ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.05.2015 й. 120-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 13 майдаги

120-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона

реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланади:


давлат хизмати - ариза берувчиларнинг сўровлари бўйича давлат органларининг функциялари амалга оширилиши бўйича давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Давлат хизматини, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари уларга юкланган бўлса, бошқа ташкилотлар ҳам кўрсатиши мумкин;

ариза берувчи - сўров билан давлат органига мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри (кейинги ўринларда Ягона реестр деб аталади) - давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ахборотни ўз ичига оладиган, Интернет тармоғидаги очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси;


давлат хизмати кўрсатиш натижаси - давлат хизмати кўрсатиш регламентига мувофиқ давлат органлари томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишда ифодаланган, ариза берувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг амалга оширилиши, шу жумладан, ариза берувчиларга тегишли ахборот ва ҳужжатларнинг тақдим этилиши;


давлат хизмати кўрсатиш регламенти - электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат.

3. Ягона реестр қуйидаги мақсадда шакллантирилади ва юритилади:

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари тўғрисида батафсил ахборотни тақдим этиш;

давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш;

давлат хизматлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни мақбуллаштириш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Ягона реестр давлат хизматларининг қуйидаги турларини ўз ичига олади:

ариза берувчиларнинг ҳуқуқларини белгилаш (битимларни, мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш ва шу кабилар);

ёзма ва бошқа шаклда расмийлаштириладиган юридик фактларни аниқлаш (маълумотномалар, гувоҳномалар, лицензиялар, рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш, штамплар қўйиш ва шу кабилар);

ахборот бериш (кўчирмалар бериш, ахборотни эълон қилиш ва шу кабилар).

Ягона реестр қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматларининг бошқа турларини ҳам ўз ичига олади.


5. Ягона реестр давлат тилида шакллантирилади ва юритилади ҳамда рус ва инглиз, шунингдек бошқа тиллардаги тенг қийматли ёки қисқартирилган версияларига эга бўлиши мумкин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ягона реестр оператори ҳисобланади.


7. Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ давлат органлари билан биргаликда Ягона реестр оператори томонидан амалга оширилади.

Ягона реестр ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ юритилади.



II. ЯГОНА РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


8. Давлат органлари кўрсатиладиган давлат хизматлари, уларнинг ихтиёрида бўлган шакллар ва бланкаларнинг хатловини ўтказиш асосида давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг регламентларини, шунингдек шакллар ва бланкалар, ҳужжатлар ва бошқа ахборот намуналарини тайёрлайдилар ва электрон кўринишда Ягона реестрга киритадилар.

Давлат хизматининг регламентини ишлаб чиқишда давлат органи тегишли идоралараро сўров юборилган пайтдан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатлар ва ахборот (архив ҳужжатлари асосида тақдим этиладиган архив маълумотномалари ва ахборотидан ташқари) мавжуд бўлган манфаатдор давлат органларидан олиш муддатини назарда тутиши шарт.


9. Давлат органига бериладиган ҳужжатлар ва ахборотнинг шакллари ва бланкаларининг намуналари Ягона реестрга электрон кўринишда киритилади.


10. Давлат хизмати кўрсатишда бошқа давлат органлари иштирок этган тақдирда, ушбу давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, ҳужжатлаштириш ва Ягона реестрга киритиш давлат хизмати кўрсатилишининг якуний натижасини тақдим этаётган орган томонидан амалга оширилади.

Агар давлат хизмати кўрсатилишининг якуний натижаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилса, ушбу давлат хизмати тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш, ҳужжатлаштириш ва Ягона реестрга киритиш мазкур давлат хизмати бўйича ҳужжатлар ва ахборот кўриб чиқилишини ташкил қилиш учун масъул бўлган давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ишчи органи) томонидан амалга оширилади.


11. Ягона реестрга киритиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши керак. Ушбу маълумотларда ноаниқликлар, қисқартмалар ва хатолар бўлмаслиги лозим.

Давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатларнинг тақдим этиладиган электрон нусхалари ва уларнинг матни яхши фарқланадиган, нусхалар сифати эса ҳужжатнинг ўқилишини қийинлаштирмаслиги керак.

Агар давлат хизмати олиш бошқа органлар томонидан бериладиган тегишли ҳужжатлар ва маълумотномаларни йиғишни назарда тутса, давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларда ушбу ҳужжатларнинг берилиши учун масъул бўлган органлар кўрсатилган ҳолда, мазкур ҳужжатларнинг батафсил рўйхати берилиши керак.


12. Давлат органи томонидан Ягона реестрга маълумотлар киритилгандан кейин Ягона реестр оператори ушбу маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ва давлат хизматини рўйхатга олади.

Ноёб реестр рақамини кўрсатган ҳолда давлат хизматининг Ягона реестрда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома электрон кўринишда давлат хизмати Ягона реестрда рўйхатга олинган кундан кейин бир иш куни мобайнида давлат органига юборилади.


13. Давлат органи томонидан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда нотўғри расмийлаштирилган ёки бошқа камчиликлар мавжуд бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар Ягона реестрга киритилган тақдирда, оператор беш иш куни мобайнида, рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатиб, давлат хизматини Ягона реестрда рўйхатга олишни рад этади.

Давлат органи иш жараёнида аниқланган камчиликларни уч иш куни мобайнида бартараф этади ва давлат хизмати тўғрисидаги тегишли маълумотларни Ягона реестрга такроран киритади.

Камчиликлари аниқланган, Ягона реестрга киритилиши керак бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни ўзгартириш ёки тўлдириш уларни бошқа давлат органлари билан келишиш, белгиланган тартибда тасдиқлашга сабаб бўлса ёки аниқланган камчиликларни иш жараёнида уч кун мобайнида аниқлашга тўсқинлик қиладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда, давлат органи аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатларини кўрсатиб, бу ҳақдаги тегишли ахборотни Ягона реестр операторига киритади.

Илгари аниқланган ва тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлган давлат хизмати тўғрисидаги тегишли маълумотлар такроран киритилган тақдирда пайдо бўладиган барча масалалар давлат органи ва Ягона реестр оператори ўртасида иш жараёнида дарҳол ҳал этилади.



III. ЯГОНА РЕЕСТРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


14. Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизмати кўрсатиш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда давлат органи бир кун муддатда, асосларни кўрсатиб, электрон кўринишда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритади.


15. Ягона реестр оператори томонидан Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлардаги ўзгартиришлар ва қўшимчаларни кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 12-13-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда Ягона реестрда киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг санаси ва моҳияти тўғрисида тегишли белги қўйилади.


16. Давлат хизмати бекор қилинган тақдирда давлат органи бир ҳафта муддатда, чиқариш учун асосларни кўрсатиб, давлат хизматини Ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисида электрон кўринишда Ягона реестр операторини хабардор қилади.

Давлат хизмати Ягона реестрдан чиқарилганда давлат хизмати тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ чиқариб ташланмайди, балки ушбу давлат хизмати бекор қилинганлиги, шунингдек мазкур хизмат бекор қилинган сана ва бунинг асоси тўғрисида тегишли белги киритилади.


17. Бекор қилинган давлат хизматининг ноёб реестрли рақами реестрдан чиқарилмайди ва Ягона реестрда янгидан рўйхатга олинган бошқа давлат хизматларига берилмайди.



IV. ЯГОНА РЕЕСТР ОПЕРАТОРИ ВА ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

18. Ягона реестр оператори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат хизматлари тўғрисида нотўғри расмийлаштирилган, шунингдек ҳужжатлари, шакллари, бланкаларида камчиликлар мавжуд маълумотларни Ягона реестрда рўйхатга олмаслик;

давлат хизматларини Ягона реестрга киритиш ёки унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

давлат хизматларининг сифатли регламентланишини таъминлашга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


19. Ягона реестр оператори қуйидагиларга мажбур:

давлат хизматларининг Ягона реестрда рўйхатга олинишини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

Ягона реестрдаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматларининг ягона порталида эълон қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлардан кеча-кундуз фойдалана олишларини таъминлаш;

Ягона реестрнинг узлуксиз ишлашини, шунингдек ундаги маълумотларнинг сақланишини ва фойдалана олиш мумкинлигини таъминлаш;

давлат хизматлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни шакллантириш ва юритиш учун давлат органларининг Ягона реестрдан фойдалана олишларини таъминлаш;

давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни Ягона реестрда рўйхатга олишдан олдин уларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш;

кўрсатиладиган давлат хизматларини таҳлил қилиш ва давлат органлари томонидан амалга ошириладиган тартиботларнинг такрорланишини истисно этиш, шунингдек муддатларни ва ариза берувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ва ахборотни қисқартириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


20. Давлат органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган тартибда давлат хизмати кўрсатиш регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.


21. Давлат органлари қуйидагиларга мажбур:

ўзлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг регламентланишини ва Ягона реестрда ҳужжатлаштириш учун улар тўғрисида маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда давлат хизматларини хатловдан ўтказиш ва улар тўғрисидаги Ягона реестрдаги маълумотларни актуаллаштириш;

давлат хизматлари кўрсатиш регламентларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган ёки ушбу давлат хизматлари бекор қилинган тақдирда, давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш бўйича таклифлар киритиш;

ушбу Низомга мувофиқ давлат хизматларини Ягона реестрда рўйхатга олиш учун мазкур хизматлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни тақдим этиш.

Давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Давлат сирларининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор бўлишига олиб келиши мумкин бўлган маълумотларни Ягона реестрга киритиш тақиқланади.


23. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарорига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини давлат органларида жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини ўрганиш асосида Ягона реестрга киритилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан назоратни амалга оширади.

24. Ушбу Низом талабларини бажаришда давлат органлари ва Ягона реестр оператори ўртасида пайдо бўладиган баҳслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.


25. Ягона реестрда рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан масъулият давлат органларининг тегишли раҳбарлари зиммасида бўлади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари

ягона реестрини шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Хатти-ҳаракатлар


Субъектлар


Муддатлар


1-босқич

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри ахборот тизимини яратиш ва ишга тушириш.


Ягона реестр оператори

2015 йил

1 июлгача

2-босқич

Аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматларини хатловдан ўтказиш ва регламентлаш.


Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

2015 йил

1 сентябргача

3-босқич

Ягона реестрга давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, уларни кўрсатиш регламентларини, шакллар ва бланкалар намуналарини, шунингдек давлат хизматлари кўрсатувчи органларга бериладиган қўшимча маълумотлар ва ахборотни электрон кўринишда киритиш.


Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

2015 йил

1 октябргача

4-босқич

Давлат хизматининг уни кўрсатиш регламентига мувофиқлиги юзасидан давлат хизмати кўрсатиш тўғрисида киритилган маълумотларни кўриб чиқиш, Ягона реестрда рўйхатга олиш (ўзгартиришлар киритиш).


Ягона реестр оператори

бир ҳафта

муддатда

5-босқич

Давлат хизматининг Ягона реестрда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги билдиришномани юбориш.


Ягона реестр оператори

рўйхатга

олинган

кундан кейин

1 иш куни

мобайнида


Талаблар бузилган тақдирда давлат хизматининг Ягона реестрда рўйхатга олинишини рад этиш ва бартараф этиш учун аниқланган камчиликлар тўғрисидаги билдиришномани юбориш.


Ягона реестр оператори

5 иш куни

мобайнида

6-босқич

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва давлат хизмати тўғрисидаги тегишли маълумотларни Ягона реестрга такроран киритиш.


Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

3 иш куни

мобайнида

7-босқич

Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги регламентга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда Ягона реестрга киритиш.


Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

ўзгартириш

киритилган

пайтдан

бошлаб

1 иш куни

мобайнида


Ягона реестрда рўйхатга олинган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ушбу схеманинг 4 ва 5-босқичларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш.


Ягона реестр оператори

белгиланган

муддатларда

         





Низомга

2-ИЛОВА


Давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг

ЯГОНА РЕЕСТРИ

        

Давлат

хизматининг

ноёб реестр

рақами


Давлат

хизматининг

номи


Давлат хизматини

кўрсатиш натижасини

берувчи ваколатли

органнинг номи


Давлат хизмати

кўрсатилаётган

ариза берувчилар

тоифалари


Давлат хизмати

кўрсатиш

шакли (анъ-

анавий ва

электрон)


Давлат

хизмати

кўрсатиш

нархи


Давлат

хизмати

кўрсатиш

муддатлари


1

2


3

4

5

6

7
















Жадвалнинг давоми

Давлат

хизмати

кўрсатиш

регламенти


Давлат хизмати

кўрсатиш учун

талаб қилинадиган

ҳужжатлар


Ахборот ҳамкорлиги

орқали олинадиган

ҳужжатлар ва

ахборотлар ҳамда

уларни берадиган

давлат органлари


Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижаси

Давлат хизмати

кўрсатиш натижасида

бериладиган ёки давлат

хизмати олиш учун

фойдаланиладиган шакллар ва бланкалар


Давлат

хизматлари,

шакллари ва

бланкалари

ягона реестрига

ҳавола


8


9

10

11

12

13













Изоҳ: давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг ягона реестри давлат хизматлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 235-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 37-модда

































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск