ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.1994 й. 363-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунининг уч йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.1994 й.

N 363




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИ КУНИНИНГ УЧ

ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг уч йиллигини нишонлашга ўз вақтида тайёргарлик кўриш, истиқлол ғояларини ҳар бир фуқаронинг тафаккурига етказиш, ёш авлодни юртпарварлик ва миллий ғурур руҳида тарбиялашни янада кучайтириш, шунингдек байрамни юксак ғоявий ва маданий-бадиий савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг уч йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқлансин (рўйхат илова қилинади).

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралор билан биргаликда 10 кун муддатда:

Тошкент шаҳрида байрамни ўтказиш юзасидан ташкилий, маданий, маърифий ва молиявий масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ аниқ тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Мустақиллик кунининг юқори ғоявий-бадиий савияда, уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:

фаҳрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва жамғармалар, миллий-маданий марказлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг уч йиллигини барча меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида, ҳарбий қисмларда, аҳоли яшаш жойларида кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уни тўлиғича амалга оширсинлар;

республика мустақиллигини мустаҳкамлашда салмоқли ҳисса қўшиб меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган фуқароларни давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисида таклифлар киритсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 6 майдаги Фармони асосида Мустақиллик кунидан бошлаб "Жасорат" ва "Шуҳрат" медаллари ҳамда тегишли пул маблағларини тантанали равишда топширишга алоҳида эътибор берсинлар.


3. Республика Адлия ва Ички ишлар вазирликлари тегишли идоралар билан биргаликда Мустақилликнинг уч йиллиги муносабати билан жиноий жавобгарликка тортилганларнинг ва Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинганларнинг айрим тоифаларига нисбатан умумий авф (амнистия) эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.


4. Давлат матбуот қўмитаси ташкилий қўмита буюртманомаси асосида зарур босма маҳсулотларни нашр қилсин.


5. Давлат телерадиокомпанияси ва барча оммавий ахборот воситаларига Мустакиллик кунини нишонлашга тайёргарликнинг боришини, мустақил Ўзбекистон давлатининг тикланиш тарихини, халқаро мавқеи ортиб бораётганлигини, халқимизнинг маънавий ва моддий ҳаётида рўй бераётган чуқур ўзгаришларнинг моҳиятини очиб беришга қаратилган кўрсатувлар, эшиттиришлар ва асарларни бериб бориш топширилсин.


6. Давлат кинокомпанияси Ўзбекистон мустақиллиги кунининг уч йиллигини нишонлашга бағишланган ҳужжатли-хроникал фильмлар яратсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, пойтахтда Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш харажатлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим қилган ҳисоб-китоб асосида тенг улушларда республика ва шаҳар бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади.

Бир қатор йирик меҳнат жамоаларининг, республика ҳайрия жамғармаларининг байрам тадбирларини ўтказишга ўз ҳисобларидан ихтиёрий равишда маблағ ажратиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 13 июлдаги

363-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунининг

уч йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича ташкилий қўмитанинг

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - ташкилий қўмита раиси


Қорабоев М.Д

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Тўлаганов К. Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Бугров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раисининг ўринбосари


Алимов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Жўраев X. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Пайгин Ю Ф

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Усмонов М.З.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Алиқулов Л. Л.

-

Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Алматов З.Л.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Аҳмадқулов С.

-

Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Аҳмедов Р.Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири


Афзалов Э. М.

-

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Бозоров О.В.

-

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари


Воҳидов Э.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Гуськова Т.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Дошумбоев К.И.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари


Жалилов Ш. И.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Жамол Камол

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби


Жамолов Ҳ.Б.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси


Иноятов Р. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари


Исаев А.Н.

-

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" Давлат уюшмаси раиси


Зокиров Т.

-

"Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси раиси


Йўлдошев Ж.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Орипов А.

-

Ўзбекистон халқ шоири


Отаев Ю.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазири


Ражабов О.Б.

-

Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Расулов К. Р.

-

Ўзбекистон байналмилал маданий маркази директори


Раҳимов К.

-

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири


Раҳмонов Т. Р.

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Рўзиев С.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раиси


Рўзиев Э.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Саидқосимов С.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


Салимов О.У.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Сирожов С.С.

-

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Соатов А. С.

-

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари


Темуров Ш.

-

"Маҳаллий" ҳайрия жамғармаси раиси


Тешабоев А.

-

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий қўмитасининг биринчи ўринбосари


Файзиев З.

-

"Ўзбексавдо" уюшмаси раиси


Файзуллаев Р. Ф.

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасининг раиси


Шодиметов Ю.Ш.

-

Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар ва маданият бўлимининг мудири - ташкилий қўмитанинг масъул котиби


Шоғуломов Р.Ш. 

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


Шукрулло

-

Ўзбекистон халқ шоири


Юсупов Э.Ю.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари


Юсупов М. Ю.

-

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари


Яҳёев Ш.Ғ.

-

"Ўздавтелерадио" компанияси раиси


Ғуломова Д.М.

-

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Хайитбоев Э.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Ҳайдаров Ҳ.Ў.

-

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари




Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск