Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.1992 й. ПФ-466-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Жаҳон муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.08.1992 й.

N ПФ-466



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДА ЖАҲОН

МУАММОЛАРИ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мустақил ва суверен мамлакат сифатида Ўзбекистон давлат тарихининг янги эҳтиёжларидан, уни ривожлантириш истиқболлари ва стратегиясини ҳар томонлама асослаш ҳамда илмий жиҳатдан пухта ишлаб чиқиш, жаҳон демократик ислоҳотлари ва конституциявий ҳокимиятнинг самарали ишлаши тажрибасини ҳисобга олиш, республика ички ва ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, унинг иқтисодий ва ижтимоий турмушида туб ислоҳотларни амалга ошириш, шунингдек унинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб:


1. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузурида Жаҳон муаммолари институти ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

- Ўзбекистоннинг давлат, сиёсий, иқтисодий ва маънавий тараққиёти муқобил концепциялари ҳамда андозаларини ишлаб чиқиш ва эксперт баҳосини бериш;

- умумжаҳон тараққиёти тенденциялари ва хусусиятлари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш ҳамда уларнинг тараққиёт истиқболини белгилаш;

- энг нуфузли халқаро, ҳукуматлараро ва минтақавий сиёсий ҳамда иқтисодий институтлар фаолиятининг асосий йўналишлари ва хусусиятини таҳлил қилиш;

- турли мамлакатлар билан минтақаларнинг сиёсий ва иқтисодий турмушини қиёсий ўрганиш, уларнинг ривожланиш тажрибасини умумлаштириш;

- ташқи сиёсий фаолиятда Ўзбекистон миллий манфаатларининг йўналишларини белгилашга доир тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда уларга муҳофаза қилишга оид тавсияномаларни тайёрлаш;

- ҳарбий сиёсат соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва республиканинг мудофаа концепциясини ишлаб чиқишда қатнашиш;

- Ўзбекистонда ижтимоий соҳага йўналтирилган бозор иқтисоди унинг тармоқлари мажмуини шакллантириш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил этиш;

- республиканинг бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик қилишида энг мақбул йўллар ва йўналишларни излаш;

- республика хорижий шериклар билан тузадиган иқтисодий ва битимларининг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;

- жаҳон майдонида умумий савдо ҳолатини ўрганиш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш шаклларини излаш;

- жаҳон тажрибасини ҳисобга олиб Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштиришга оид таклифлар ва тавсияларни тайёрлаш;

- республикада қабул қилинадиган қонунлар ва ҳуқуққа оид ҳужжатларнинг лойиҳаларига халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан эксперт баҳосини бериш;

- миллатлараро муносабатларни ўрганиш ҳамда миллий ва фуқаролар тотувлигини таъминлашга оид тавсияларни ишлаб чиқиш;

- мунтазам суратда социологик савол-жавоблар ўтказиш ва эксперт баҳолар бериш йўли билан республиканинг ички ва ташқи сиёсати тўғрисида жамоатчиликнинг, шу жумладан халқаро жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш Ўзбекистон тўғрисида холисона тасаввурларни шакллантириш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқиш;

- жаҳон матбуоти ва вақтли нашрларининг тезкор шарҳларини тайёрлаш;

- сиёсий ва иқтисодий тусдаги вақтли маълумотномалар чиқариш.


3. Аниқ тадқиқот дастурлари ва илмий топшириқларни бажариш учун юқори малакали мутахассислар шартнома асосида институтда ишлашга қабул қилинсин.

Институтга қўшма тадқиқотлар ўтказиш учун катта илмий марказларнинг мавжуд потенциалини, таниқли олимларни, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг таниқли олимларини ўриндошлик шарти билан жалб этиш ва якка шахсий шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.

Институтга амалдаги қонунларга мувофиқ шартномавий асосда тадқиқот ишларини бажаришга рухсат берилсин.


4. Институтга ўзбек, инглиз ва рус тилларида йилига 6 марта ҳар бир сони 6-8 босма табоғи ҳажмида бўлган "Ўзбекистон ва ҳозирги дунё" номли ижтимоий-сиёсий журнал, шунингдек вақтли нашрлар ҳамда мавзуларга оид тўплам чиқаришга рухсат этилсин.


5. Жаҳон муаммолари институтини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат котиби ўртоқ Р.Р. Ражабов раислигида комиссия тузилсин.

Комиссияга бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармон бажарилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишининг лойиҳасини тақдим этиш топширилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 419-модда





































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск