Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2015 й. 358-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 декабрдаги

358-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда "ягона дарча" маркази деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. "Ягона дарча" маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки тезкор бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайди.

"Ягона дарча" марказининг ўз номи ёзилган думалоқ муҳри, штампи ва бланкалари бўлади.


3. "Ягона дарча" маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


4. "Ягона дарча" маркази ўз фаолиятида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳисобот беради.

5. "Ягона дарча" маркази томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда берилган ҳужжатлар юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.



II. "ЯГОНА ДАРЧА" МАРКАЗЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар "ягона дарча" маркази фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:

"ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;

давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;

тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига аниқланган қонунбузарликлар, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қонун ҳужжатлари бузилишларининг белгилари, уларга имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни киритади.

7. "Ягона дарча" маркази ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

тадбиркорлик субъектларини, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик шахсларни давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради;

Давлат хизматлари кўрсатиш рўйхатида назарда тутилган, тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари фақат "ягона дарча" марказлари томонидан кўрсатиладиган Давлат хизматлари рўйхатида (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) назарда тутилган давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;

комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказади;

тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш реестрини (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар, бекор қилиш) электрон тарзда юритади;

ариза берувчиларнинг ваколатли органлар билан контактсиз ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

аризаларнинг ваколатли органларга улар бўйича қарор қабул қилиш ва уларни тегишли равишда расмийлаштириш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди;

аризачиларга аризаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳужжатлар беради;

аризачиларга "ягона дарча" марказига мурожаат қилишганда ахборот ёрдами кўрсатади;

жамоатчиликнинг кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисидаги фикрини ўрганади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


III. "ЯГОНА ДАРЧА" МАРКАЗИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. "Ягона дарча" маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Рўйхатга қўшимча давлат хизматларини киритиш бўйича, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида таклифларни, шунингдек аризачининг давлат хизматлари кўрсатишнинг рад этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун материалларни киритади;

маълумотларнинг тегишли базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

ваколатли органлардан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар ҳамда ахборотларни сўраш ва тўловсиз олиш.

"Ягона дарча" маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9. "Ягона дарча" маркази қуйидагиларга мажбур:

аризачилар билан ўзаро муносабатларни бошқаришнинг ахборот тизимидан, Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталидан (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади), идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимидан фойдаланиш;

давлат хизматлари кўрсатишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этиш;

ваколатли органлар билан Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тарзда ҳамкорликни амалга ошириш;

ўзининг дастурий-аппарат воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича телефон хизмати (call-марказ)нинг зарур даражада ишлашини таъминлаш;

навбатни электрон бошқаришнинг самарали фаолият кўрсатишини ва маъмурий бошқаришни, муайян даврда (кун, ҳафта, ойда) "ягона дарча" маркази орқали хизмат кўрсатилган аризачиларнинг сонини уларнинг тоифалари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари турлари бўйича, қабул қилиш ва хизмат кўрсатилишини кутишнинг ўртача вақтини кўрсатган ҳолда зарур даражада ҳисобга олишни таъминлаш.


10. "Ягона дарча" маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.



IV. "ЯГОНА ДАРЧА" МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


11. "Ягона дарча" маркази фаолиятини таъминлаш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан тушадиган маблағлар, "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 10 фоизи ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

12. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишдан тушадиган давлат божининг барча суммаси, шунингдек "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимлар суммасининг 10 фоизи "ягона дарча" марказларининг даромадларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номига очилган махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Махсус очилган ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига асосан фақат "ягона дарча" марказлари ходимлари таъминотига, моддий-техник базани мустаҳкамлашга, иш ҳақи тўлашга ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

"Ягона дарча" марказларининг маблағларидан фойдаланиш бўйича молиявий операциялар, уларни ҳисобга олиш ва улар бўйича ҳисоботлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, зарур ҳолларда, "ягона дарча" марказлари тузилмасига барча марказ ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


V. "ЯГОНА ДАРЧА" МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ИШ РЕЖИМИ


15. "Ягона дарча" марказига директор бошчилик қилади.

16. "Ягона дарча" маркази директори марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

"Ягона дарча" марказлари ходимлари лавозим маошларига устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.

"Ягона дарча" марказларининг даромадлари ва харажатлари сметасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантиришнинг махсус фонди назарда тутилиши мумкин. Ушбу фонд маблағларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

17. "Ягона дарча" маркази ходимларининг лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади, унда уларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шахсий жавобгарлиги, шунингдек ҳар бир марказ ходимига уларнинг вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб малакавий талаблар мажбурий тартибда белгиланади.

18. "Ягона дарча" марказида меҳнат қонунчилигига мувофиқ беш кундан иборат бўлган иш ҳафтаси белгиланади.


19. "Ягона дарча" марказида унинг 9.00 соатдан 18.00 соатгача танаффуссиз ишлашини таъминлайдиган график белгиланади.

Аризачилар билан ишлаш учун хоналар "ягона дарча" маркази биноси (иморати)нинг биринчи қаватида жойлашади, унинг "ягона дарча" маркази биносига тўсиқсиз киришини таъминлайдиган алоҳида кириш жойи бўлади.

"Ягона дарча" марказининг биноси (иморати)га кириш жойида пешлавҳа ўрнатилади, унда қуйидаги мазмундаги маълумотлар бўлади:

"ягона дарча" марказининг жойлашган жойи (почта манзили);

"ягона дарча" марказининг иш режими;

телефон хизмати кўрсатиш (call-марказ) рақами;

аризачилар учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.


20. "Ягона дарча" маркази биносида тўловларни қабул қилиш бўйича банклар кассалари жойлаштирилиши керак.


21. "Ягона дарча" маркази биносида навбат кутиш навбатни бошқаришнинг электрон тизими ускуналаридан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.

Бино қўшимча равишда аризачиларни "ягона дарча" марказининг телефони, электрон почтаси ва Ягона портал орқали навбатга масофадан туриб ёзиш билан таъминланади.


22. "Ягона дарча" маркази аризачилар учун ахборот стендлари ва тахталари билан жиҳозланади, улар маълумотлар билан танишиш учун қулай бўлган жойда ўрнатилади ва уларда маълумотлар билан танишиш учун қулайлик мавжуд бўлади.


23. Ахборот стендларида "ягона дарча" маркази орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган муҳим ва муфассал маълумотлар, шу жумладан қуйидагилар мавжуд бўлади:

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатлари;

фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари паспортлари;

кўп бериладиган саволлар ва уларга жавоблар (улар ҳар ойда камида бир марта янгилаб борилади);

давлат хизматлари кўрсатиш механизми тавсифланган расмлар, блок-схемалар ва бошқа график чизмалар;

"ягона дарча" марказининг ва Интернет тармоғидаги Ягона порталнинг почта манзили, телефон хизмати (call-марказ)нинг рақами, электрон почта манзиллари;

давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни тўлаш учун банк реквизитлари;

ҳужжатларнинг муфассал рўйхати, шунингдек давлат хизматлари олиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари;

давлат хизматлари олиш учун "ягона дарча" марказига тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини тўлдириш намуналари.

Стендда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам жойлаштирилиши мумкин.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. "Ягона дарча" маркази ходимларига ўз лавозим вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда аризачилар тўғрисидаги ўзларига маълум бўлган маълумотлардан қатъиян хизмат мақсадларида фойдаланилиши керак.


25. "Ягона дарча" маркази ходимлари давлат, банк, тижорат, солиқ сири бўлган ва қонун билан қўриқланадиган бошқа махфий ҳужжатларни ва (ёки) маълумотларни ошкор қилишга, улардан шахсий мақсадларда фойдаланишга ёхуд уларни учинчи шахсларга, шу жумладан ваколатли органларга беришга ҳақли эмас (қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).


26. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 626-модда






































Время: 0.0112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск