Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1994 й. 380-сон "1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1994 й.

N 380



1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ

УРУШДА ФАШИЗМ УСТИДАН ҚОЗОНИЛГАН

FАЛАБАНИНГ 50 ЙИЛЛИГИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УНИ НИШОНЛАШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан  қозонилган Fалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида" 1994 йил 16 мартдаги Фармонини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган Fалабанинг 50 йиллигига бағишланган чора-тадбирларини ўтказиш буйича Республика ташкилий қўмитасининг Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1995 йилги бюджетини шакллантиришда дастурий чора-тадбирларни ўтказиш билан борлиқ бўлган зарур маблағларни назарда тутсин;

33 жилдли "Хотира китоби"ни нашр этиш учун  Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси тақдим этган. ҳисоб-китоблар асосида зарур маблағлар ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда Фахрийлар ташкилотлари уюшмаси Кенгаши ҳузурида уруш фахрийларига, ҳалок бўлган жангчиларнинг оилаларига ва уруш йиллари фронт орқасидаги меҳнатчиларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус счёт очсин.

Вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, диний ташкилотлар, хусусий шахсларнинг пул улушлари ва хайр-эҳсонлари махсус счётга ўтказилсин.


4. "Ўздавкинокомпания", Ўзбекистон кинематографчилар уюшмаси ижодий ташкилотлар билан биргаликда 1995 йилнинг апрель ойигача "Ўзбекистон 1941-1945 йиллардаги фашизмга қарши урушда" номли хроникал хужжатли публицистик фильм яратсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва. Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар Fалабанинг 50 йиллигига бағишланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида  бажарилиши учун амалий чоралар кўрсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан козонилган Fалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича Республика ташкилий қўмитаси зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов




























Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск