язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2003 й. 386-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2003 й.

N 386



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ УМУМИҚТИСОДИЁТ

КОМПЛЕКСИ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2000 ЙИЛ 29 ДЕКАБРДАГИ 517-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ёқилғи-энергетика комплексини устувор стратегик ривожлантириш асосида иқтисодиётни комплекс, мувозанатли ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, комплекснинг молиявий мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек тармоққа чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплексига (Р.С. Азимов) қуйидаги қўшимча функциялар юклансин:

ёқилғи-энергетика комплексининг республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун база сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда комплекс тармоқларини истиқболли, стратегик ривожлантириш муаммолари юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантириш;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан мувозанатлилигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

геология-разведка ишлари дастурларини амалга оширишга, ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантиришга, комплекс корхоналарини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга чет эл инвестициялари, айниқса тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинишига кўмаклашиш;

ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарининг молиявий барқарорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш, молиявий оқимлар ва корхоналар барқарор ишлашининг мувозанатлилигини таъминлайдиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жалб этиладиган кредит ресурслари қопланишига доир мажбуриятларни ўз вақтида бажариш.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда:

икки ой муддатда ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини танқидий ўрганиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига уни мақбуллаштириш ва босқичларни қисқартириш юзасидан таклифлар киритсин;

бир ой муддатда синовлар ва бурғулаш қурилмаларини ўрнатиш тўғрисидаги махсус низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин, унда мазкур низом бузилганлиги учун жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари назарда тутилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик вазифаларидан келиб чиқиб, самарали, пухта ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари Дастурига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иштирокида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисидаги низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 5 сентябрдаги

386-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг

Ўзбекистон Республикаси олдида турган иқтисодиётни

ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва стратегик

вазифаларидан келиб чиқиб самарали, пухта ва аниқ

мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашини таъминлаш

бўйича чора-тадбирлар дастурига киритиладиган

қўшимчалар ва ўзгартиришлар


1. 1.1 бўлимнинг Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш механизмига тегишли биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларини баҳолаш, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар пул-кредит параметрлари, давлат бюджети, тўлов, тармоқлараро тўлов баланслари, моддий баланслар ва бошқаларни ўзаро боғлашни такомиллаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва йиллик прогнозларини ишлаб чиқиш".


2. 2.1 - қўшимча устуворлик қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

        

Т/р

Стратегик

вазифалар

Умумиқтисодиёт комплекси олдида

турган мақсад ва вазифаларни

амалга ошириш механизми

Муддатлар


Умумиқтисодиёт комплекси

таркибига кирувчи бошқарув

органлари ва тузилмаларнинг

масъулияти, мувофиқлиги

ва ўзаро буйсуниши*


қонун ҳужжатларини

ишлаб чиқишда


қабул қилинган

қарорларни амалга

оширишда


2.1 - қўшимча устуворлик. Ёқилғи-энергетика комплексининг

барқарор фаолият кўрсатиши ва уни ривожлантириш

2.1.1

Ёқилғи-энергетика комплексини барқарор, мутаносиб ривожлантиришни таъминлаш


Ёқилғи-энергетика комплексининг республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш базаси сифатидаги роли ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда унинг тармоқлари муаммоларини ҳал қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;


2003 йил

IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефт-газ" компанияси, Давлат геология қўмитаси, "Ўзбек-энерго" давлат-акциядорлик компанияси




Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2003 йил

IV чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


2.1.2.

Энергия ресурслари захиралари барқарор ва етарлича ўсишини ва уларни ишлаб чиқаришни таъминловчи углеводородларни излаш, разведка қилиш, қазиш, қазиб олиш ва қайта ишлашга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш


Нефть ва газ бўйича геологиия-разведка объектларини кенгайтириш, чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг иқтисодий механизмини, шу жумладан конларни ва хом ашёни қайта ишлаш корхоналарини концессияга бериш йўли билан жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш

.

2001 йил

I чорак,

ҳар йили

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ("Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги)


("Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги), суғурта компаниялари, тижорат банклари


2.1.3.

Ёқилғи-энергетика комплексининг разведка қилинган энергетика захираларидан ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали, оқилона фойдаланилишни таъминлаш


Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани энергетика ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланишни таъминловчи замонавий ресурсларни тежовчи технологияларга босқичма-босқич ўтказиш, энергиянинг муқобил манбаларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш


2001-2003

йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ("Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси)

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ("Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Давлат геология қўмитаси)


2.1.4.

Ёқилғи-энергетика комплексининг энергия ишлаб чиқариш қувватларини ва инфратузилмасини замонавийлаштириш

2001-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси энергетикасида энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

замонавий юқори тежамли буғ-газ қурилмалари жорий этилган ҳолда энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни реконструкция қилиш;

энергетика тармоғига электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш кўпайтирилишини таъминловчи чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

энергиянинг муқобил манбалари: қуёш коллекторлари ва шамол-энергетика қурилмаларидан фойдаланишни кенгайтириш;

бориш қийин ва чекка жойларда энергиянинг автоном манбаларини амалиётга жорий этиш;

энергиянинг нобуд бўлиши ва энергетиканинг атроф муҳитга таъсирини камайтириш имконини берувчи минерал-толали изоляция материаллари негизида энергетика асбоб-ускуналари учун иссиқликдан сақловчи қопламаларнинг янги тоифаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш;

энергиянинг барча турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминловчи энергияни ҳисобга олиш тизимини замонавийлаштириш ва такомиллаштириш, ёритишнинг ушбу эҳтиёжлар учун электр энергияси истеъмолини жиддий равишда камайтириш имконини берувчи юқори самарали приборларини жорий этиш


Дастурни

амалга

ошириш

чора-тад-

бирларини

ҳар йили

аниқлаш-

тирган

ҳолда

2000 йил

декабрь


Иқтисодиёт вазирлиги ("Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси), Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси)

Иқтисодиёт вазирлиги ("Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси), Молия вазирлиги, (Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбек-нефтгаз" компанияси, Давлат геология қўмитаси)

2.1.5.

Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг молиявий барқарорлигини ва барқарор ишлашини таъминлаш

Қуйидаги мақсадларда Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари молиявий оқимларининг мувазанатлилигини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

Ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарининг барқарор ишлаши;

комплекс корхоналарни замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш;

геология-разведка ишлари дастурларининг тўлақонли амалга оширилиши;

жалб қилинган кредит ресурслари бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш


Доимий

равишда

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари, "Ўзбекнефт-газ" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари, "Ўзбек-нефтгаз" компанияси, "Ўзбек-энерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


2.1.6.

Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш

Ёқилғи-энрегетика комплекси тармоқлари ва корхоналарини бошқариш тузилмасини мунтазам равишда танқидий ўрганиш ҳамда уни мақбуллаштириш ва бўғинлиликни қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш


2003 йил

IV чорак,

сўнгра ҳар

йили


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбек-нефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниси, "Кўмир" акциядорлик бирлашмаси


*) Қавсларда Умумиқтисодиёт комплексларига кирмайдиган тузилмалар кўрсатилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 17-сон, 144-модда.