Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.1999 й. 378-сон "Япония Ҳукуматининг маданият соҳасидаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.1999 й.

N 378




ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ МАДАНИЯТ

СОҲАСИДАГИ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ТЎҒРИСИДА


Япония Ҳукумати томонидан берилаётган 50 млн Япония иенаси миқдоридаги беғараз маблағдан Тошкент шаҳар планетарийсини техникавий жиҳозлаш учун самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Япония Хукуматининг Тошкент шаҳар Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган планетарийни техникавий жиҳозлаш мақсадира 50 млн Япония иенаси миқдорида беғараз маблағ тақдим этаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов Алмашув Ноталари ва илова ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки беғараз ёрдамни олиш учун назарда тутилган барча тартиботларнинг Япония томони билан келишилган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.


4. Беғараз ёрдам ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келтириладиган асбоб-ускуналар ва хизматлар божхона тўловлари (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш йиғимларидан ташкари)дан, барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан озод қилинсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беғараз ёрдам ҳисобига келтириладиган асбоб-ускуналарни олиб келиш ва жойлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртманомасига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган япониялик мутахассисларга консуллик ва бошқа турдаги йиғимлар олмасдан кўп марталик визалар берилишини ҳамда йиғимлар, бож тўловлари ундирмасдан яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказишни таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Х.С. Кароматов ва Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов





























Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск