Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.07.1997 й. 333-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 июлдаги

333-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш

хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси умумреспублика миқёсидаги орган ҳисобланади ва ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, мулкчилик шаклидан қатьи назар, барча уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Комиссиясининг асосий вазифаси ҳисобланади.


3. Комиссия раиси (Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари), раис ўринбосари, Комиссия аъзолари ва котибиятдан иборат таркибда иш олиб боради.


4. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Комиссия ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқа Комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.


6. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги соҳасидаги бошқа миллий ва Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


7. Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қабул қилган қарорлари вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


8. Зарур ҳолларда Комиссия йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ асосий масалаларни ўрганиш ва уларни тайёрлаш учун олимлар, вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимлари, мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлари тузади. Гуруҳларнинг шахсий таркиби Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


9. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

а) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ягона сиёсат ўтказади;

б) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга оид милиий ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

в) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумреспублика тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фақат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳал этиши мумкин бўлган таклифларни киритади. Йўлларда ҳаракатланиш соҳасида аҳолига ва халқ хўжалигига механик транспорт воситалари билан самарали ва хавфсиз хизмат кўрсатишга қаратилган миллий сиёсатни ривожлантиришни таъминлайди.

г) йўлларда ҳаракатланишда қатнашадиган ва унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ талабларни ишлаб чиқади;

д) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар, йўлларда ҳаракатланишни ривожлантиришга ва унинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Уларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботларни эшитиб боради ва қилинган ишларга баҳо беради;

е) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажараётган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсан жавоб беришлари тўғрисида таклиф киритади;

ж) йўлларда ҳаракатланиш соҳасига оид меъёрий бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;

з) йўлларда ҳаракатланиш ва техника хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича илмий-тадқиқот, конструкторлик ва экспертиза ўтказиш ишлари олиб борилишини ҳамда уларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

и) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни молиявий таъминлаш сиёсатини ишлаб чиқади;

к) Комиссия аъзолари йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги масалаларига бағишланган халқаро ва миллий кенгашлар ишида қатнашади;

л) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича идоралараро конференциялар, семинарлар, кенгашлар ўтказишни ташкил этади, уларда ишлаб чиқилган тавсия ва таклифларни амалга ошириш чораларини кўради;

м) ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлардаги турдош органлар билан ҳамкорлик алоқаларини амалга оширади;

н) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларининг йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

о) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурлар мажмуини ишлаб чиқишда, йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш бўйича тадбирларни белгилашда ва уларни амалга оширишда услубий ва амалий ёрдам беради.


10. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

а) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотларининг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини текшириш;

б) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларининг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

в) ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги уларнинг фаолиятларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва нуқсонларни тугатиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган, кўрилган чоралар ҳақида белгиланган муддатда ахборот бериш шарти билан, кўрсатмалар бериш;

г) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзларига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажараётган вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини (уларнинг биринчи раҳбарлари бундан мустасно) шахсий жавобгарликка тортиш;

д) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга нисбатан зарур чоралар кўришни талаб этиш;

е) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотлардан йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатларни, тадбирлар режаларини, маълумотлар ва материалларни, шунингдек, оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари, уларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар тўғрисидаги тезкор маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

ж) белгиланган тартибда вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича зарур ишларни, текширишларни, синовларни, тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказишни топшириш;

з) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио-телевидение) имкониятларидан бепул фойдаланиш.



III. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Комиссия ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиясининг раиси тасдиқлаган йиллик режага мувофиқ амалга оширади.


12. Комиссия ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади.Комиссия аъзоларининг камида ярми қатнашган ҳоллардагина Комиссия мажлиси ваколатли ҳисобланади.Комиссия мажлисида кўриладиган масалалар мазмунини акс эттирадиган баённома юритилади.Баённома мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.


13. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади Қарор уни ёқлаб кўпчилик овоз берилганда қабул қилинган ҳисобланади.


14. Комиссия қарорлари расмийлаштирилади ва зарур бўлган тақдирда оммавий ахборт воситалари орқали жамоатчиликка етказилади.


15. Комиссия мажлисларида айрим вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда уларнинг вакиллари таклиф қилинади.


16. Комиссия раиси:

а) Комиссия, унинг котибияти ва ишчи гуруҳлари ишларига раҳбарлик қилади;

б) Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларга Комиссия иши билан боғлиқ айрим топшириқлар беради;

в) Комиссия мажлисларини ўтказиш вақтини ва жойини белгилайди, навбатдаги мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқлайди. Зарурат бўлганда Комиссиянинг кўриб чиқишига режадагидан ташқари масалаларни киритади, шунингдек, Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлисларини чақиради;

г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар кўриб чиқилаётганда Комиссия манфаатларини ифодалайди;

д) ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлардаги турдош органлар билан ҳамкорлик қилиш пайтида Комиссия номидан иш кўради.


17. Комиссия аъзолари:

а) ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қарорларини бажариш бўйича тадбирлар ўтказилишини ташкил этадилар;

б) Комиссия иш режасини ишлаб чиқишда қатнашадилар унга ўз таклифларини киритадилар, комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материалларни тайёрлашда иштирок этадилар;

в) Комиссия топшириғига кўра Комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материаллар тайёрлашда ишчи гуруҳларига бошчилик қиладилар, Комиссияда бу материалларни маълум қиладилар;

г) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қарорлари бажарилишининг аҳволи билан танишишда иштирок этадилар ҳамда унинг натижалари ҳақида Комиссияга маълум қиладилар;

д) Комиссия топшириғига кўра ўта оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари юз берган жойларга борадилар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари ҳақида Комиссияга ахборот тақдим этадилар;

е) Комиссия иш режасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш Комиссияларига услубий-амалий ёрдам беришда, уларнинг фаолиятини ўрганиб чиқишда қатнашадилар;

ж) Комиссия топшириғига кўра халқаро ташкилотлар ва анжуманларда унинг манфаатларини ифодалайдилар.


18. Комиссия котибияти:

а) Комиссияда кўриб чиқишга киритилган масалалар бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади;

б) Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини ва ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди;

в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси билан биргаликда Комиссияга автомототранспортдаги фалокатлар тўғрисида ахборотлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан қўшимча чоралар ҳақида тавсияномалар тайёрлайди;

г) Комиссиянинг ишини юритади, Комиссия аъзоларини мажлисларнинг ўтказилиши муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади ва уларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан таъминлайди;

д) Комиссия раисининг топшириғига кўра вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш Комиссияларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Комиссиянинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорларнинг бажарилиши билан танишишда иштирок этади, шунингдек, бу ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга тааллуқли масалаларни кўриб чиқишда қатнашади;

е) Комиссиянинг илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

ж) Комиссиянинг йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш комиссияларининг иш режалари бажарилишини назорат қилади ва уларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни олиб боради.


19. Комиссиянинг ишчи органи вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси бажаради.


20. Комиссия аъзолари махсус гувоҳномага эга бўладилар.









































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск