Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 17.10.2007 й. 93-сон "Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.12.2007 й. 1746-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.12.2007 й.

N 1746




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.10.2007 й.

N 93


БУЙРУҒИ



Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий

ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида

юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2007 йил 15 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) 26-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) асосан БУЮРАМАН:


1. Илова қилинган Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидалари тасдиқлансин.


2. Ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги 59-сон "Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1600 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 297-модда) буйруғи;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 18 октябрдаги 89-сон "Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ва ёпиш бўйича Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (2006 йил 25 октябрь, рўйхат рақами 1600-1 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 431-модда) буйруғи.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 495-модда.

















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск