Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

1998 йилда давлат таьминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартиби (ЎзР ВМ 14.08.1997 й. 397-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 августдаги

397-сон қарорига

1-ИЛОВА



1998 йилда давлат таьминоти муассасалари,

махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий

озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш

ТАРТИБИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ушбу тартиб 1998 йилда давлат таъминоти муассасалари ва махсус истеъмолчиларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш принциплари ва механизмларини белгилайди.


1.2. Ушбу тартибда фойдаланиладиган иборалар:


Давлат харидлари - товарларни тўлиқ ёки қисман давлат маблағлари ҳисобига харид қилиш.


Давлат таъминоти муассасалари - бюджетдан маблағ билан таъминланадиган болалар уйлари, чаналоқ уйлари, мактабгача болалар муассасалари, кундузги мактаблар, мактаб-интернатлар, олий ўрта махсус, ҳунар-техника ўқув юртлари, бюджет маблағлари билан тўлиқ ёки қисман таъминланадиган касалхоналар, санаторийлар, профилакторийлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ҳажмини аниқлашда давлат таъминоти муассасалари таркибига давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари, шунингдек тегишли муассасалар балансида турадиган корхоналар билан келишган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган идораларга қарашли мактабгача болалар, ўқув ва даволаш муассасалари киритилиши мумкин.

Махсус истеъмолчилар - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигиу Миллий хавфсизлик хизмати ва бюджет маблағлари ҳисобига махсус контингентларни таъминловчи улар тасарруфидаги ташкилотлар.


"Ўздавзахира" бош бошқармаси - белгиланган нормативларга мувофиқ давлат заҳирасини шакллантириш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари буюртмачиси.

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари - гўшт ва гўшт маҳсулотлари, мол ёғи, чой, қанд-шакар, ўсимлик ёғи, ун, ёрма, қуруқ сут болалар овқатлари, картошка.


Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш буюртмачилари (бундан кейин буюртмачилар деб аталади) - Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳар савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (бундан кейин Департамент деб аталади), "Ўздавзахира" бош бошқармаси.


Тендер - товарларни етказиб берувчилар таклифлари танлови асосида харид қилиш.



2. БУЮРТМАНОМАПАР БЕРИШ ВА БЮДЖЕТ

ЛИМИТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ,

МУДДАТЛАРИ, ШАРТЛАРИ


2.1. Молия вазирлиги давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқатлар харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитларини турларга кўра, давлат таъминоти тизими ҳар бир идораси, махсус истеъмолчилар ва "Ўздавзахира" бош бошқармаси бўйича, контингент сони, истеъмол нормалари, ўртача бозор нархидан келиб чиқиб, шунингдек олдинги уч йил мобайнида фойдаланилган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳақиқий миқдорини ҳисобга олган ҳолда белгилайди.


2.2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йилда асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун зарур бўлган давлат маблағлари ҳажмларини аниқ истеъмолчилар бўйича аниқлаш мақсадида бюджет буюртманомаларининг махсус шаклини жорий қилади.


2.3. Барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича йил чоракларига бўлинган ҳолдаги 1998 йил учун бюджет буюртманомалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларига ҳамда Тошкент шаҳар савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаментига ва нусхаси тегишли вазирликларга берилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлигига умумлаштирилган бюджет буюртманомаларини тақдим этадилар.


2.4. Махсус истеъмолчилар учун бюджет буюртманомалари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилади ва Молия вазирлигига тақдим этилади.


2.5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар бир озиқ-овқат турини ҳарид қилишни маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитларини, шу жумладан республикада етишмайдиган ёки ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни импорт бўйича харид қилиш учун валюта маблағларини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўздавзахира" бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказадилар.

Бунда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва Республика товар-хомашё биржаси орқали ички истеъмол бозорида харидларни кўпайтириш ҳисобига валюта маблағларини ҳар йили қисқартириш назарда тутилади.


2.6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати олинган бюджет маблағлари лимитларини тегишли равишда аниқ истеъмолчиларга, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларига ҳамда Департаментга, махсус истеъмолчиларнинг таркибий бўлинмаларига етказадилар.


2.7. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия вазирлиги томонидан ўзларига ажратилган маблағ билан таъминлашнинг чекланган лимитлари доирасида озиқ-овқат моллари харид қилишни белгиланган тартибда ташкил этадилар. Кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ҳаридларнинг белгиланган ҳажмларда амалга оширилиши ҳамда шартномалар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан шахсан жавоб берадилар ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



3. ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН АСОСИЙ

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАРИД

ҚИЛИШ ШАКЛЛАРИ


3.1. 1998 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун товар етказиб берувчиларни танлаш:

тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан;

ярмарка ва биржа савдоларида;

очиқ ва ёпиқ тендер воситасида амалга оширилади.

Мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчиларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб бериладиган ёки ярмарка ва биржа савдоларида сотиладиган ресурслари давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқатлар харид қилишнинг устувор манбалари ҳисобланади. Импорт харидлар фақат мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ресурслари билан тўлиқ ёки қисман таъминланмаган қисм бўйича амалга оширилади.


3.2. Харидлар 1, 2 ва 3-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.



4. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНЯ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА

ХАРИД ҚИЛИШ


4.1. Тўғридан-турри шартномалар буюртмачилар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилар ўртасида республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулот юзасидан тузилади.

Шартномалар шартлари (нархлар, етказиб бериш муддатлари ҳамда шартлари ва шу кабилар)ни томонлар мустақил равишда келишиб оладилар.


4.2. Тўғридан-тўғри шартномалар маҳсулот етказиб беришнинг аниқ жадвали кўрсатилган ҳолда тузилади. Буюртмачилар томонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчиларни танлаш тавсия этилаётган нархлар ва маҳсулот етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида амалга оширилади.


4.3. Махсус хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалари ва Тошкент шаҳар савдо, физмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти маҳаллий манбалар ҳисобига озиқ-овқат ресурслари билан таъминлаш имкони бўлганда буюртмачи ҳуқуқини бевосита давлат таъминоти ташкилотлари ва муассасаларига - истеъмолчиларга, энг аввало, қишлоқ жойлардаги истеъмолчиларга беришлари мумкин. Бундай ҳолларда танлов ўтказиш шарт эмас.


4.4. Махсус истеъмолчилар ва "Ўздавзаҳира" бош бошқармаси билан (нарх масалалари бўйича) тўғридан-тўғри шартномаларнинг лойиҳалари Молия вазирлиги билан, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмалари ва Департамент билан тузилганлари эса - жойлардаги молия органлари билан келишиб олиниши керак.



5. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ, МАҲСУЛОТЛАРИНИ БИРЖА

ВА ЯРМАРКА САВДОЛАРИДА СОТИБ ОЛИШ


5.1. Асосий озиқ-овқат маҳсулртларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилиш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва товар ишлаб чиқарувчи хўжаликлардаги, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни биржа ва ярмарка савдоларига қўйишни хоҳлаган жисмоний шахслардаги мавжуд ресурслар ҳисобига амалга оширилади.


5.2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилишни ташкил этиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари таркибида хўжалик ҳисобидаги махсус бўлинмалар ташкил этилади.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва унинг филиалларидаги брокерлик ўринлари махсус истеъмолчиларга, "Ўздавзаҳира" бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида текинга берилади.

Бунда брокерларни аккредитация қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси мудофа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўздавзаҳира" бош бошқармасм, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қарашли ташкилотлар бўйича уларнинг тақдимномаларига кўра амалга оширилади.


5.3. Озиқ-овқат маҳсулотларини савдога қўйиш учун сотувчилар ёки сотувчи корхоналарнинг вакиллари сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки контрактлар тузиш учун ваколатни тасдиқловчи, биринчи шахс имзолаган, думалоқ муҳр қўйилган, зарур даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этишлари керак.


5.4. Биржа савдоларида давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ҳам нақд товарлар бўйича, ҳам фьючерс битишувлари тарзида амалга оширилиши мумкин.

Бунда (нарх масалалари бўйича) махсус истеъмолчилар билан тузилган шартномалар лойиҳалари Молия вазирлиги билан, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмалари ва Департамент билан тузилганлари эса - жойлардаги молия органлари билан албатта келишиб олиниши керак.


5.5. Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича фьючерс битишувларига контракт расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун давомида контракт қийматидан 15 фоизли авансни албатта ўтказиш тўғрисидаги қоида жорий қилинмайди. Мазкур контракт бўйича тўлов, шу жумладан, аванс тўловлари контрактда олдиндан келишилган етказиб бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда одатдаги (нофьючерс) битишувлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


5.6. Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилиш бўйича битишувларда воситачалик йиғими, биржа савдоси қоидаларига мувофиқ белгиланган миқдорларда, маҳсулот етказиб берувчилардан ундирилади.


5.7. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари сотувчиларда товарларнинг мавжудлигини (ёки келгусида уларни ишлаб чиқаришни кафолатловчи), шунингдек савдога қўйиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи барча зарур ҳужжатлар бўлиши учун жавоб берадилар.



6. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ТЕНДЕР ШАРТЛАРИ БЎМИЧА ХАРИД ҚИЛИШ


6.1. Тендер республикада кам ҳажмларда ишлаб чиқариладиган ёки умуман ишлаб чиқарилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда ўтказилади. Тендерда иштирок этишга олдиндан келишилган тендер шартларида маҳсулот етказиб беришда қатнашишни хоҳловчи маҳсулот етказиб берувчилар таклиф этилади.


6.2. Квалификациядан олдинги танловни ва тендер савдоларини ўказишни ташкил этиш учун республика даражасида Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси деб аталади), у ўз иш тартибини ва тендер ўтказиш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


6.3. Тендер савдоларини ўтказишни амалда ташкил этишни амалга оширувчи асосий агент бўлиб (маҳсулот етказиб берувчиларни квалификациядан олдинги танлашни ўтказиш, тушадиган таклифларни эксперт баҳолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқалар) Тендерлар ўтказувчи агентлик ("Ўзбектендерконсалтинг") - "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги бўлинма ҳисобланади.


6.4. "Ўзбектендерконсалтинг" буюртмачиларнинг Молия вазирлиги билан келишилган буюртманомалари бўйича оммавий ахборот воситаларида савдолар ўтказилиши бошланишига қадар 20 кундан кечикмай асосий озиқ-овқат товарларини харид қилиш учун тендер ўтказилиши тўғрисида эълон қилади.


6.5. Ўтказиш шаклларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ (қатнашчиларнинг сони чекланган) бўлиши мумкин. Тендерларни ўтказиш шакли тўғрисидаги қарорни Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси қабул қилади.


6.6. Махсус истеъмолчилар, давлат таъминоти муассасалари ва давлат заҳираси учун харид қилинадиган маҳсулотларга энг фойдали нархларни шакллантириш мақсадида уларни импорт бўйича харид қилиш фақат Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси томонидан эълон қилинадиган ёпиқ тендер асосида амалга оширилади.

Ёпиқ тендер ғолиби аниқлангандан сўнг буюртмачига контракт қийматига тенг суммада, кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон республика валюта биржасида эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилган ҳолда Молия вазирлиги кафолати остида банкларнинг кредитлари ҳисобига аккредитив очилади.


6.7. Маҳсулот етказиб берувчилар ўз малакаларини тасдиқлаш учун Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига малакадан олдинги ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.

Тендерга қатнашишга буюртманомаларни тайёрлаш ва тақдим этиш йўриқномаси, харид қилиш шартномаси асосий шартларинииг қисқача баёни, маҳсулот етказиб берувчилар тақдим этишлари керак бўлган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек тендер савдоларида иштирок этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар Тендерларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссия томонидан аниқланадиган тарифлар бўйича тўлов асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдода қатнашиш хоҳишини билдирган ҳар қандай ташкилотга берилади.


6.8. Тендер шартлари қуйидагилардан иборат:

озиқ-овқат товарлари аниқ турларининг муайян ҳажмларини харид қилиш тўғрисидаги аниқ ифодаланган ният;

харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари туркумини етказиб бериш муддатлари ва миқдорларини аниқлаш;

етказиб бериладиган озиқ-овқат товарлари учун етказиб бериш шартларини ва тўлов шартларини аниқлаш.

Тендер шартлари олдиндан келишилган бошқа шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.


6.9. Тендер Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.

Тендерларни ўтказиш билан боғлиқ келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


6.10. Тендер натижалари бўйича имзоланган харид қилиш шартномаси томонларнинг шартнома шартларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун санкциялар тарзидаги жавобгарлигини назарда тутиши керак. Шартномалар бўйича келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Тартибга

1-ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри

шартномалар бўйича харид қилиш

СХЕМАСИ


1. Бюджет буюртманомаларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш


2. Бюджет маблағлари лимитлари.


3. Етказиб бериладиган ресурслар манбаларини аниқлаш ва етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш.


4. Шартнома шартларини Молия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органлари билан келишиш.


5. Шартномалар бўйича товарлар етказиб бери шва уларнинг ҳақини тўлаш.






Тартибга

2-ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун биржа ва ярмарка

савдоларида харид қилиш

СХЕМАСИ


1. Бюджет буюртманомаларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.


2. Бюджет маблағлари лимитлари.


3. Етказиб бериладиган ресурслар манбаларини аниқлаш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида савдода қатнашиш.


4. Товарларни сотиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида савдога қўйиш.


5. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида шартномалар тузиш.


6. Шартнома шартларини Молия вазирлиги ёки унинг жойлардаги органлари билан келишиш.


7. Шартномалар бўйича товарлар етказиб бериш ва уларнинг ҳақини тўлаш.






Тартибга

3-ИЛОВА



Давлат эҳтиёжлари учун тендер асосида харид қилиш

СХЕМАСИ


1. Бюджет буюртманомаларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.


2. Бюджет маблағлари лимитлари, тендер бўйича харид қилишга буюртманома беришни келишиб олиш.


3. Буюртмачиларнинг Тендерлар ўтказишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига мурожаат қилиши.



4. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар харид қилиш юзасидан тендер ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.


5. Маҳсулот етказиб берувчиларнинг савдода қатнашиш учун тендер буюртманомзлари бериши.


6. Буюртманомаларни кўриб чиқиш ва маҳсулот етказиб берувчиларни уларнинг буюртманомалари қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилиш.


7. Савдоларни ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш.


8. Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан махсус истеъмолчилар бўлинмалари, хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалади ва "Ўздавзаҳира" бош бошқармасининг маҳсулот етказиб берувчилар - савдо ғолиблари билан контрактлар тузиш.


9. Савдо ғолиблари билан тузилган контрактларни рўйхатдан ўтказиш.


10. Шартномалар бўйича товарлар етказиб бериш (тўлов сўмларда амалга оширилади).


11. Молия вазирлиги кафолати билан банк кредити ҳисобига эркин муомаладаги валютада аккредитив очиш.


12. Товарлар учун аккредитив ҳисобидан ҳақ тўлаш (эркин муомаладаги валютада).


13. Кредитни сўмларда қайтариш.


14. Миллий банка Республика валюта биржасида сўмларни конвертация қилиш.













































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск