ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.1997 й. 453-сон "Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.1997 й.

N 453



ИДОРАГА ҚАРАШЛИ ИЖТИМОИЙ СОҲА

ОБЪЕКТЛАРИНИ ЖОЙЛАРДАГИ ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БАЛАНСИГА

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий ҳокимият органларининг аҳолини халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат кўрсатиш муассасалари хизматлари билан таъминлашни ташкил этишдаги ролини ошириш, улар фаолиятига ягона ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, ноишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқартириш ҳисобига ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва корхоналарнинг 1998 йил 1 январгача идорага қарашли соғлиқни сақлаш, болалар мактабгача тарбия муассасалари ва умумтаълим мактаблари объектларини, уларни бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлашга босқичма-босқич ўтган ҳолда, корхоналар балансларидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари 1 - 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказилаётган идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини ўз вақтида қабул қилиб олишни амалга оширсинлар;

ўтказилаётган ижтимоий соҳа объектларидан зарур даражада фойдаланишни, моддий-техникавий базани мустаҳкамлаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва корхоналар ижтимоий соҳа объектларини балансдан балансга ўтказишда узоқ муддатли ҳамкорлик шартномалари тузсинлар, уларда ўтказилаётган объект сотиб олишда ва асосли таъмирлашда ёрдам кўрсатилишини, ҳокимликлар томонидан эса болалар мактабгача тарбия муассасалари ва стационарларда корхоналар ходимлари учун зарур миқдорда жойлар ажратиш кафолатлари берилишини назарда тутсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг барча хўжалик юритувчи субъектлар учун 1998 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга соф фойда (даромад)га нисбатан фоизда ҳисобланадиган маҳаллий солиқ жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республиканинг 1998 йилги бюджети параметрлари прогнози билан бир вақтда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга маҳаллий солиқнинг чекланган даражаси тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солиқни ҳисоблаш ҳамда уни маҳаллий бюджетларга тўлаш тартибини ишлаб чиқсин ва солиқ тўловчиларга етказсин, унда ўтказилаётган ижтимоий соҳа объектларини маблағ билан улушли таъминлаш миқдорига кўра ҳудудлар ва корхоналар бўйича табақалаштирилган ставкаларни назарда тутсин;

ҳар йилги бюджетларни тузишда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қабул қилиб олган ижтимоий соҳа объектларини таъминлаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказиш тўғрисидаги намунавий шартнома (низом)ни ишлаб чиқсинлар, унда уларнинг вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар ва корхоналар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш шаклларини назарда тутсинлар;

ўтказилаётган идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларига вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган ҳаражатларни маблағ билан улушли таъминлаш тартибини ишлаб чиқсинлар.


8. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар ва корхоналар Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

қурилиши тугалланмаган ижтимоий соҳа объектларини қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва ўзаро келишувга кўра уларни корхоналар балансидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказсинлар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу объектлар қурилишини тугаллашни қурилишларнинг адресли рўйхатларига киритсинлар. Уларнинг қурилишини давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маҳаллий органлари билан биргаликда ва Республика идоралараро комиссияси билан келишган ҳолда ушбу объектларни ким ошди савдолари орқали белгиланган тартибда сотиш амалга оширилсин;

корхоналар балансидаги энергетика ва коммунал хўжалик объектларини (ёрдамчи станциялар ва уларга хизмат кўрсатувчи линиялар, бутқозонлар, иссиқлик тармоқлари, сув қувурлари, канализация ва бошқа объектларни, технологик объектлардан ташқари) қайта рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда уларни ушбу вазирликлар балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков ҳамда Бош вазир ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск