Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.07.2003 й. 298-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йид 1 июлдаги

298-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигининг

Апелляция кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида", "Селекция ютуқлари тўғрисида", "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида" ҳамда "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши (кейинги ўринларда Апелляция кенгаши деб аталади) ваколатларини, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини, селекция ютуқларини, интеграл микросхемалар топологияларини, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида амалга оширади.

3. Апелляция кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга доир халқаро шартномаларига, мазкур Низомга амал қилади.



II. АПЕЛЛЯЦИЯ КЕНГАШИНИНГ

ВАКОЛАТЛАРИ


4. Апелляция кенгаши:

а) Агентликнинг талабнома берилган:

саноат мулки объектлари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари;

товар белгилари. хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларига нисбатан қабул қилинган қарорлари юзасидан апелляцияларни кўриб чиқади;

б) манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг:

саноат мулки объектларига;

селекция ютуқларига патент берилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

в) манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг интеграл микросхемалар топологияларининг рўйхатдан ўтказилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

г) манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг:

саноат мулки объектларига ва селекция ютуқларига берилган патентларнинг ҳақиқийлиги;

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилишининг амал қилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

д) қуйидагиларнинг:

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига берилган, товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилиши тўхтатилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

е) товар келиб чиққан жой номи рўйхатдан ўтказилиши бекор қилиниши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

Апелляция кенгаши Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади (кейинги ўринларда "ариза" деб аталади).

5. Апелляция кенгаши апелляция ёки ариза кўриб чиқилиши муносабати билан:

апелляция ёки ариза берган шахслардан, шунингдек бошқа манфаатдор шахслардан апелляцияни ёки аризани кўриб учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олишга;

қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;

Агентлик иҳтиёридаги патент ҳужжатлари ва илмий-техника адабиётлари давлат фондларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.


III. АПЕЛЛЯЦИЯ КЕНГАШИ ТАРКИБИ

ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Апелляция кенгаши Кенгаш раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котибидан иборат таркибда фаолият кўрсатади.

Агентликнинг бош директори Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгаши таркибига Агентлик бош директорининг ўринбосарлари, Патент идорасининг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек мустақил олимлар ва мутахассислар киради.

Апелляция кенгашининг шахсий ва сон таркиби Агентлик бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

7. Апелляция кенгаши раиси, унинг топшириғига кўра эса - унинг ўринбосари Апелляция кенгашининг фаолиятини ташкил этади.


8. Апелляция кенгашида ишлар кенгаш котиби томонидан юритилади. Апелляция кенгаши котиби Апелляция кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.



IV. АПЕЛЛЯЦИЯ КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Апелляция кенгаши фаолияти мажлислар ўтказиш йўли билан ташкил этилади.

Мажлислар заруриятга кўра Апелляция кенгаши раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.

Апелляция кенгаши мажлисида протокол юритилади, уни Апелляция кенгаши раиси ва котиби имзолайди.


10. Апелляция кенгаши мажлисларида апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар қатнашишга ҳақлидирлар. Апелляция ёки ариза берган шахс ва кўриб чиқилаётган иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши керак.

Апелляция ёки ариза берган шахс бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция кенгаши мажлиси кенгаш қарорига кўра кечроқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши Апелляция кенгаши мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.

11. Интеллектуал мулк объектига ҳуқуқий муҳофаза бериш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқишда ва унинг бўйича экспертиза ўтказишда иштирок этган Апелляция кенгаши аъзолари хулоса бериш ёки Апелляция кенгашининг мазкур интеллектуал мулк объекти билан боғлиқ апелляциялар кўриб чиқилаётган мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.


12. Қўшимча материаллар ва маълумотлар зарур бўлган тақдирда улар Апелляция кенгаши томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Апелляция ёки ариза берган шахс ва бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига кўра қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни кўриб чиқиш белгиланган муддатининг ўтиши узайтириш муддатигача тўхтатиб турилади.

13. Апелляциялар ёки аризалар бериш ва уларни Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқиш қоидалари Агентлик томонидан тасдиқланади.

14. Апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция кенгаши апелляцияларни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки апелляцияларни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Апелляция кенгаши қабул қилинган қарорларнинг асосланганлигини ва қонунийлигини таъминлайди.

Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Апелляция кенгаши айни пайтда ушбу рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилишини муддатидан оддин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Апелляция кенгаши қарори юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.


15. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади, шунингдек Агентликнинг расмий нашрида эълон қилинади.

16. Апелляция кенгаши фаолиятини молиялаштириш апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган патент божлари ҳисобига амалга оширилади. Патент божлари Агентликка тўланади.

Патент божлари миқдори, уларни тўлаш муддатлари, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.









































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск