язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ ЎзР 14.06.1991 й. 285-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 14.06.1991 й. 285-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модданинг олдинги таҳрири


19-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга

солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. (ЎзР 14.12.2005 й. ЎРҚ-11-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: Президентнинг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 1-банди


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги: (ЎзР 14.12.2005 й. ЎРҚ-11-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат сиёсати олиб борилишини, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишига доир вазифалар бажарилишини таъминлайди;

ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизи такомиллаштирилишига доир таклифларни ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солиб туради;

ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарув органлари ишини мувофиқлаштиради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


Қаранг: Президентнинг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди




ЎзР 26.12.2016 й. ЎРҚ-416-сон Қонунидан олдинги таҳрири



27-модданинг олдинги таҳрири


27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий,

фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария ва

экология стандартлари ҳамда талаблари


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария ва экология стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


Қаранг: “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун; “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-боби; "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонун 24-моддасининг иккинчи қисми, 25-моддаси

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига:

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган стандартлар ва талабларга мос келмайдиган;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда сертификати, маркировкаси ёки мувофиқлик белгисига эга бўлмаган товарларни олиб кириш тақиқланади.




ЎзР 14.12.2005 й. ЎРҚ-11-сон Қонунидан олдинги таҳрири



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.



19-модда иккинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги:




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда матнининг олдинги таҳрири


Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назоратига тушадиган ташқи иқтисодий фаолият объектларининг рўйхати, шунингдек уларни олиб чиқиш ёки транзит тарзида олиб ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.




ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда матнининг олдинги таҳрири


Олди-сотди ёки айирбошлаш объекти ҳисобланган товарлар (ишлар, хизматлар), ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, қимматли қоғозлар, валюталар ва валюта қимматликлари, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турларига, транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига (бундан кейин матнда - товарлар деб юритилади) нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши мумкин, ташқи иқтисодий фаолиятда фойдаланилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно.



11-модданинг олдинги таҳрири


11-модда. Ташқи савдо фаолияти


Халқаро товарлар айирбошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти ташқи савдо фаолияти ҳисобланади.

Ташқи савдо фаолияти товарларни экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади.

Товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига, уларни қайта олиб кириш мажбуриятини олмасдан, олиб чиқиб кетилиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, экспорт деб эътироф этилади.

Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига, уларни қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олмасдан, олиб кириш импорт деб эътироф этилади.



24-модданинг олдинги таҳрири


24-модда. Ҳимоя чоралари


Агар бирор-бир товар худди шундай товарни ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарни Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиларига зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш хавфини юзага келтирадиган миқдорларда ва (ёки) шундай шартлар асосида олиб кирилса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ шундай зарар етказилиши хавфининг олдини олиш ёки бундай зарарни бартараф этиш учун зарур бўладиган даражадаги ҳамда зарур бўладиган муддатдаги ҳимоя чораларини кўришга ҳақлидир.

Ҳимоя чораларини қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



25-модданинг олдинги таҳрири


25-модда. Компенсация чоралари


Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига бевосита ёки билвосита субсидияланган товарлар олиб кирилган тақдирда, агар бундай олиб кириш Ўзбекистон Республикасининг худди шундай товарларни ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарларни ишлаб чиқарувчиларига зарар етказса ёки зарар етказиш хавфини юзага келтирса ёхуд Ўзбекистон Республикасида худди шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) кенгайтиришга тўсиқ бўлувчи шарт-шароитларни юзага келтирса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бундай товарларни олиб кириш орқали етказилган зарарни ёки зарар хавфини бартараф этиш учун компенсация чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Компенсация чораларини қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



26-модданинг олдинги таҳрири


26-модда. Демпингга қарши чоралар


Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экспорт қилган мамлакатдаги реал баҳодан ва (ёки) экспорт қилиш пайтидаги ишлаб чиқариш баҳосидан кўра паст нархда товарлар олиб кирилган тақдирда, агар бундай олиб киришлар Ўзбекистон Республикасининг худди шундай товарларни ишлаб чиқарувчиларига зарар етказса ёки зарар етказиши мумкин бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикасида худди шундай товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) кенгайтиришга тўсқинлик қилса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ демпингга қарши чораларни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Демпингга қарши чораларни қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.