Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 13.03.2004 й. Ф-1924-сон Фармойишига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2004 йил 13 мартдаги

Ф-1924-сон Фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида

Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг

қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш

бўйича кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгашнинг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.


2. Кенгашга давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилишга қаратилган асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш юклатилади.


3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда ушбу Низом асосида амалга оширади.



II. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

давлат ва жамият қурилишини, суд-ҳуқуқ тизимини демократик янгилаш соҳасидаги ҳуқуқий майдонни шакллантириш жараёнини танқидий таҳлил этиш; давлат ва жамият қурилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар ва мақсадли вазифаларни ҳисобга олган ҳолда қонун ижодкорлиги ишларининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш;

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган давлат ва вакиллик органларининг, ташкилот ва муассасаларнинг, шунингдек илмий жамоатчиликнинг қонун ижодкорлиги фаолияти ҳамда давлат ва жамият қурилишини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, уларнинг тўлақонлиги ва уйғунлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини демократлаштириш ҳамда шакллантириш жараёнини чуқурлаштириш шароитларида суд ҳокимиятини ислоҳ қилиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш, саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;

ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланиши соҳасидаги камчиликлар ("оқ доғлар")ни аниқлаш; давлат ва жамият қурилишининг аниқ муаммоларини ҳал этиш учун зарур бўлган қонунлар, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, қонун ижодкорлиги фаолиятида такрорийлик, параллелликни истисно этувчи тизимлилик ва изчилликни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси норма ва қоидаларининг қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда амалга оширилиши тўлиқлигининг мониторинги; Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги қоидаларини тўла амалга ошириш учун зарур бўлган қонунларни қабул қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

мамлакат қонунчилигида халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари устуворлигини ҳамда инсон ҳуқуқларининг бирламчилигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари)ни янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришни, фуқароларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва самарали иштирок этишини таъминлайдиган қонунларни қабул қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини, уларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашга йўналтирилган қонун билан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онгини юксалтириш юзасидан тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.



III. КЕНГАШНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


5. Кенгаш:

амалдаги қонун ҳужжатларини чуқур таҳлил этилишини ташкил қилади ва қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш дастурларини қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади; қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган давлат ва вакиллик органларининг, ташкилот ва муассасаларнинг қонун ижодкорлиги ҳамда давлат ва жамият қурилишини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, суд ҳокимиятини ислоҳ қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида амалга оширилиши мониторингини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси принциплари ва нормаларининг тўла амалга оширилиши учун зарур бўлган қонунларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич, изчил қабул қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

илғор хорижий мамлакатларнинг давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги қонунчиликни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича тажрибасини чуқур таҳлил қилиш асосида унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тадбиқ этилиши масалаларини кўради;

фуқаролик жамияти институтлари (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари)ни ривожлантириш, фуқароларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолининг давлат ва жамият бошқарувида самарали иштирок этишини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва тайёрлайди;

шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини, давлат-ҳуқуқий, суд соҳасида инсонпарварлик ва одиллик принципларини изчил амалга оширилишини кафолатлайдиган қонунларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, аҳолининг, айниқса ёшларнинг, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш, илмий жамоаларнинг давлат-ҳуқуқий ва суд тизимини такомиллаштириш борасидаги долзарб муаммоларни ҳал қилишга, қонунчилик ва ҳуқуқнинг қўлланилиши амалиётида илмий изланишларнинг натижаларидан самарали фойдаланишда кўмаклашишга, миллий ҳуқуқ мактабини шакллантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини сафарбар этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.


6. Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслардан Кенгаш олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда талаб қилиш ҳамда олиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ижроия ҳокимият органларининг маълумотлар банкидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

кенгашга юклатилган айрим вазифаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлари ва комиссиялари тузиш, уларда иштирок этиш учун олимлар ва амалиётчи-мутахассисларни жалб этиш.



IV. КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Кенгаш унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.


8. Кенгаш раиси унинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва Кенгашга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир.


9. Кенгашнинг фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик принципларига асосланади.


10. Кенгаш мажлислари унинг ваколати доирасига кирувчи масалаларнинг тайёрлик даражасига кўра, лекин камида йил чорагида бир марта ўтказилади.


11. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Кенгаш мажлисида Кенгаш раиси ва котиби томонидан имзоланадиган баённома юритилади.


12. Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича, шунингдек тадбирлар дастурига киритиладиган масалаларни тайёрлаш учун унинг аъзолари таркибидан ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин. Ишчи гуруҳлари фаолиятининг йўналишлари ва таркиби Кенгаш қарори билан тасдиқланади.


13. Кенгаш фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш, Кенгаш иши ҳақидаги маърузаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчисининг хизмати томонидан амалга оширилади.


14. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 125-модда.



































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск