Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2012 й. 119-сон "Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2012 й.

N 119


ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР БЕРГАНЛИК

УЧУН ГЕРБ ЙИҒИМИ МИҚДОРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки:

гербли гувоҳномалар бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона намунада тасдиқланадиган тегишли ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади;

гербли гувоҳномалар бланкларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларини янги гербли гувоҳномалар бланклари билан;

гербли гувоҳномалар бланкаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлансин.

4. Гербли гувоҳномаларни улар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача амалдаги бланкларда расмийлаштириш ва беришга рухсат этилсин.

5. Ушбу қарор билан тасдиқланган янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида белгилансин.

5-1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди.

6. Белгилансинки, герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

15 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

85 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ҳамда гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига сарфланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2012 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 25 апрелдаги

119-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2012 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини

йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш, герб йиғимини жорий қилиш тўғрисида" 1997 йил 30 июндаги 330-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шакли ва герб йиғими миқдори тўғрисида" 2003 йил 5 июндаги 249-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 193-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 29-модда































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск