Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2015 й. 358-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2015 й.

N 358



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА "ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2015 ЙИЛ

28 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-2412-СОН ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматининг намунавий паспорти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда "ягона дарча" марказлари деб аталади) тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тўловни белгилашга ҳақли эмас.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари фақат "ягона дарча" тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) киритилган давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади):

жойларда ўз ходимларини ва ягона дарча марказлари ходимларини Рўйхатга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш тартиботларига тизимли равишда ўқитишни таъминласинлар;

2015 йил 25 декабргача бўлган муддатда - давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар;

2015 йил 25 декабргача бўлган муддатда - фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортларини уларда кўрсатилган маълумотларнинг муҳимлигини доимий равишда таъминлаган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар;

икки ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда консолидация қилинган маълумотларга ва классификаторларга эга бўлган, ҳужжатларнинг намунавий шаклларида ва бланкаларида кўрсатилган маълумотларнинг автоматик тарзда янгилаб борилишини таъминлаш, давлат хизматлари олишда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотларни туркумлаш имконини берадиган ахборот-маълумотнома ресурсларини ишлаб чиқсинлар ва ўз ваколатлари доирасида тасдиқласинлар, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар.

Рўйхатга қўшимча давлат хизматларини киритишда тегишли ваколатли органлар ушбу бандда назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлайдилар.


4. Давлат хизматлари кўрсатадиган "ягона дарча" марказларининг ва ваколатли органларнинг раҳбарлари:

уларнинг "ягона дарча" марказлари фаолиятини ўз вақтида ташкил этиш, шунингдек улар орқали тегишли давлат хизматлари кўрсатиш тартибига оғишмай риоя этиш юзасидан шахсий масъулияти тўғрисида;

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш, шунингдек лицензиялар ва бошқа рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ва муддатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чоралари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

ваколатли органларнинг давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган фаолиятининг функционал ва операцион жараёнлари улар Рўйхатга киритилган санадан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тизимли равишда қайта ташкил этилади;

давлат хизмати паспорти у тасдиқланган санадан бошлаб бир кун муддатда ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;

давлат хизмати паспорти, ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари, ахборот-маълумотнома ресурслари ваколатли органлар томонидан, кейинчалик уларни "ягона дарча" марказларига юбориш учун улар тасдиқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасдиқланган давлат хизматлари паспортлари, ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари, шунингдек ахборот-маълумотнома ресурслари асосида Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) давлат хизматлари паспортларининг эълон қилинишини ҳамда Ягона порталда алоҳида интерактив тарзда тўлдириш ва давлат хизматлари олиш учун электрон ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини жорий этишни таъминлайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Марказий банки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси давлат хизматлари кўрсатиш учун тўловни ундирадиган ваколатли органлар билан биргаликда 2016 йил 1 октябргача бўлган муддатда:

Ягона порталда давлат хизматлари кўрсатиш учун тўланган давлат божлари ва йиғимлари суммасини банклар кассалари ва (ёки) электрон тўлов тизимлари орқали ҳисобга олишнинг ягона биллинг тизимини (кейинги ўринларда ягона биллинг тизими деб аталади);

тадбиркорлик субъектларини ва ваколатли органларни реал вақт режимида ягона биллинг тизими воситасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш имкониятини;

ариза берувчилар томонидан тўловларни, шу жумладан электрон тарздаги тўловларни амалга оширишда уларни идентификациялаш механизмини;

ваколатли органларда давлат хизматлари кўрсатиш учун тўланган давлат божлари ва йиғимлари суммасини ҳисобга олишнинг идоравий биллинг тизимларини, уларни, шу жумладан ваколатли органларнинг маълумотларида фойдаланиладиган бухгалтерия дастурий таъминотини ягона биллинг тизими билан уларни интеграциялашни таъминлаган ҳолда;

"ягона дарча" марказлари томонидан бажариладиган қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ва функцияларнинг автоматлаштирилишини таъминлайдиган ариза берувчилар билан ўзаро муносабатларни бошқаришнинг ахборот тизимини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш лойиҳаларини икки ҳафта муддатда киритсин.

2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси 2015 йил 15 декабргача бўлган муддатда ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришнинг киритилган лойиҳаларини амалга оширишга давлат буюртмасини тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат буюртмаси тасдиқланган санадан бошлаб икки ой муддатда танлов (тендер) савдоларини ўтказсин ва уларнинг натижалари бўйича давлат буюртмаси лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан тегишли шартномаларни тузсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда "ягона дарча" марказлари ходимларининг намунавий лавозим йўриқномаларини, шу жумладан ўзи бевосита мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъектларини қабул қилиш, телефон хизмати кўрсатиш, ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, давлат хизматларининг юқори сифатини, шаффофлиги ва қулайлигини таъминлайдиган бошқа масалалар бўйича муфассал йўриқномаларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 декабрдаги

358-сон қарорига

3-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча"

тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат

хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали

кўрсатиладиган давлат хизматининг

НАМУНАВИЙ ПАСПОРТИ

    

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_________________________________

давлат хизмати кўрсатадиган ваколатли

орган раҳбарининг лавозими


___________ _______________________

(имзо, муҳр)   (раҳбарнинг фамилияси, инициаллари)


20__ йил "___" ____________

"КЕЛИШИЛГАН"

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири


____________ _______________________

(имзо, муҳр)   (раҳбарнинг фамилияси, инициаллари)


20__ йил "___" ____________

          


"КЕЛИШИЛГАН"

Ўзбекистон Республикаси

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири


___________ _______________________

(имзо, муҳр)   (раҳбарнинг фамилияси, инициаллари)


20__ йил "___" ____________

"КЕЛИШИЛГАН"

Ўзбекистон Республикаси

Савдо-саноат палатаси раиси


____________ _______________________

(имзо, муҳр)   (раҳбарнинг фамилияси, инициаллари)


20__ йил "___" ____________

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча"

тамойили бўйича давлат хизматлари фақат

ягона марказлар орқали кўрсатиладиган

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ПАСПОРТИ

1.

Давлат хизматининг номи


_______________________________________________________

_______________________________________________________

Изоҳ: давлат хизмати номи давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг Ягона реестрига мувофиқ кўрсатилади.

2.

Давлат хизмати кўрсатадиган давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)

Тўлиқ номи: _________________________________________.


Қисқартирилган номи: ________________________________.


3.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар

q юридик шахслар;

q жисмоний шахслар;

q бошқалар: _______________________________________.

4.

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда қатнашадиган ва/ёки давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган органлар ва ташкилотларнинг муфассал рўйхати


Давлат хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар қатнашадилар:

1) ____________________________________________________;

2) ____________________________________________________;

n) ____________________________________________________.

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган органлар ва ташкилотлар билан аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

5.

Давлат хизмати олиш учун аризачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг муфассал рўйхати ва сони

Аризачи давлат хизмати олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

1) _________________________________________________ -

q асл нусхаси: ___ (нусхалар сони);

q нусхаси: ___ (нусхалар сони).

2) _________________________________________________ -

q асл нусхаси: ___ (нусхалар сони);

q нусхаси: ___ (нусхалар сони).

n) _________________________________________________ -

q асл нусхаси: ___ (нусхалар сони);

q нусхаси: ___ (нусхалар сони).

6.

Давлат хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган, ваколатли орган томонидан аризачининг иштирокисиз мустақил равишда олинадиган ҳужжатлар ва маълумотларнинг батафсил рўйхати ва сони


Ваколатли орган давлат хизмати кўрсатиш учун қуйидагиларни мустақил равишда олади:

1) __________________________________________________ -

q асл нусхаси: ___ (нусхалар сони);

q нусхаси: ___ (нусхалар сони).

2) _________________________________________________ -

q асл нусхаси: ___ (нусхалар сони);

q нусхаси: ___ (нусхалар сони).

n) _________________________________________________ -

q асл нусхаси: ___ (нусхалар сони);

q нусхаси: ___ (нусхалар сони).

Изоҳ: ваколатли орган кўрсатилган ҳужжатларни ва маълумотларни аризачини жалб этмасдан мустақил равишда ушбу Паспортнинг 4-бандида кўрсатилган органлар ва ташкилотлардан олади.

7.

Давлат хизмати кўрсатиш шакли

Давлат хизмати кўрсатишда АКТни қўллаш:

q Давлат хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги ахборотни Интернет орқали олиш.

Интернет тармоғидаги манзил:  ______________________;

q зарур ҳужжатлар шакллари ва бланкаларини Интернет орқали олиш.

Интернет тармоғидаги манзил:  ______________________;

q зарур ҳужжатлар шакллари ва бланкаларини Интернет орқали интерактив тўлдириш.

Интернет тармоғидаги манзил:  ______________________;

q ҳужжатлар шакллари ва бланкаларини интерактив тўлдириш ва уларни Интернет орқали тақдим этиш.

Интернет тармоғидаги манзил:  ______________________;

q ҳужжатлар шакллари ва бланкаларини интерактив тўлдириш, уларни Интернет орқали тақдим этиш ва натижаларини олиш.

Интернет тармоғидаги манзил:  ______________________;

8.

Давлат хизматининг қиймати ва уни тўлаш тартиби

Давлат хизмати кўрсатиш учун:

q тўлов ундирилмайди;

q қуйидагилар (давлат божи, йиғим, бошқа тўлов) ундирилади:

1) _____________ сўм миқдорида давлат божи;

2) _____________ сўм миқдорида йиғим;

3) бошқа тўловлар: ________сўм миқдорида ____________.

Тўлаш тартиби:

q ариза бергунгача ёхуд уни бериш вақтида;

q аризани кўриб чиқиш жараёнида;

q давлат хизмати кўрсатиш факти бўйича.


9.

Давлат хизмати кўрсатиш муддати

Давлат хизматлари кўрсатишнинг чекланган муддатлари:

а) ___ иш куни - янгидан берилган аризани кўриб чиқишда;

б) ____ иш куни - давлат хизматлари кўрсатиш бўйича илгари берилган рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин тақдим этилган такрорий аризани кўриб чиқишда.

10.

Давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бериладиган ҳужжатлар номи

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризачига қуйидагилар берилади:

а) ижобий ҳал этилганда:

1) ____________________________________________________;

2) ____________________________________________________;

n) ____________________________________________________.

б) давлат хизмати кўрсатиш рад этилганда:

1) асосланган тарзда рад этиш;

2) ____________________________________________________;

n) ____________________________________________________.

11.

Давлат хизмати регламенти

Давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати:



Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи

Санаси

Рақами

1.




2.




n.




12.

Ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида аризачининг мурожаатларини (таклифларини), шикоятларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа органнинг номи

  

Аризачининг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ёки бошқа орган:

Т/р

Номи

Боғланиш телефони

Жойлашган жойи (почта, электрон манзили)

1.




2.




n.




        

Қўшимча ахборот*

        

13.

Кўрсатилган давлат хизматлари сони тўғрисидаги маълумотлар**

Охирги ҳисобот йилида давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида тушган аризалар сони: _____ та.

Охирги ҳисобот йилида тушган аризалардан қониқтирилганларининг сони: _____ та.


14.

Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар

                   

Т/р

Ҳудудлар номи

Ф.И.О. лавозими

Боғланиш маълумотлари (телефони, электрон почтаси рақами)

1.




2.




n.




Изоҳ:

*) Давлат хизмати паспортини келишишда унга илова тарзида алоҳида тақдим этилади ва ваколатли органнинг расмий сайтида, интерактив давлат хизматларининг Ягона порталида, шунингдек "ягона дарча" марказларининг ахборотлар стендида жойлаштирилмайди.

**) Давлат хизмати паспортини келишиш билан бир вақтда тақдим этилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 626-модда





















































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск