ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.02.2006 й. 16-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 6 февралдаги

16-сон қарорига

ИЛОВА



Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган

параметрлари бажарилишининг йил чораги ва

ойлик жадваллар асосидаги мониторингини

олиб бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш тартибини белгилайди.


2. Қиймат ёки моддий баланс тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда йил чораги ва ойлар бўйича баланс параметрлари бажарилиши жадвалини ишлаб чиқади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига тақдим этади ва у кейинчалик тегишли Комплекс раҳбари томонидан тасдиқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари жадвал тасдиқланган кундан бошлаб икки кун муддатда уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига - балансни ижро этувчиларга юборади.


4. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари - моддий ва қиймат балансларини ижро этувчилар:

йил чораги ва ойлик жадвалларга мувофиқ қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлайдилар;

ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қолоқлик сабабларини батафсил кўрсатган, мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал этишга доир таклифларни баён этган ҳолда қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари жадвалга мувофиқ бажарилиши тўғрисида батафсил ахборот тақдим этадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари чораклик ва ойлик жадвалларга мувофиқ бажарилиши тўғрисидаги ахборотини ҳар чоракда умумлаштиради ва таҳлил қилади, прогноз бажарилишига тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларни аниқлайди, уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;

жадваллар бажарилишини ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача бўлган муддатда қолоқликнинг аниқ сабабларини, шунингдек мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир таклифларни кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига батафсил ахборот киритади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этилган ахборотни кўриб чиқади ва таҳлил этади;

ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг тегишли раҳбарлари кўриб чиқиши учун қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари ойлик жадвалларга мувофиқ бажарилиши тўғрисидаги материаллар тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;

қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишидаги қолоқликнинг сабаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг кўрсатмалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари иштирокида муҳокама қилинишини ташкил этади;

йил чораги жадваллари бажарилиши тўғрисидаги материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президиумида кўриб чиқиш учун тайёрлайди;

қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишида қолоқликка йўл қўяётган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг мажлисида иштирок этишини таъминлайди.


7. Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекси Раҳбари ҳузуридаги кенгашларда ва Ўзбекистон Республикаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқилиши натижалари бўйича тасдиқланган параметрлар сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилади, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг жавобгарлиги даражаси белгиланади.
































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск