ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1995 й. 68-сон "Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1995 й.

N 68




МУСТАҚИЛЛИК КУНИ ВА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ

БАЙРАМЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА



Халқимизнинг Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларини ҳар йили оммавий тарзда нишонлаш анъанасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумхалқ байрамлари - Мустақиллик куни ва Наврўзии ҳар йили нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича доимий ишловчи республика ташкилий қўмитаси иловага мувофиқ тузилсин.


2. Ташкилий қўмитага:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар вв Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармаларни жалб қилган ҳолда Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларининг жойларда кенг нишонланишини ташкил этиш;

ҳар йили очиқ танловлар асосида мамлакатимиз пойтахтида ўтадиган байрам дастурларини танлаб олиш ваколати берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 23 февралдаги

60-сон қарорига

ИЛОВА



Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамлирига

тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича

республика ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари-ташкилий қўмита раиси


Саидқосимов С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Юнусов Р. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Жўраев Х.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокими - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Бакирхонов К. Ф.


-

Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг мудири - ташкилий қўмитанинг масъул котиби


Ташкилий қўмита аъзолари:


Абдуллаев А. А.

-

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Абдуллаев Ж. А.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Президенти вазифасини бажарувчи


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Абдуғаниев В.А.

-

Ўзбекбирлашув раиси


Аҳроров С. А.

-

"Ўздавкинокомпания" раисининг биринчи ўринбосари


Аҳмедов Р. Ў.

-

Мудофаа вазири


Алиев Г.А.

-

Миллий хавфсизлик хизматининг раиси


Алматов Я.А.

-

Ички ишлар вазири


Воҳидов Э.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Жўрабоев А.Ж.

-

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталарининг бош муҳаррири


Жамолов Ҳ. Б.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Халқ таълими вазири


Каримов Ш.И.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Комилов А.Ҳ.

-

Ташқи ишлар вазири


Орипов А.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Расулов К.Р.

-

Республика Байналмилал маданият марказининг раиси


Раҳимов Б.Р.

-

Ўзбекистон уруш ва меҳнат фаҳрийлари кенгашининг раиси


Раҳимов К. Р.

-

Алоқа вазири


Рўзиев С.С.

-

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раиси


Салимов О.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Темуров Ш. Т.

-

"Маҳалла" жамғармасининг раиси


Файзиев З.О.

-

"Ўзбексавдо" уюшмасининг раиси 


Файзуллаев Р.Ф.

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


Шаронов Ю.Г.

-

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси раиси


Юсупов Э.Ю.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" марказининг раҳбари


Қозоқхонов А.С.

-

"Маҳаллий саноат" давлат корпорациясининг раиси


Яҳёев Ш.Ғ.

-

"Ўздавтелерадиокомпания" раиси


Ҳазратқулов М.Ҳ.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Ҳайитбоев Э.Қ.

-

Маданият ишлари вазири


Ҳусанов Р.Ҳ.

-

Қишлоқ хўжалиги вазири


Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, виляотлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари












Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск