Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.12.1995 й. 470-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 22 декабрдаги

470-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги (бундан кейин "Агентлик" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битим доирасида Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида" 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган, у мустақил юридик шахс ҳисобланади ва мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош бошқармага тенглаштирилади.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорлари ва ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, Заём тўғрисидаги битимда назарда тутилган шартларга амал қилади.

Мазкур Низом билан Заём тўғрисидаги битим шартлари ўртасида қарама-қаршиликлар пайдо бўлган ҳолларда битим шартлари устунликка эга бўлади.


3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

Агентликнинг манзили: Ўзбекистон Республикаси, 700017, Тошкент шаҳри, Ҳ. Сулаймонова кўчаси, 29-уй.



II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

пахта лойиҳасини амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

лойиҳа доирасида операциялар бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан келишиб олиш ва мазкур стратегияларни жорий этиш юзасидан барча зарур чораларни амалга ошириш;

лойиҳанинг барча компонентларини жорий этиш бўйича ишчи ва бизнес-режаларни, шунингдек, барча лойиҳалар бўйича интеграция қилинган умумий режани тайёрлаш ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан келишиб олиш;

кичик лойиҳаларни амалга оширувчи барча бўлимларни институционал кучайтиришга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

хусусий уруғчилик корпорацияларини шакллантиришда кўмаклашиш, мавжуд уруғчилик хўжаликларини хусусийлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш;

Заём тўғрисидаги битимга мувофиқ лойиҳани жорий этувчи лойиҳа қатнашчиларига консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва уларни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки талабларига мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг мавжуд шакллари, шунингдек, улар билан келишиб олиш тадбирлари билан таништириш;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш, пахта лойиҳасини бошқариш ва амалга ошириш масалалари бўйича лойиҳа қатнашчилари бўлган мутахассисларнинг малакаларини ошириш чора-тадбирларини ташкил этиш;

пахта лойиҳаси доирасида асбоб-ускуналар харид қилиш, уларни етказиб бериш ва бошқа масалалар юзасидан маълумотларнинг ахборот негизини шакллантириш ва жорий этиш;

лойиҳа қатнашчилари ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида зарур ҳужжатларни ва ахборотлар алмашишни ташкил этиш;

лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет ва заём маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;

кичик лойиҳаларни амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар;

шунингдек, уруғчилик хўжаликлари учун ёрдамчи заём битимлари доирасида маблағ билан таъминлашга берилган талабномаларни таҳлил қилиш;

заём маблағларидан фойдаланиш ва уларни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкида ифодалаш учун берилган талабномаларни таҳлил қилиш;

лойиҳани амалга оширишнинг боришини таҳлил қилишда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки миссияларига кўмаклашиш ва тегишли молия ҳисоботларини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига тақдим этиш;

лойиҳани амалга оширишнинг боришини мунтазам равишда кузатиб туриш ва бўлиши мумкин бўлган четга чиқишларни тузатиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига тақдим этиш учун лойиҳани жорий этишни тугаллаш тўғрисидаги охирги ҳисоботни тайёрлаш;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиш доирасида агросаноат комплексининг бошқа инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


5. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобларини очиш;

лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет ва заём маблағларига эгалик қилиш;

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қоидалари ҳамда тадбирларига мувофиқ мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни ёллаш;

лойиҳа доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

амалдаги қонунчилик асосида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан республика мутахассисларини хизмат сафарига (шу жумладан, чет элларга) жўнатиш.



IV. АППАРАТНИ БОШҚАРИШ


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор ва унинг ўринбосари Агентлик раҳбарлари ҳисобланадилар.


7. Агентлик Бош директори:

пахта лойиҳаси бажарилишига қаратилган, ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаради;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва норматив ҳужжатларининг, шунингдек, ўз қарорларининг Агентлик мутахассислари томонидан қандай бажарилаётганлигини назорат қилишни таъминлайди;

Агентлик ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан барча республика ва халқаро ташкилотларда ишонч қоғозисиз вакиллик қилади;

штат жадвалини ва лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди, лавозим маошларига қўшимчалар белгилайди, Бош директор ўринбосари вазифаларини, Агентлик аппарати ходимларини мукофотлаш тартибини аниқлайди;

Агентлик ишига раҳбарлик қилади, ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Агентликка ажратилган маблағларга белгиланган тартибда, берилган ваколатлар доирасида эгалик қилади.



V. ҲИСОБ-КИТОБ ВА ҲИСОБОТ


8. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тезкор, бухгалтерлик ҳисоби ва статистика ҳисоботини амалга оширади.


9. Агентлик лойиҳага жалб қилинган ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ лойиҳа доирасида бюджет, заём маблағлари ва ёрдамчи заёмлардан фойдаланиш юзасидан аудиторлик текширувларини ташкил этади.

Текширувлар натижалари Вазирлар Маҳкамасига ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига тақдим этилади.


10. Агентлик лойиҳага мувофиқ ажратиладиган бюджет ва заём маблағларини тақсимлаш ҳамда қайта тақсимлаш учун масъул ҳисобланади. Агентлик алоҳида мол-мулкка ва мустақил балансга эга бўлади.


11. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


12. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўз мол-мулки ва фонди учун ҳисоб беради ва жавобгардир.



VI. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


13. Агентлик фаолиятини тугатиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг, хўжалик судининг қарорига кўра амалга оширилади.











































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск