини англаш рамзига айланганлигини, ушбу достон яратилганлигининг 1000 йиллиги ЮНЕСКОнинг 1999 йилдаги тадбирлари режасига киритилганлигини инобатга олиб ҳамда фольклор меросини авайлаб-асраш ва авлодларга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Езувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Вадиий академияси ва республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг "Алпомиш" достони яратилганлигининг 1000 йиллигини 1999 йилда ЮНЕСКО иштирокида кенг микёсда нишонлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тадбирлар ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Вадиий академия, ёзувчилар уюшмаси, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари биргаликда 1999 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида "Алпомиш" достони ва жаҳон халқлари эпик ижодиёти" мавзуида ҳалқаро конференция ва Сурхондарё вилоятида тантанали байрам тадбирларини тайёрласинлар ва ўтказсинлар


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:

"Алпомиш" достони, умуман, халқ ижоди намуналари асосида театр спектакллари, адабий-бадиий композициялар яратишни кенгайтирсин;

Фанлар академияси ва Бадиий-академия билан биргаликда етакчи музейларда этнографик кўргазмалар ташкил қилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари, Фанлар академияси, ''Ўзтелерадио" ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Термиз шаҳрида 1999 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта фольклор асарлари ижрочиларининг мамлакат кўрик-танловини ҳамда ҳалқаро фестивалини ўтказиш; энг яхши ижодкорларнинг асаарларини ёзиб олиш, улар ҳақида теле-видеофильмлар яратиш ишларини ташкил этсин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вилоятнинг ички имкониятлари ҳисобидан Термиз ва Бойсун шаҳарларида замонавий дам олиш иншоотларига ва кичик спорт майдонларига эга бўлган "Алпомиш" боғларини ташкил қилсин.


5. "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни 1999 йилда "Алпомиш" достонининг тўла нашрини ўзбек ва рус тилларида чоп этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси "Алпомиш" достонининг танланма тўпламларини, жумладан достоннинг қорақалпоқ тилидаги вариантини, достон ҳақидаги тадқиқотлар ва илмий-оммабоп рисолаларни чоп этишни режалаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

"Алпомиш" достонининг академик нашрини амалга ошириш ва ҳорижий тилларда нашр этиш масаласини ҳал этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот кўмитаси билан биргаликда 100 жилдлик "Ўзбек фольклори ёдгорликлари" тўпламларини нашрга тайёрласин ва 2001 йилдан бошлаб уни нашр этишга киришсин.


8. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси "Алпомиш" кўп серияли бадиий фильмини ва болалар учун мультипликацион фильмлар туркумини ҳамда атоқли халқ бахшилари ҳақида ҳужжатли-публицистик фильмлар яратишни режалаштирсин.


9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Алпомиш" достони сюжети, умуман халқ ижоди намуналари асосида ишланган суратлар, тасаввури билан боглиқ рамзлар, халқ бахшиларининг сиймолари акс эттирилган почта маркалари, откриткалар ва конвертлар туркумини чиқарсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, даҳлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1998 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта миллий спорт ўйинлари -Алпомиш ўйинлари фестивалини ўтказсин.


11. "Ўзтелерадио" ва бошқа оммавий ахборот воситалари "Алпомиш" достони ва умуман ўзбек халқ оғзаки ижодиётининг жаҳон маданияти тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини кенг ёритсинлар.


12. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Жахон" ахборот агентлиги ва "Ўзтелерадио" "Алпомиш" достони яратилганлигининг 1000 йиллиги муносабати билан олиб борилаётган ишларни тарғиб-ташвиқ қилиш, жаҳон оммавий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Алпомиш" достони яратилганлигининг 1000 йиллигини ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатлар республика бюджети ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети, ҳомийлар ҳисобидан тенг улушларда қопланишини ҳисобга олган ҳолда маблағ ажратишни назарда тутсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1998 йил 13 январдаги

17 - сон қарорига

ИЛОВА



"Алпомиш" достони яратилганлигининг 1000

йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ташкилий қўмита раиси


Азизхўжаев А.

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Норов В.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Раҳматов Ў.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишувга мувофиқ)


Жўраев Т.

- Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Норалиев Ж.

- Сурхондарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Абдуллаев Р.

- Бастакорлар уюшмаси раиси


Аминов Н.

- Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари


Жўраев Х.

- Маданият ишлари вазири


Йўлдошев И.

- Халқ таълими вазири


Кўчимов А.

- "Ўзтелерадио" компанияси раиси


Махсетов Б.

- Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси


Мелибоев А.

-"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг бош муҳаррири


Мирзаев Т.

- Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институти директори


Мухаммад Юсуф.

- шоир


Орипов А.

- Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Сайфиддинов Д.

- Молия вазири


Салимов О.

- Олий ва ўрта махсус таълим взири

Тўхтабоев Х.

- "Олтин мерос" жамғармаси раиси


Шоғуломов Р.

- Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юнусов Т.

- "Ўзбеккино" ДАК раиси


Қўзиев Т.

- Бадиий академия раиси


Қўшмоқов М.

- "Соғлом авлод учун журнали бош муҳарири фольклоршунос


Ҳазратқулов М.

- ЎзА бош директори



























Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск