ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Адабиёт, саньат ва меъморчилик соҳасида Навоий (Низомиддин Мир Алишер Навоий) номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.02.1991 й. 33-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 6 февралдаги

33-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Адабиёт, саньат ва меьморчилик соҳасида

Навоий (Низомиддин Мир Алишер Навоий)

номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат

мукофотлари тўғрисида

НИЗОМ



1. Навоий номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари:

адабиёт, журналистика, санъат ва меъморчилик соҳасидаги алоҳида машҳур, йирик, ғоявий мазмуни чуқур ва бадиий жиҳатдан юксак, энг яхши анъаналарни давом эттирадиган, миллий, умумиттифоқ ва жаҳон маданияти ривожига катта ҳисса қўшадиган, жумҳурият ва мамлакатдаги янгиланиш ва қайта қуриш жараёнларини ҳар томонлама очиб берадиган, умуминсоний қадриятларнинг ва инсонпарварлик ғояларининг қарор топишига, Ўзбекистон адабиёти, санъати ва меъморчилигининг бутуниттифоқ ва халқаро нуфузини оширишга фаол ёрдам берадиган асарлар;

эстетика ва адабий-бадиий танқид бўйича энг машҳур ишлар учун берилади.


2. Навоий номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари ҳар уч йилда бир марта, ҳар бири ўн минг сўмдан учта мукофот миқдорида берилади.


3. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари қўмитаси томонидан (бундан кейин "Қўмита" деб аталади) кўриб чиқиш учун адабиёт, журналистика, публицистика, мусиқа, театр-саҳна, рақс-хореография, тасвирий, ҳалқ амалий санъати, меъморчилик (жумладан, халқаро ҳисобда турувчи қадимий шаҳарларни қайта куриш, меъморчилик ёдгорликларини таъмирлаш бўйича), кинематография асарлари, барча тур, жанр ва шакллардаги концерт ижрочилик программалари, бадиий ижод назарияси ва тарих (адабиётшунослик, санъатшунослик, адабий бадиий танқид) бўйича ишлар, шунингдек, ўзбекча адабий асарларни сўзма-сўз таржима қилмасдан, бевосита оригиналдан чет тилларга қилинган таржималар қабул қилинади.

Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотларини олиш учун мукофотга тақдим қилингунгача кўпи билан беш йил мобайнида ССЖИда ҳамда чет элларда, халқаро учрашувларда, фестиваллзрда ва бошқа маданият анжуманларида эълон қилинган, нашр қилинган, оммавий равишда ижро этилган, кўрсатилган ва намойиш килинган асарлар ҳамда илмий ишлар тақдим этилади.

Қўмита Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотига тавсия этилган ишларни мукофот бериладиган йилдан олдинги йилнинг 1 апрелигача қабул қилади. Ушбу муддатдан кеч топширилган ёки мазкур Низомда ва Қўмита йўриқномасида кўрсатилган материаллар -илова қилинмаган тақдимномалар кўриб чиқилмайди ва улар тақдим этилган ташкилотларга қайтарилади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Қўмита раёсати тасдиқлаган йўриқномада белгиланади.


4. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотларини олишга такдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ижодий уюшмаларнинг, жумҳурият, Бутуниттифоқ ва халқаро жамоатчилик ташкилотларининг коллегиал органлари томонидан қабул қилинади. Меҳнат, ижодий ва илмий жамоалар қайд этилган ташкилотларга кўриб чиқиш учун Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклиф киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикрларини Қўмитага маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


5. Илгари Ленин, ССЖИ Давлат мукофотларига, ССЖИ Министрлар Совети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети мукофотига, Ҳамза номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотига сазовор бўлган (ёки олишга тақдим этилган) ишлар Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотига тавсия қилинмайди.

Айнан битта номзод биттадан ортиқ иш бўйича Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотига тавсия қилиниши мумкин эмас.

Бутуниттифоқ мукофотларини ва Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотини олиш учун танловларда қатнашган ва жамоатчилик маъкуллаган, аммо овоз бериш натижасида уларга сазовор бўлмаган ишлар Қўмитанинг қарорига кўра, умумий асосларда яқин орадаги икки йилда Ҳамза номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотини олиш учун танловда қатнашишга қабул қилиниши мумкин.

Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофоти такроран берилмайди.


6. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотига тақдим этувчи жамоа фақат ижодий ҳиссаси хал қилувчи бўлган асосий муаллифларнигина киритиши керак. Мукофот олишга талабгорлар таркибига кишиларни маъмурий, маслаҳатчилик ва ташкилий ишлар белгиси бўйича киритишга йўл қўйилмайди. Талабгорлар сони тўрт кишидан ошиши мумкин эмас.

Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофоти Ўзбекистон ҳаёти, адабиёти, санъати ва меъморчилиги билан боғлиқ бўлган энг яхши ишлари учун иттифоқдош жумҳуриятлар ва чет мамлакатларнинг маданият арбобларига ҳам берилиши мумкин.


7. Қўмитада кўриб чиқишга қабул қилинган ишлар рўйхати, муаллифлари ва тавсия этган ташкилотлар номи кўрсатилган ҳолда, мукофотлар берилишидан кечи билан олти ой олдин "Халқсўзи", "Совет Ўзбекистони", "Правда Востока" ва "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газеталарида эълон қилинади.

Қўмита аъзолари такдим этилган ишлар билан танишадилар, жамоатчилик фикрини, танқидий мулоҳазаларни, экспертлар, эксперт комиссиялари, маданият муассасалари ва илмий тадқиқот имститутларининг хулосаларини ўрганишади, тавсия этилган асарларни шўъбаларнинг мажлисларида муҳокама қилишади, энг муносиб асарларни танлаб олишади.


8. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотларини олиш учун кўриб чиқишга қабул қилинган ишлар тўғрисида жамоатчиликнинг холис фикрини аниқлаш мақсадида давлат идоралари, жамоатчилик ва ижодий ташкилотлар газета ва журналлар билан биргаликда матбуотда, радио эшиттириш ва телевизион кўрсатувларда, кўргазмаларда, жамоатчиликнинг йиғилишларида, ижодий, илмий, ўқув ва меҳнат жамоаларида уларнинг ҳар томонлама муҳокама этилишини таъминлайдилар. Муҳокамаларнинг материаллари ўз вақтида Қўмитага топширилади ҳамда улар танловга тақдим этилган ишларни кўриб чиқишда ҳисобга олинади.

Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотларини олишга тавсия этилган спектаклларни, мусиқий асарларни, концерт дастурларини, кино за телефильмларни, тасвирий санъат асарлари ва бошқа ишларни кўриш ҳамда тинглашни ташкил этиш гегишли равишда ЎзССЖ Маданият вазирлигига, ЎзССЖ Давлат телезидение ва радио эшиттириш қўмитасига, ижодий уюшмаларга ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва ташкилотларга юклатилади.

Кўрсатилган талаблар бажарилмаганда Қўмита ишни кўриб чиқишдан воз кечиши мумкин.


9. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотларини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарорни Қўмита таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилади.

Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотлари Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони билан берилади. Фармон 9 февралда - Алишер Навоий туғилган кунда матбуот, радио ва телевидение орқали эълон қилинади.


10. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда лауреатлик дипломлари, нишонлари топширилади.

Мукофотнинг пули муаллифлар жамоаси ўртасида баб-баравар тақсимланади. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлат мукофотининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига Ленин ва ССЖИ Давлат мукофотлари лауреатлари фахрий нишонларидан кейин тақилади.


11. Навоий номидаги ЎзССЖ Давлаг мукофоти вафот этган лауреатининг (ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг) дипломи ва фахрий нишони ёдгорлик тариқасида унинг оиласига қолдирилади ёки берилади. Мукофотнинг пули Ўзбекистон ССЖнинг фуқаролик қонунида кўзда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.


























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск