язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2001 й. 66-сон "Ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2001 й.

N 66



ТАШҚИ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ва "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси қатнашчи ҳисобланган халқаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиқ, шунингдек, тариф билан бошқариш усулларини такомиллаштириш ва улардан устувор фойдаланиш асосида ташқи савдо фаолиятини изчил эркинлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Идоралараро бож-тариф Кенгаши 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ташқи иқтисодий фаолиятни тарифлар билан тартибга солиш чора-тадбирларининг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш, божлар ва йиғимлар ставкаларини белгилаш ва ўзгартириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига (ТИФ ТН) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

республиканинг божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан тарифсиз тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш;

бож-тариф имтиёзлари ва преференцияларнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш ва унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш.


4.

2001 йил 1 мартгача тузилган ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида ҳисобга қўйилган ҳамда улар бўйича товарлар келтирилаётган ва/ёки тўлов амалга оширилаётган импорт контрактлар илгари белгиланган тартибга мувофиқ бажарилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Қуйидагилар 2001 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобил ёнилғиси қуйиш шахобчалари фаолиятини ва автобензин билан таъминлашни яхшилаш масалалари тўғрисида" 1999 йил 7 августдаги 380-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши.


7. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 2 февралдаги

66-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги "ва улардан келтириладиган" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й., 3-4-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 2, 9-модда.