Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2011 й. 346-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2011 й.

N 346


ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2012 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда олис аҳоли пунктларида ФҲДЁ органларига бўлган эҳтиёжни ўргансин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, тасдиқланган мезонлардан келиб чиқиб, ФҲДЁ органлари ходимлари сонини белгиласин;

икки ой муддатда ФҲДЁ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутадиган ФҲДЁнинг ягона электрон архивини ташкил этиш, шунингдек ҳужжатлар ва архив материаллари сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тегишли хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда ФҲДЁ органларини тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат-касса машиналари билан тўлиқ жиҳозлашни таъминласин.


3. Белгилансинки, ФҲДЁ органлари таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 30 декабрдаги

346-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти

ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал

идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил

12 апрелдаги 147-сон қарорига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимча

2. 28-илованинг 1-банди саккизинчи хатбошидаги "Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бўлимлари бошлиқлари (мудирлари) ва" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 563-модда



























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск