ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Банкротлик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2007 й. 130-сон "Банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш биноларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан хорижий инвесторга текин бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2007 й.

N 130


БАНКРОТ БЎЛГАН "СУРХОН-АДЖАНТА ЛТД."

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

БИНОЛАРИНИ ИНВЕСТИЦИЯ МАЖБУРИЯТЛАРИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ШАРТИ БИЛАН ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТОРГА ТЕКИН БЕРИШ ТЎҒРИСИДА



Банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш биноларидан самарали фойдаланиш, улар негизида тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган замонавий тўқимачилик корхонаси ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Сурхондарё вилояти хўжалик судининг 2005 йил 6 сентябрдаги қарори билан "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонаси банкрот деб эълон қилинганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги;

"Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик компанияси хулосасига биноан банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонаси асбоб-ускуналарини тиклаб бўлмаслиги ва улардан бундан кейин фойдаланиб бўлмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Монополиядан чиқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда тугатувчи бошқарувчи билан биргаликда бир ой муддатда банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасининг мол-мулки хатловдан ўтказилишини ва ушбу мол-мулк "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 143-моддасида белгиланган тартибда тугатувчи бошқарувчи томонидан Термиз шаҳар ҳокимлиги балансига берилишини;

"Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик компанияси мутахассисларини жалб этган ҳолда банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасининг асбоб-ускуналари демонтаж қилинишини ва кейинчалик уларнинг, шу жумладан қисмлар бўйича, сотилишини таъминласин.


3. "Шиндонг Энерком Инк" (Жанубий Корея) компаниясининг банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонаси ишлаб чиқариш майдонларини 2007-2008 йиллар мобайнида тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этиш учун 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция мажбуриятлари остида бепул олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасининг мол-мулкини Термиз шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида "Шиндонг Энерком Инк" компанияси билан банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонаси ишлаб чиқариш майдонларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул бериш бўйича олди-сотди шартномаси тузсин, мулкчилик ҳуқуқи инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилгандан кейин ўтишини назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки банкрот бўлган "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасининг 2007 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қарзи ундириб олишга ишонч йўқлиги сифатида ҳисобдан чиқарсин.


6. Белгилансинки, Ҳиндистон Ҳукуматининг кредит линияси бўйича "Сурхон-Аджанта Лтд." қўшма корхонасига тўғри келадиган қолган қарзларни қоплаш унинг асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкини ким ошди савдоларида сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, тушган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда - Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети прогноздан ортиқча тушумлари ҳисобига амалга оширилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев













































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск