Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1997 й. 582-сон "Муборак ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1997 й.

N 582




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайликлар ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 1998 йилги ҳаж Зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйҳатини республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилиги маркази, "Маҳалла", "Нуроний" жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эхтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги эътиборга олинсин.


2. 1998 йил ҳаж сафарини ташкил этишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бевосита ёрдам кўрсатсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Д. Рўзметов) 1998 йил март-апрель ойларида зиёратчиларнинг Жидда шаҳрига бориб-келишлари  учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг ҳаражатларини камайтириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Ў. Комилов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг  сафар  ҳужжатларини  белгиланган  тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Каримов) Саудия Арабистони ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Миллий ҳавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


7. Ўзбекистон "Ўзбексавдо" акционерлик компанияси (З. Файзиев) ва "Ўзбекбирлашув" уюшмаси (Ф. Бурхонов), Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмаларига асосан, зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини жойларда ташкил этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий фаолият Миллий банки (Р. Азимов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйҳатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1400 (бир минг тўрт юз) АҚШ долларини имтиёзли - воситачилик ҳақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.

Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.

Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.


10. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси ҳажга борувчилар учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 5.180.000 (беш миллион бир юз саксон минг) АҚШ долларини сотишни таъминласин.


11. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Баҳодиров ва Бош вазирнинг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск