Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 04.11.2002 й. ПФ-3157-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2002 йил 4 ноябрдаги

ПФ-3157-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сон ва 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сон Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (қуйида "Ҳисоб палатаси" деб юритилади) асосий вазифалари ҳамда ваколатларини белгилаб беради.


2. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ҳисобот беради.

3. Ўз фаолиятида Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

4. Ҳисоб палатаси мустақил орган бўлиб, баҳо беришда мустақил ва холисдир, у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг ижроси, давлат активлари ва пассивларннинг ҳолати ҳамда ҳаракати, олтин-валюта захиралари ва ташқи қарзларни бошқариш ҳамда тасарруф этиш мониторинга ва давлат назоратини амалга оширади.


5. Ҳисоб палатаси ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан ва кимга бўйсунишидан қатьи назар хўжалик юритувчи субъектлар ва мансабдор шахслар томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.


6. Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юкланган вазифаларни қонунийлик, ходислик, мустақиллик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширади.



II. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Давлат бюджет ва макроиқтисодий кўрсаткичлар лойиҳасини шакллантириш жараёнини чуқур ўрганиш, уларни ўтказилаётган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларига, ўртага қўйилган сиёсий ва стратегик вазифаларга, қабул қилинган мақсадли, комплекс дастурларга тўла-тўкис мос келиши нуқтаи назаридан танқидий баҳолаш:

Давлат бюджети ижроси ҳамда давлат маблағларининг сарфланиши, биринчи навбатда бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил этиш ва таъминлаш, давлат харажатларини қисқартириш захираларини аниқлаш. Марказда ва жойларда бюджет маблағларидан мақсадди (белгиланган мақсадда) ва қонуний фойдаланишни текшириб, улардан фойдаланишдаги қоидабузарлик ва суиистеъмолчилик фактларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш;

маҳаллий бошқарув идоралари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўзларининг жойларга топширилаётган ҳокимият ваколатларини амалга оширишлари учун уларга реал молиявий ресурслар ажратиб бериш, жамиятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришда уларнинг ролини ошириш вазифасини ҳал этишдан келиб чиққан ҳолда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Давлат бюджети тўлдирилиши устидан назоратни амалга ошириш, бюджетнинг даромад қисми моддалар бўйича ижро этилишига баҳо бериш, белгиланган истиқбол (режа) кўрсаткичлар бажарилмагани ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш. Иқтисодиётда содир бўлаётган тенденцияларни ўтказиб келинаётган солиқ сиёсати билан ўзаро боғлаган ҳолда мунтазам ва чуқур таҳлил этиш, илғор солиқ сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўтказилаётган пул-кредит сиёсати, миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул таркибини мақбуллаштириш, банкдан ташқари пул айланишини кескин қисқартириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этиш ва баҳолаш.

Пулнинг қадрсизланишига қарши фаол ва таъсирчан сиёсат амалга оширилишини, ички бозорнинг товар ресурслари билан тўлдирилишинн назорат қилиш;

олтин-валюта заҳираларининг ҳолати ва ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил этиш ҳамда уларни хорижий банкларла самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумлалан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш;

ташқи савдо ва тўлов баланслари шаклланишини ҳамда ижросини чуқур таҳлил этиш. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти истиқбол (режа) кўрсаткичи бажарилиши, маҳсулот импортининг мақбуллаштирилишини таъминлаш, ташқи савдода ижобий сальдога эришиш устидан мониторингни амалга ошириш;

ташқи қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини танқидий баҳолаш, Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида олинган ташқи кредитлар ўз вақтида қайтарилишини қаттиқ назорат қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларнинг умумий ҳажмида уларнинг улушини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


8. Ҳукумат ёки у вакил қилган органлар олтин-валют захиралари билан операцияларни амалга ошириш бўйича томонлардан бири сифатида ҳаракат қиладиган барча қарорлар Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда қабул қилиниши шарт.



III. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Ҳисоб палатаси асосий вазифаларга мувофиқ назорат, мониторинг ва таҳлилий ишлар каби функцияларни, жумладан қуйидагиларни амалга оширади:

макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ ва пул-кредит соҳасидаги кўрсаткичларнинг шаклланиш жараёнларини, уларнинг қонунчилик талабларига мувофиқ бўлишига риоя этилишини мунтазам суратда ўрганиш;

Давлат бюджети, унинг даромад ва ҳаражат қисмлари асосий кўрсактичлари ҳамда моддаларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш;

Давлат бюджети, солик тушумлари ва пул кўрсаткичлари ижросининг тасдиқланган параметрларини тўғирлаш бўйича таклифларнинг асосли эканлигини ҳамда уларнинг макроиқтисодиёт кўрсаткичларига таъсирини кўриб чиқиш;

минтақаларни ва умуман жамиятни ривожлантиришда маҳаллий бошқарув идоралари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш мақсадида республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида энг мақбул нисбатга эришиш бўйича таклифларни таҳлил этиш ва баҳолаш;

минтақалар, тармоқлар ва корхоналар бўйича давлат маблағларини сарфлашда тасдиқланган кўрсаткичларга риоя қилмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда текшириш ўтказиб, улардан фойдаланишдаги қоидабузарлик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

манбалар бўйича умуман ва минтақаларда бюджетнинг даромад қисми ижроси, солиқ ва божхона органларидан тўловларнинг тўлиқ келиб тушиши устидан мониторингни амалга ошириш;

бюджет жараёнидаги чекинишларни таҳлил этиш ва ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда бюджет қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

миллий валютани мустаҳкамлаш, пул қадрсизланишини камайтириш ҳамда иқтисодий ўсиш ва нархлар барқарорлиги кўрсаткичларининг мақбул даражада уйғунлашувига эришиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

олтин-валюта захиралари, шу жумладан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ўрни қайта тўлдирилиши ва улар билан амалга ошириладиган операцияларни назорат қилиш, нобудгарчилик ва суиистеъмолчилик йўллари ҳамда имкониятларини бартараф этиш мақсадида давлатнинг олтин-валюта захиралари ҳаракатидаги барча жараёнлар ошкора бўлишини таъминлаш;

ташқи активларни бошқариш бўйича ҳисоботлар ва баланс ҳисоб-китобларини таҳлил этиш, олтин-валюта захираларини хорижий банкларда жойлаштириш ҳамда қайта жойлаштиришнинг асосли ва самарали эканлигини назорат қилиш;

давлат ташқи қарзини бошқариш устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда бу қарз, биринчи навбатда Ҳукумат томонидан ва Ҳукуматнинг кафолати остида олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш;

экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти истиқбол (режа) кўрсаткичларини бажариш, маҳсулот импортини мақбуллаштириш, ташқи савдо ва тўлов балансларида ижобий сальдога эришишни таъминлаш чора-тадбирлари рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

чет мамлакатларда давлат мулкини сотиш билан боғлиқ масалаларни таҳлил этиш ҳамда уларнинг назоратини таъминлаш;

республикада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг конларини очиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича хорижий компанияларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ёки унинг кафолати остида хорижий кредитлар ва қарзларни жалб этиш мақсадга мувофиқлиги ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини, халқаро молия бозорларида республиканинг қарз мажбуриятларини чиқаришни таҳлил этиш;

ўтказиб келинаётган бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта ва ташқи савдо сиёсатига таъсир қилувчи қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;

Ҳисоб палатасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ҳисоб палатасининг зиммасидаги вазифалардан келиб чиқадиган масалалар бўйича таҳлилий ишланмаларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар асосида ҳисобот ва таклифларни тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш.



IV. ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


10. Ҳисоб палатаси ўз зиммасидаги вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича маълумот ва ҳужжатларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва банклардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур ҳолларда текширишларни ташкил этиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича ижро этиш учун мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;

ўз ваколати доирасида текширишларни ўтказиш учун давлат органлари ва уларнинг вакилларини, нодавлат аудиторлик хизматлари ва айрим мутахассисларни текширишларда қатнашишга жалб этиш;

Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишиб олиниши лозим бўлган барча масалалар бўйича тегишли хулоса бериш;

назорат тадбирларининг натижалари бўйича, қонунчиликни такомиллаштириш, давлат органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини яхшилаш мақсадида таклифлар киритиш.



V. ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва ходимлар сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади.


12. Ҳисоб палатасига Ҳисоб палатасининг Раиси бошчилик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ лавозимга тайинланади ва озод қилинади.


13. Ҳисоб палатаси Ҳисоб палатасининг Раисидан, Ҳисоб палатаси масъул ходимлари (инспекторлари)дан иборат бўлади.


14. Ҳисоб палатасининг Раиси:

Ҳисоб палатаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади;

Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича текиширишларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлайди;

Ҳисоб палатаси қабул қилган қарорларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;

Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва унинг қўмиталари мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида қатнашади;

амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисоботлар тақдим этади;

берилган ваколатга мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.


15. Ҳисоб палатасининг масъул ходимдари (инспекторлари):

ушбу Низомда белгиланган вазифаларга мувофиқ Ҳисоб палатаси фаолиятининт муайян йўналишларига раҳбарлик қилувчи мансабдор шахслар ҳисобланади;

ўз ваколатлари доирасида, ўзлари бошчилик қилаётган йўналишлардаги фаолиятни ташкил этишга оид барча масалаларни мустақил равишда ҳал этадилар ва унинг натижалари учун жавобгар бўладилар;

Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг, ижроия ҳокимият органлари ва бошқа давлат органлари ҳайъатларининг мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар;

муаллимлик ва илмий ишлардан ташқари тижорат ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.


16. Ҳисоб палатаси фаолиятининг ички масалалари, инспекторлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ишларни юритиш тартиби, назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш Ҳисоб палатасининг Раиси томонидан тасдиқланадиган Ҳисоб палатаси Регламенти билан белгиланади.


17. Ҳисоб палатаси ҳузурида Ҳайъат ташкил этилади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади.

Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтишганида уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар унинг таркибига киритилади.


18. Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат аъзолари Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш ва тайёрлашни таъминлайдилар, ана шу масалаларни муҳокама этишда ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишда қатнашадилар, унинг ишини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритадилар.


19. Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат мажлисларн заруратга қараб, аммо йилнинг ҳар чорагида камида бир марта мунтазам ўтказиб турилади. Мажлисда Ҳайъат аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда у ваколатли деб ҳисобланади.

Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларнинг моҳиятига қараб вазирлик ва идоралар, банкларнинг раҳбарлари, шунингдек мутахассислар ва экспертлар таклиф этилишлари мумкин.


20. Ҳайъат мажлиси якунлари бўйича оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилинади, қарор мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади. Шошилинч ҳолдарда Ҳайьат қарори сўров йўли билан қабул қилиниб, кейин у Ҳайъатнинг навбатдаги мажлисида тасдиқланиши мумкин.


21. Текширишларнинг кўпчиликка ошкор қилиб бўлмайдиган маълумотлари баён этилган ҳужжатлари Ҳайъатнинг ёпиқ мажлисларида кўриб чиқилади. Ана шу мажлисларда қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


22. Ҳайъат котиби Ҳайъат мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида Ҳайъат аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни хабардор қилади, керакли ҳужжатларни расмийлаштиради ва зарур ҳолларда ана шу ҳужжатларни уларга тарқатади, Ҳайъат мажлисларининг баённомалари юритилиши, расмийлаштирилиши ҳамда Ҳисоб палатасининг Раиси билан келишилган ҳолда Ҳайъат қарорлари тарқатилишини ташкил қилади.


23. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини Ҳисоб палатасининг ваколатига кирувчи масалалар устидан амалий мунтазам назоратни таъминлаш заруратидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган йиллик режалар ва дастурлар асосида ташкил этади. Иш режалари Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат мажлисида тасдиқланади.


24. Ҳисоб палатаси хорижий мамлакатларнинг хисоб ва назорат палаталари ҳамда парламент назорати органлари ва уларнинг халқаро бирлашмалари билан алоқа боғлаб туради, улар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ҳуқуқига эгадир.


25. Ҳисоб палатасининг иши тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасн Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилади.

26. Ҳисоб палатасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида амалга оширилади.








































Время: 0.0157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск