Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 02.07.1997 й. 333-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 2 июлдаги

333-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини

таъминлаш комиссиялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ВА УЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ


1. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида тузилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тузилади. Бу комиссияларнинг шахсий таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.


3. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз фаолиятларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари олдида жавобгардирлар. Фаолиятлари давомида қилинган ишлар ҳақида уларга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиясига ҳисоб бериб борадилар.


4. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари раис (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, ҳоким ўринбосари), раис ўринбосари, аъзолар ва котибдан иборат таркибда иш олиб боради.

Комиссия аъзоларининг сони ҳузурида Комиссия тузилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан иш ҳажмига мувофиқ белгиланади. Комиссия таркибига транспорт, йўл ва лойиҳа ташкилотлари, йўл-коммунал ҳўжалиги, халқ таълими муассасалари, ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.


5. Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияларининг асосий вазифаларидир.


6. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз ваколатларига берилган масалалар бўйича қарорлар қабул қиладилар, улар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар икки хафта муддатда Комиссиянинг қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида Комиссияга маълум қилишга мажбурдирлар.


7. Зарур ҳолларда Комиссиялар йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ўрганиш ва тайёрлаш учун корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлари тузади. Гуруҳларнинг тарикиби Комиссиялар раислари томонидан тасдиқланади.



II. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЬМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ


8. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари:


а) автомобиль транспорти, автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш, йўл-коммунал ҳўжалиги ташкилотлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият муассасалари, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш билан боғлиқ фаолиятларини мувофиқлаштиришни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳудудларида бу масалаларни мукаммал ҳал килишни таъминлайдилар;

б) ҳам бевосита, ҳам тегишли давлат органлари, корхоналар ва ташкилотлар орқали ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;

в) транспорт корхоналари ҳайдовчилари, муҳандис-техник ходимлари ва шахсий транспорт воситалари эгалари ўртасида зарур тушунтириш ишлари ташкил этилишини таъминлайдилар, бу ишга меҳнат жамоаларини, кўнгилли халқ уюшмалари, кўнгилли автомотоҳаваскорлар жамияти аъзоларини, бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини жалб этадилар;

г) транспорт, йўл, лойиҳалаш ва бошқа корхоналар, ташкилотлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қиладилар, уларнинг ижобий иш тажрибаларини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар;

д) фуқароларнинг барча қатламлари, шу жумладан ўқувчилар ва талабалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ўрганишни ташкил этадилар;

е) маҳаллий матбуот, радио ва телевидение имкониятларидан унумли фойдаланиб, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини тарғиб қилишни ташкил этадилар ва амалга оширадилар. Шу мақсадда аҳоли турар-жойларида ва маҳаллаларда учрашув ва суҳбатлар ўтказилишига эришадилар.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари қуйи комиссияларнинг йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини назорат қилиб, йўналтириб ва мувофиқлаштириб борадилар, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатадилар, уларнинг ижобий иш тажрибасини умумлаштирадилар ва оммалаштирадилар.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари ўз ҳудудларида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги ишларни яхшилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги Комиссиясига таклифлар киритиб борадилар.


11. Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:


а) ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотларнинг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини текшириш;

б) тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг йўлларда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

в) ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотларга йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасидаги уларнинг фаолиятларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва нуқсонларни тугатиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган чоралар ҳақида белгиланган муддатда ахборот бериш шарти билан кўрсатмалар бериш;

г) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзларига юкланган вазифаларни қониқарсиз бажараётган тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини (биринчи раҳбарлари бундан мустасно) шахсий жавобгарликка тортиш;

д) тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга нисбатан зарур чоралар кўришни талаб этиш;

е) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио-телевидение) имкониятларидан бепул фойдаланиш.



Ш. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ИШИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


12. Комиссиялар ўз ишини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари раислари тасдиқлаган йиллик режага мувофиқ амалга оширадилар.


13. Комиссия ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Комиссия аъзоларининг камида ярми қатнашган ҳоллардагина Комиссия мажлиси ваколатли ҳисобланади. Комиссия мажлисида кўриладиган масалалар мазмунини акс эттирадиган баённома юритилади. Баённома мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.


14. Комиссия қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарор уни ёқлаб кўпчилик овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.


15. Комиссия қарорлари расмийлаштирилади ва зарур бўлган тақдирда оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказилади.


16. Айрим корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилаётганда Комиссия мажлисларига уларнинг вакиллари таклиф килинади.


17. Комиссия раиси:


а) Комиссия, унинг котибияти ва ишчи гуруҳлари ишига раҳбарлик қилади;

б) Комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларга Комиссия иши билан боғлиқ айрим топшириқлар беради;

в) Комиссия мажлисларини ўтказиш вақтини ва жойини белгилайди, навбатдаги мажлисда кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқлайди. Зарурат бўлганда Комиссиянинг кўриб чиқишига режадагидан ташқари масалаларни киритади, шунингдек, Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлисларини чақиради;

г) Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашида, вилоят, шаҳар, туманлар Кенгашлари ва Ҳокимликларида кўриб чиқилаётганда Комиссия манфаатларини ифодалайди;


18. Комиссия аъзолари:


а) Комиссия иш режасини ишлаб чиқишда қатнашадилар, унга ўз таклифларини киритадилар, Комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материалларни тайерлашда иштирок этадилар;

б) Комиссия топшириғига кўра Комиссияда кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан материалларни тайёрлаш ишчи гуруҳларига бошчилик қиладилар, Комиссияда бу материалларни маълум қиладилар;

в) вазирликлар, корхоналар ва ташкилотларда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашнинг аҳволи билан танишишда иштирок этадилар ҳамда унинг натижалари ҳақида Комиссияга маълум қиладилар.

г) Комиссия топшириғига кўра ўта оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисалари юз берган жойларга борадилар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитлари ҳақида Комиссияга ахборот тақдим этадилар.


19. Комиссия котибияти:


а) Комиссияда кўриб чикишга киритилган масалалар бўйича материалларни тайёрлашда иштирок этади;

б) Комиссиянинг иш режалари лойиҳаларини ва ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят, шаҳар, туманлар ички ишлар органларининг Давлат автомобиль назорати хизмати билан биргаликда Комиссияга автомототранспортдаги фалокатлар тўғрисида ахборотлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида тавсияномалар тайёрлайди;

г) Комиссиянинг ишини юритади, Комиссия аъзоларини мажлисларнинг ўтказилиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор этади, уларни Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланган материаллар билан таъминлайди;

д) Комиссия раисининг топшириғига кўра тегишли ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотларда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг аҳволи билан танишишда иштирок этади, шунингдек, бу ташкилотлар ва корхоналарда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга тааллуқли масалаларни Комиссия йиғилишида кўриб чиқишда қатнашади;

е) Комиссиянинг илгари қабул қилинган қарорларининг бажарилишини назорат қилиш

ж) Комиссиянинг йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тайёрлайди.


20. Комиссиянинг ишчи органи вазифаларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, вилоят, шаҳар, туманлар ички ишлар органларининг Давлат автомобиль назорати хизмати бажаради.


21. Комиссия аъзолари махсус гувоҳномага эга бўладилар.









































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск